Азиз биродарларим,сизларга Жаслиқ қамоқхонаси тўғрисида билганларимни ҳавола этмоқчиман. Шахсан мен билан бирга қамоқда бўлган бир биродаримиз хаётидан бир парчасини сизларга айтиб бермоқчиман. Кунлардан бир куни Андижон шаҳридаги 64/Т1 қамоқхонасига Жаслиқ зиндонидан этап (кўчириб) қилиб бир биродаримизни олиб келишди.
Бу биродаримиз билан бўлган суҳбатимиз давомида Жаслиқ қамоқхонаси нақадар аянчли аҳволда экани ва инсоният учун яшаш шароити бўлмаган бир чўлдаги концлагерини тасвирлаб берди. Бу таърифни айтмаса ҳам,унинг ташқи кўринишидан худди шу ҳолатни кўриб тургандек ҳис қиласиз. Шу даражада озиб кетганки,ранги қонсизликдан оқариб кетган,гапирганда ҳар бир гапидан кейин дам олиб-дам олиб гапираётган бу йигит бор йўғи 30 баҳорни қаршилаган эди холос.
Аммо кўринишидан 50 ёшдан ошгандек қариб кетган ва сочлари йўқ,тишлари эса зах ерларни ҳисобига ва қуёш кўрмаганлигидан тўкилган ҳолатда эди. Бу биродарнинг айтишича Жаслиқда ҳар куни эрталаб ва кечки пайт Ўзбекистон Республикаси гимнини мажбуран айттирар экан. Кетидан “Жаслиқ жақасинда ўсген бай терак,шақаси бар минг бўлар демак”, деган Жаслиқ турмаси гимнини ҳам айтирилар экан.
Бу биродаримизни айтган гапидан юракларимиз эзилиб кетар эди. Жаслиқда ичиш учун сув ҳам муаммо экан.Малерия ҳасталигидан азобланиб ҳаётдан кўз юмган биродарларимиз ҳам йўқ эмас экан. Сунъий зах ҳолатига келтирилган камералар туберкулёз касалига чалинишлари учун махсус тайёрланганлигини ҳам айтган эди. Жаслиқ турмасига киришимиз билан конвой ва опер частдагилар “Борсакелмасга хуш келибсиз !
Аммо қайтмайсиз,бу ернинг тупроғи оғир”- деб бизни психологик ўлимга тайёрланишимизга чақиришар эди. Жазоларини ҳилма-ҳиллигидан ҳайратда қоласиз. Баъзиларимизни сувли камераларга киргазиб,сувда ялангоёқ қилиб қийнашса,баъзи маҳбусларни сувсиз қийнашар эди, дейди. Аллоҳ бу биродарларимизга ёрдамчи бўлсин. Иншааллоҳ нусрат яқин.
Ҳамма билганимни ёзсам,бир қанча саҳифалар тўлиб кетиши мумкин. Аллоҳ мазлум биродарларимизни бизнинг ҳаққимизга қилаётган дуоларини ижобат қилсин. Бизнинг ҳам уларни ҳаққига қилаётган дуоларимизни ижобат қилсин. Амийн, Ё Роббул Аъламийн. Ва тақоббал дуъа.
Шоший
odnoklassniki.ru/karimovket
08.05.2013