O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Жаҳонгир Отажонов: Мени Ўзбекистондан чиқаришмади

Жаҳонгир Отажонов: Мени Ўзбекистондан чиқаришмади
370 views
18 October 2021 - 19:19

Озодлик радиосининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган бу видеода президентликка номзодини илгари сурмоқчи бўлган Жаҳонгир Отажоновнинг Ўзбекистондан чиқарилмагани ҳақидаги ҳикояси акс этган. Отажоновнинг айтишича, у фарзандининг жарроҳлик амалиёти учун Туркияга учиб кетмоқчи бўлган, аммо Урганч аэропортида чегарачилар томонидан “МИБ”га қарзи борлиги иддаоси билан чиқарилмаган. Жаҳонгирга кўра, у шундай муаммолардан узоқроқ бўлиш учун алимент тўловларини ўз вақтида қолдирмай тўлаб келган ва барча ҳисоботларини топширган. Жаҳонгир Отажонов бу воқеани ўзининг мухолифатдаги сиёсий фаолиятига боғламоқда.
Шу йил бошида собиқ хонанда Жаҳонгир Отажонов мухолифатдаги «Эрк» партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзодини илгари суришини эълон қилди, аммо ўзи ва яқинларига босимлар туфайли сиёсатдан чекинди.

Манба: Озодлик