(Ўзбекистон қамоқҳоналарида гуноҳсиз ҳолда ваҳшийларча қийноққа солинаётган муслима опа сингилларимизга )
“Озодлик” радиосининг хабар беришича (ozodlik.) Ўзбекистонда фақат Қуръони Карим ва Суннат илмини ўрганганликлари учунгина муслима аёллар диктатор Каримов ҳукумати ва золим миршаблари томонидан кўз кўриб, қулоқ эшитмаган қийноқларга солинаётган экан. Бу зулмлардан қочиб, оиласи билан Дубайда яшаётган муслима сингилимизнинг айтишича, улар исломий илмлар ўрганишдан бошқа ҳеч қандай фаолиятда бўлмаганлар. Яъни, улар ўз жамоатларини қурмаганлар, золим Каримов режимига қарши бирон амалий ҳаракат ва ёки даъват билан чиқмаганлар.
Шунга қарамасдан улар фақат муслима бўлганликлари ва динимизни ўрганганликлари учун қамоққа ташланиб – айтишга на тилимиз айланади на қалбимиз чидайди – ваҳшиёнa қийноққа солинганлар…
Инсон шаклидаги бу диктатор ва унинг жаллодларининг бундай ҳайвонсифат амаллари бу дунё ва охиратда жазосиз қолмайди албатта. Ўз ўрнида биз бу муслима сингилларимизни унутмаганлигимизни, қўлимиздан келганча уларга ёрдам беришга ҳозирмиз ва келажакда бу малъун жаллодларнинг топиб, адолатли маҳкамада жазога тортилишига зарра қадар шубҳа йўқлигини билдирамиз.
Иншаллоҳ, тез яқинда диктатор Каримов ҳам, унинг золим режими ҳам, ҳайвон шаклига кирган жаллодлари ҳам ўз мавқeларидан маҳрум бўладилар, адолатли маҳкамаларда ўз қилмишлари учун жавоб берадилар.
Ўзбекистон қамоқхоналарида Аллоҳ таолони Парвардигормиз, дея эътиқод қилганликлари учун азоб чекаётган муслима опа сингилларимизга Аллоҳдан мадад ва сабр тилаб қоламиз.
Ўзбекистон Халк Ҳаракати инсон ҳақлари бўлими