Сардоба сув омборининг ёрилиши ва юз мингдан ортиқ одамларнинг хонавайрон бўлишига сабабчи йиртқич лаққабалиқ жиноятчилар топилганлиги шубҳаси (версияси) терговчилар томонидан текширилаётган экан.
Бундай эҳтимолга кўра сув омборида кўпайтирилган йиртқич балиқлар, хусусан, йирик лаққа балиқлар, тўғон девори емирилишига сабабчи бўлган бўлиши, яъни балиқлар бетон билан арматурани еб қўйишган бўлиши мумкин.
Катта раҳмат терговчилар мана ниҳоят ҳаққоний жиноятчилар тўдасини топдиларингиз. Энди бу гўрсўхта лаққа балиқларни тергов қилиб камида 20 йилга панжарали ҳовузга қамаб қўясизлар.
Бундан чиқди демак мантиқан олиб қаралса, 400 миллион доллар пулни ҳам лаққа балиқлар еб қўйган.
Яхшиям бу балиқлар Қозоғистонга ўтиб кетишибти, бўлмаса Ўзбекистон ТВ даги “O‘zbekiston 24” телеканалида кўрсатишар эди, ” Шамол, ёмғир ва лаққа балиқлар ўзаро жиноий тил бириктириб тинчлигимизга рахна солган ва конституцион тузумимизга суиъқасд қилган”, деб.
Нодонлар, эсларингдан чиқмасин юмронқозиқ, каламуш эҳтимолини ҳам ўйлаб кӯринглар, энди фақат шу қолди.
Қисқа қилиб айтганда шармандачиликни чегараси йўқ!
Ҳақиқий йиртқич акуллаларни жазолашга ботина олмагандан кейин айбни балиққа қўяди-да.
Аслида аблах Ватан хоинлари одам қиёфасидаги акуллаларни биттама-битта ҳаммасини тутиб, жиноят кодексини 159-моддасини бўйнига қўйиб 25 йилга Жаслиққа жўнатиш керак.
Ўзбекистонда яшаган одамлар циркга бориши шарт эмас, ҳаётни ўзи кулгули цирк. Ниҳоят 404 млн долларни ўғирлаган йиртқич акуллалар қутилиб, лаққа балиқлар айбдор бўлаяпти.
Отабек Тошев