Диктатор ва ноқонуний Президент Ислом Каримов яқинда бўлиб ўтган Тошкент вилояти кенгаши сессиясида ўзи тўрт йил олдин дабдаба билан тайинлаган ҳоким Рустам Холматовни дабдала билан ишдан олган.
“- Буни майдалаб ўтиришни ҳам ҳожати йўқ¸ нега деганда, ҳаммаси сизлар учун аëн. Халқ ҳамма нарсани билади. Кимнидир мажлисда беобрў қилиш¸ унга нисбатан куч ишлатиш¸ кимнидир обориб, Янгйўлда бир кеча қамаб қўйиш… Бу қайси қонунда ëзилган? Қаерда бундай нарсани эшитиш мумкин? Нимани ўйлаган бу одам? (Зарда билан минбарни муштлайди.) Кимнидир воситачи қилиб қўйган бу жаноб. Айланиб юриш ва воситачи вазифасини бажариш. Кимдандир қуруғини олиш ва ҳоказо бу воситачини иши бўлган… Хом ҳаëл билан юриш¸ бу (иш )очилмайди, деб юриш калтабинликдир”, деган Ислом Каримов. (http://www.ozodlik.org/content/article/24946720.html)
Биз ҳам майдалаб ўтирмай диктатор Каримовнинг ўзбек халқига қилган жиноятларини қисқа айтиб ўтайлик:
– 1992 йилдан бошлаб Ўзбекистонда диктатура тузумини ўрнатди.
– 1993 йилдан бошлаб сиёсий мухолифатни йўқ қилди.
-1994 йилдан бошлаб диндорларга қарши қамаш компаниясини бошлатди.
-1999 йилда Тошкентда портлашларни уюштирди ва натижада 16 киши ҳалок бўлди ва ўнларча киши яраланди.
-Шундан кейин ўн мингларча мусулмонлар ҳизбчи, ваҳҳоббий, радикал, дея қамоққа ташланди, ваҳшийларча қийноққа солинди ва ўлдирилди.
-2000 йилда ноқонуний равишда қайта Президенликка сайланди.
-2005 йилда Андижонда тинч намойишга чиққан инсонларни қатлиом қилишга буйруқ берди ва мингларча бегуноҳ кишини отиб ўлдиртди.
-Диктатор Каримовнинг буйруғи билан Ўшда Алишер Соипов, Россияда Фуад Шокирий отиб ўлдилирдилар ва Швецияда Обитхон қори Назаровлар отиб кетилди.
-Мустақилликдан кейин ўтган даврда Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётини издан чиқарди, фуқаровий жамият асосларини бузиб, ўзбек халқини бутун ҳақ ва ҳуқуқлардан маҳрум қилди.
-Шунингдек, Ўзбекистонда сўз ва матбуот эркинлигини йўқ қилди, маданият, маърифат ва ижод аҳлини синдирди ва уларнинг истеъдодини йўққа чиқарди.
-Ўзбекистонга раҳбарлик қилган йиллларида мамлакатимиз иқтисодини вайрон қилди. Натижада 6 ёки 8 миллион, асосан ёшлардан иборат бўлган инсонларимиз дунёнинг турли бурчакларида дарбадар бўлди, турли қонунсизликларга, ҳақоратларга, камситишларга дучор бўлди.
-Қизлари Гулнора ва Лола Каримоваларнинг ўзбек халқиининг бойлигини ўғирлашига ва бу ўғирланган миллардларча доллар пулларни Швецария ва бошқа чет эл давлат банкларига олиб кетилишига имкон яратди…
Булар “майдалаб ўтирмай” диктатор Каримовнинг Ўзбекистон халқи ва давлатига қарши қилган жиноятларининг қисқа сарҳисобидир. Яъни, Ислом Каримов ҳеч шубҳасиз Руминиянинг эски диктатори Николаи Чаушеску, Ливиянинг эски диктатори Қаддафий, Мисрнинг эски диктатори Муборак, Суриянинг эски ва ҳозирги диктатори ота –бола Асадлар каби диктатордир ва у зудлик билан ўз тахтидан узоқлаштирилиб, Ўзбекистонда эркинлик ва адолатга асосланган янги жамият қурилиши керак…
ЎХҲ Тарғибот Бўлими