O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Шаллақига очиқ хат

Шаллақига очиқ хат
149 views
30 April 2012 - 13:57

Куни кеча, аниқроғи 29 апрель кунида Ўзбекистон Халқ Ҳаракати турли иғво ва бўҳтонларга ўралашиб қолган сайтлар билан баҳсларга чек қўйиш ҳақида бир қарор қабул қилди ва камина ҳам шу ташкилотга аъзо эканман, бу қарорни ҳурмат қилмай иложим йўқ.

Ўтган мақолаларимдан бирида кимки Ж. Маматов билан хат ёзишса уни кўпчилик ўқийдиган сайтлардан бирида эълон қилиб қўйишларини сўрагандим. Мен айни мана шунга кўра сизга мактуб йўллаяпман. Буни бошқалар ўқийдими, ёки йўқ, бу албатта уларнинг иши. Аммо Ж. Маматов, сиз ўқишингиз шарт!
Сиз мени “Озодлик” радиосидаги фаолиятим даврида ҳам билардингиз ва ундан кейин ҳам.

2000 йилда “Озодлик” радиосининг ўзбек бўлимида туб ўзгаришлар содир бўлди ва Тошкентдаги офисда Азиз Жўраев  бошлиқ бўлиб келди. У биринчи навбатда мени ва Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидан бўлган раҳматлик Асадулла  Ортиқовни радиодан қувди. Ҳар қанча уринмай, радиода қолишнинг иложи бўлмадим. Ўша кезларда ишсиз қолишим ортидан ҳуқуқбонлик фаолиятини бошлади. Ички Ишлар Вазирлигининг ертўласида ўлдирилган Шовриқ Рўзимуродов билан бирга Сурхондарёга сафар қилиб ҳукуматнинг содир этган катта бир жиноятини фош қилдик. Сизга узатилинган ўша материални тайёрлашдан олдин чўнтагимизда йўл пулимиз ҳам йўқ эди. Бу сарф харажатларни Шовриқ ака Рўзимуродовнинг яқин дўстларидан бири, ўша кезда Қашқадарё вилоят Нишон тумани Ички Ишлар Бўлими бошлиғи бўлган Сафар Сармонов кўтариб юборганди. Шовриқ ака у одамдан қарз олди ўшанда. Ва мана шу сафар натижаси ўлароқ, уни қийноққа солиб ўлдирдилар.

Албатта сиздан  яхшилик кўрганман . Буни мардларча тан оламан. “Америка овози” радиосидаги ҳамкорлик мен учун анча яхши кечган давр бўлганди ўшанда. Эсланг, Юсуф Расулов ва мен “Америка овози” ўзбек бўлими рейтингини “Озодлик” радиоси ўзбек бўлими рейтингидан ҳам баланд даражага кўтариб юборгандик. Бу ҳақида бўлим мудири бўлган Насрулла ака Лаҳеб Тошкентда, Юсуфнинг уйида бўлганимизда ҳам айтганди.

Дарҳақиқат, “Амрика овози” радиосидан олган гонарар менинг иқтисодий аҳволимни анча кўтарди. Шунда сиздан миннаддор бўлиб уй сотиб олганман. Лекин нега бунақа майдагаплик қилиб ўшани интернетда кўтариб чиқаётганингизни эса тушуна олмаяпман.

“Аммо яна бир куни шундай қувончли овозда “қуда томон” билан тил топишганини айтиб қолди. Бу сафар хафа бўлдим. Бир нарса дея олмадим”, – дея давом этаяпсиз.

Бу ғирт туҳмат, уялмай бу гапни айтаяпсиз! “Қуда томонни” жуда аҳмоқ деб ўйлайсиз шекилли.

Биласиз, улар оғзидан бунақа гапларни гуллаб юрадиганларни ўзларига яқинлаштиришмайди!

