O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Жиззахда 14 ёшли қиз ўзини осди…

Жиззахда 14 ёшли қиз ўзини осди…
26 views
19 April 2015 - 18:04

osildiЖиззах шахридаги Островский номли мактабнинг 7 синф ўқувчиси Набижонова Ирода 15 апрел куни тупроққа берилди…

Қиз ўлими олдидан хат қолдирмаган, аммо билагига пичоқ ёки лезвия тиғи билан “Мен покизаман” деб ёзган ва бошини сиртмоққа тиққан.

Ирода вояга етган опаси, хола ва тоғалари назоратида бўлган. Ота онаси эса, тирикчилик важи билан Россияда бўлишган.

Уч тўрт кун тоби қочиб юрган қиз, ўқишларини қолдирмаслик учун мактабдан қолмаган. 11 апрел куни у дарс вақтида ўзини ёмон хис қилади ва кўнгли айниб, қусиб юборади.

Ўқитувчи эса унинг бу холатини ….. хомиладорликка йўяди ва буни қизнинг синфдошлари олдида очиқ айтади…

Бу хунук гап тезда тарқалиб кетади ва махаллада хам болалайди.

Иложсиз қолган қиз ўзини осиб қўяди.

Қизнинг отасини айтишича, махалла вакиллари ва халқ маорифи бўлими ходимлари унга босим ўтказишяпти.

“Улар менга хар қандай ариза-паризангни йиғиштир. Энг биринчи сени қамоққа тиқиб қўйишади, вояга етмаган қизни ташлаб россияга кетганинг учун дейишяпти. Уларнинг мақсади, хеч нарсани овоза қилмасдан, ишни босди-босди қилиш.

Лекин мен бу ишнинг охирига етаман. Ўша ўқитувчини жазоланиши учун қаттиқ киришаман” деди Ироданинг отаси Набижон.

Ўлимдан кейинги ўтказилган тиббий экспертиза, қизнинг бокиралиги хақида хулоса берган….,

Тафсилотлар ўрганиляпти ва тез кунларда бу мавзу хақида кенгроқ маълумот берамиз.

Улуғбек Хайдаров, мустақил журналист