O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Жаҳолатга қарши шеър

Жаҳолатга қарши шеър
159 views
20 January 2013 - 16:56

Меҳмет Оқиф Эрсой

Жаҳолатга қарши шеър

Таржимондан:

Mehmet_akif_ersoyМеҳмет Оқиф Эрсой, Онадўли мусулмонларининг бизнинг тушунчамиздаги халқ шоиридир. Меҳмет Оқиф ижодининг асосий мавзуси мусулмонларнинг эътиқоди, уларнинг динларини тўғри тушунишлари ва уни ҳаётларига бу шаклда тадбиқ қилишларидир. Мен жузъий қисқартиришлар билан таржима қилган ушбу шеър Усмонли давлати инқирозининг асосий сабаби бўлган ва ўша даврда мусулмонлар орасида кенг тарқалган жаҳолат (илмсизлик, маданиятсизлик) ҳақидадир. Яқинда Туркия матбуотида эълон қилинган бир хабарга (http://www.habervaktim.com/mobil/koseyazisi.php?id=56671)

кўра Меҳмет Оқиф Эрсой она тарафдан ўзбек экан…

Н.Н

“Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлўрми?”

(Зумар сураси 11 оят)

 

Тенг бўлмайди… табиий..Бири инсон, бири ҳайвон,

Бу эса жаҳолат деган юз қорасидан.

Ундан қутулишга азм қилсин жами миллат,

Кифоя эмасми унга сўнгги фалокат?

Сўнги фалокат нимага олиб келди, тушунсанг,

Миянгиз эриб, ёш каби томарди кўзингиздан…

Сўнг дарс фалокати не демакдир? Шу демакдир,

Ўзига келмаса агар миллат, жарга кетажакдир.

Зеро бу разолатга энди чидаб бўлмайди,

Зеро бу сафар уйқу ўлимдир, уйғонилмайди…

Жўшган катта бир сел каби доимо башарият,

Келажакка чопмоқда ҳар қадами бир шиддат.

Тоғлар, жарлар унга йўл беришни истамайди.

Лекин у баланд, паст демасдан ҳеч турмайди…
Қавмлар у буюк дарёга қўшилган бирор ирмоқ,

Албатта қўшилади…Қайсисида бор турмоқ?

Бизларки бу мутҳиш, бу муаззам жарёнга

Вақт сарфлаймиз, бу не иш бир англа…

Жойингда тур, майли ишинг бўлмаса, эй шошқин,

Ўқ каби суръатли, денгиз каби тошқин.

Йилларча, асрларча сурган уйқудан ортиқ,

Уйғон ва муҳитингдаги зулматларни йиқ.

Бир қара, кўклар ва ерлар уйғонгандир,

Дунё уйғонганда ухлаш масхараликдир.

Эй воҳ! Бу зиллатларга сенсан иллат,

Эй жаҳолат, сенга тушмоқда яна бу миллат.

Бир ҳолга келтирдинг уни, на дин қолди, на номус,

Эй сийнаи Исломга тушган қопқора қобус…

Эй ҳақиқий душман, аввал сени ўлдирайлик,

Чунки сен душманларга бердинг зафар, кўрайлик.

Эй миллат, уйғон! Жаҳлингга қурбон бўлмоқдасан,

Исломни ҳам ботсин деб, чуқурингга кирмоқдасан.

Аллоҳдан уял! Ҳеч қурмаса, динни ташла,

Тупроққа ўзинг кир, ўз этингни ўзинг тишла…

Лекин бу не иш? Аллоҳ билан бизни қўрқитиш,

Аллоҳдан қўрқиш ҳам илм билан бўладиган иш…

 

Таржимон:

Намоз Нормўмин