Эсланг, Ризо Обид “Америка овози”дан қандай қувилганди. Менинг ҳисобимга Роҳиланинг пули келарди ва у ўз вақтида пулини оларди. Юсуф ҳам икки ҳамкорнинг пулини ўз ҳисобига қабул қилиб уни ўз вақтида бериб борарди. Ризо Обидга эса Тожикистонлик Равшан Шамс биркитилган ва у ўзининг қалам ҳаққини ололмаганди. Ҳозир ҳам Равшан ака билан алоқам бор ва керак бўлса пулини олмаганлигини тасдиқлаб беради.  Шу воқеадан сўнг Р. Обид қувилганди ва ҳеч бир уялмай, нетмай у билан апоқ-чапоқ бўлиб юрибсиз.

Эскиларда бир гап бор: “қилма, топасан” дейдилар. Сиз Солиҳ акадан ҳеч ким олмаган кўмакларни олгансиз, шундай бўлсада, йигирма йилки, бу одамни ҳақоратлаб келаяпсиз. Яхшиликга ёмонлик!

Менга яхшилигингиз ўтганлигини таъкидлаб ўтдим юқорида . Аммо мен сизга ёмонлик қилмадим.

Эсланг, мени лақиллатиб қанақадир ўзи йўқ муаллифларнинг электрон адресини берганингизни.

Эсланг, мен сизга ишониб унга мактуб юборганимни. Кейин эса ўша хатлардан бирини менинг МХХ агенти эканлигимни тасдиқлайдиган ҳужжат билиб шу йилнинг 12 апрель кунида “Замондош” сайтида қўйганингизни.

Мен бунга жавобан сизнинг бу даражада пасткаш эканлигингизга ишонмаганлигимни ва эндиликда эса пасткашлигингизга аниқ ҳужжат борлигини ёзиб чиқдим.

Сиз  12 яшар бола каби фикрлайсиз. Ҳасад ўти сизни шунчалар куйдирдимики, ақлингизни йўқотгансиз. Сиз ҳақоратлаётган Муҳаммад Солиҳ сизга қанчалар яхшилик қилганди, аммо сиз тонаяпсиз.

Фарқимизни қаранг, мен сиздан яхшилик кўрганимдан тонаётганим йўқ. Ва ҳеч қачон бундай номардликни қилмайман ҳам.

“Агар кимдир ростдан ҳам лидер бўлмоқчи ва Ўзбекистондаги режимни ўзгартирмоқни истаса, энг аввало ҳамма билан орани тузатиб олиши, танқидларга чидаши зарур. Ваҳоланки, аксини кўрмоқдамиз”, – дея ёзаяпсиз.

Қанақа танқид ҳақида гапираяпсиз? Бировни ҳақорат қилиш билан танқиднинг орасида улкан бир жар борлигини идрок эта олмайсиз шекиллик. Мен ҳам ўзбек мухолифатига лидер бўлишни истайман, лекин бўлаолмайман. Лидерларни давр танлайди. Сиз ҳакорат қиладиган Муҳаммад Солиҳ сизнинг истагингиз билан мухолифат лидерига айлангани йўқ ва аксинча, у одамнинг ўзи истаса, ёки истамаса у ўзбек мухолифати лидери бўлиб қолаверади. Чунки юқорида таъкидлаганим: лидерлдарни давр танлайди. Бунга рози бўлмай иложингиз йўқ!

Сизнинг ўзбек мухолифатига лидер бўлиш истагингиз жуда баланд, буни биламан. Нафақат мен, бошқалар ҳам билади. Лекин сиздан лидер чиқмайди. Жуда бўлмаса, ҳозирча чиқмайди. Агар лидер бўлишни истасангиз бор бўлса, марҳамат, Ўзбекистонга қайтинг ва ўша ерда бир сиёсий партия тузиб, тарафдорлар топинг. Кейин бош кўтаринг! Ака-укаларингиз, қўни қўшниларингиз, дўстларингиз қамалсин. Ана ундан сўнг, балки лидер бўлиб оларсиз. Иссиқгина танчада ўтириб, тўкин-сочинликда баҳолават яшаб лидер бўла олмайсиз. Сиз  яхшигина -олиб сотарсиз бу касибни ташласангиз нонсиз қоласиз.

 

Камоли эҳтиром билан Тўлқин Қораев.