O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ЖИНОЯТКОР ТУЗУМНИНГ ЖИНОЯТЧИЛАРИ

ЖИНОЯТКОР ТУЗУМНИНГ ЖИНОЯТЧИЛАРИ
153 views
22 February 2012 - 13:52

Ўзбекистондан юқори лавозимли мансабдорларнинг қўлга олинаётгани ва улардан баъзиларининг қамалаётгани ҳақида хабарлар келиши давом этмоқда. Булар орасида собиқ ва хизматдаги Давлат Маслаҳатчилари, Вазирлар, вилоят ва туман ҳокимлари, Хавфсизлик хизмати ходимлари ва бошқа маъмурлар бор. Куни кеча Президетнинг собиқ Давлат Маслаҳатчиси Равшан Муҳиддинов 15 йилга “кесилди”. Хуллас, Президент Ислом Каримов ва унинг оиласидан бошқа оддий фуқаро ҳам, юқори лавозимли давлат маъмури ҳам кутилмаганда ҳибсга олиниб, қамоққа ташланиши мумкин. Жинояткор тузумнинг шармандаликлари шу даражадаки, ҳатто Исломий университетда ўқиш учун ҳам пора талаб қилинар экан. Ҳажга борадиганлар ҳам бу улуғ ибодатни адо этиш учун диний идора ходимларига пора беришга мажбур қилинади…

Ислом Каримов диктатурасида тўғриликнинг “т” ҳарфини ҳам топиб бўлмайди. Дин, яъни имонга алоқадор ишларга эгрилик киргандан кейин бошқа соҳа ҳақида нима, дейиш мумкин. Сиёсий ишлар, яъни мамлакат бошқарув тизим ёппасига порахўр ва золим тўдаларнинг фаолият майдонига айлангани жамоатчиликка яхши маълум. Вазир, ҳоким, прокурор, бирор қўмита ёки кенгаш Раиси бўлиши учун юқорига пўл тўлаш керак. Яъни, сифати сотқин бўлганлар қўлларига тушган барча имконият ва мансабларни сотади. Дину имон сотилган ерда эса мансаб албатта сотилади. Иқтисодий соҳа эса ўз ўзидан маълум: бу ер пул соҳасидир. Фермеру деҳқон бошқарувчиларга пора бермасдан ўз ишларидан бирон нарсани эплай олмайдилар. Соғлик соҳаси ҳам тижоратга айланганини ҳамма билади. Пулинг бўлса даволанасан, акс ҳолда қабр йўли узоқ эмас. Таълим тарбия соҳасида ишлар эса пора бер, диплом ол тарзида йўлга қўйилганига йиллар бўлди…

Хўш, муаммонинг сабаби нимада ва унинг ечими қандай бўлади? Сабаб маълум: Ўзбекистонда Ислом Каримов бошқараётган жиноятчи тўда зўровонлик билан халқимизни асир олган. Бу жиноятчи тўданинг бошлиғи камида ўн йилдир ноқонуний президентлик лавозимини эгаллаб ўтирган кимсадир. Шундай экан, жинояткор тузумни ўртадан кўтаришда аввалги масала ҳисобланадиган Ислом Каримов диктатурасини ағдаришнинг вақти аллақачон етиб келган. Чунки балиқ бошдан чириган экан, демак ириган бошни бир чеккага отиш зарурийдир. Бу иш ҳамманинг, яъни бутун халқимизнинг вазифасидир. Худди Тунис ва Миср халқи ўз диктаторларни қувгани каби биз ўзбеклар ҳам диктатор Ислом Каримовнинг ковушини тўғирлаб қўйишимиз керак бўлади. Бунинг учун илк қилинадиган иш халқни диктатурага қарши “умумҳашарга” чорлайдиган ва бу ишни бошқарадиган бир халқ ҳаракати тузилишига эҳтиёж бор эди. Бу ишни халқимизнинг илғор вакиллари амалга оширдилар ва халқимизнинг барча табақаларини ўз сафларига бирлаштирган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати 2011 йил май ойида тузилди. Ҳозирги кунда Ҳаракатимиз халқимиз билан мустаҳкам алоқа ўрнатди. Эндиги вазифа ЎХҲ ғоя ва мақсадларининг ҳар бир хонадонга кириб боришидир. Мана шу шаклда халқимизнинг тўлқинланиши ва Каримовнинг жинояткор режимга қарши қўзғалиши учун имконият пайдо бўлади. Иншалллоҳ бу кунлар яқиндир…

Йўлдош Абдулла ўғли.