Жин Шарп Че Гевара эмас, аммо у ўз замондошлари орасида энг кучли сиёсий таъсирга эга бир шахсдир
Шарқий Бостондаги эскигина уй… Хонада кекса бир киши, ҳаммаѐқ аллақандай академик китобу қўлланмалар, рисолалар билан тўлган ва шу ўртада Салли лақабли ит чўзилиб ѐтибди.
Бу Доктор Жин Шарп.
Кўпчилик унинг Миср ҳукумати ағдарилишида беқиѐс хизматлари бор деб ҳисоблайди.
Жин Шарп зўравонликларсиз ва ѐ қонсиз инқилоблар бўйича дунѐнинг энг машҳур билимдони саналади.
Унинг асарлари ўттиздан ортиқ тилга таржима қилинган.
Китоблари эса яширин йўллар билан энг мустаҳкам чегаралару энг ҳушѐр хавфсизлик хизмати ходимларининг назаридан “омон” қолиб ўқувчилари қўлига етказилган…
ИНҚИЛОБ ЙЎЛИДА АСОСИЙ ҚАДАМЛАР
Аввалига озодликка эришиш учун статегия ишлаб чиқинг, қандай жамиятда яшашни исташингизни тасаввур қилинг
Қўрқувни кичик норозилик амаллари билан енгинг
Норозилик изҳор этишда рамзлар ва ранглардан фойдаланинг
Тинч ҳаракатлар тарихини ўрганинг
Тинч “қуролларни” ишга солинг Диктаторликни дастакловчи, қўллаб қувватловчи омилларни топинг ва уларни заифлаштириш йўлларини ўрганинг
Режимнинг шафқатсиз ва золимона амалларидан ўз ҳаракатингиз сафини кенгайтиришда фойдаланинг
Зўравонлик ишлатадиган ва ѐ зўравонликни тарғиб қиладиган одамларни ажратиб қўйинг ва ҳаракатингиздан чиқаринг
Жин Шарпнинг китоблари жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида пинҳона ўқилади
Сербиянинг Слободан Милошевичи ва Украинанинг Виктор Януковичи Шарқий Оврўпода рангли инқилобларнинг қурбонлари бўлишар экан, ҳар икки мамлакатдаги демократик ҳаракатлар Шарпнинг хизматларини эътироф этишди.
Шунда ҳам Доктор Жин Шарп кенг жамоатчилик назаридан четда қолди.
Аммо бу муваффақиятлар ва Нобел мукофотига номзодлиги кўрсатилишига қарамасдан, Жин Шарп оғир молиявий вазиятда яшар эди.
Бу ҳам етмагандай уни Марказий Жосуслик Агентлигининг айғоқчиси деб айбладилар.
Алберт Эйнштейн институти эса унинг уйида фаолият қилар, ўзига ишонган ҳамда Доктор Шарпга садоқатли Жамила Рақиб томонидан бошқарилар эди.
2009 йилда мен Шарпнинг асарлари тўрт қитъадаги эврилишларга қандай таъсир қилгани ҳақида ҳужжатли филм олишни бошладим.
Таҳрир майдонида намойишчилар билан тунни кунга улар эканман, улар шундоққина танклар остида, фонуслар ѐруғида Шарпнинг китобини ўқишарди.
Жин Шарп Че Гевара эмас, аммо у ўз замондошлари орасида энг кучли сиѐсий таъсирга эга бир шахсдир. Шарпнинг шоҳ фикри шундан иборатки, диктаторларнинг қудрати улар идора этаѐтган одамларнинг ихтиѐрий бўйсунишига асосланади.
Одамлар норозиликларини изҳор этиш ва “тутиб туриш” техникасини ўрганишар экан, ҳар қандай режимга дарз етади.
Унинг ѐзганлари дунѐ бўйлаб миллионлаб одамларни қонсиз инқилоблар билан озодликка эришишлари учун хизмат қилди.
Озодлик алифбоси
Шарпнинг китобида 198 та “тинч қуроллар” рўйхати келтирилади.
Улар орасида ранглардан тортиб, бойқот қилиш ва ѐлғон дафн маросимлари ҳам бор.
” Тинч қуроллар ва ѐ зўравонликсиз қуроллар жуда муҳимдир, чунки улар одамларга муқобил йўлни кўрсатади. Агар одамларнинг “тинч қуроллари” бўлмаса, улар ўз қудратларини кўра билмайдилар. Яна зўравонликка қўл уришади, “деб ѐзади Шарп.
Аввалига озодликка эришиш учун статегия ишлаб чиқинг, қандай жамиятда яшашни исташингизни тасаввур қилинг, қўрқувни кичик норозилик амаллари билан енгинг
Жин Шарп
Эрондаги Яшил исѐндан кейин аксарият намойишчилар маҳкамаларда Шарпнинг 198 йўлидан 100дан ортиғини ишлатишда айбландилар.
Унинг энг кўп таржима қилинган “Диктатурадан Демократияга” деб аталган китоби Бирма демократик ҳаракати учун 1993 йилда ѐзилган.
Аммо Шарп Бирма ҳақида тўлиқ тасаввурга эга эмас эди.
Айнан ана шу “билмаслиги” Шарпнинг бу асарини барча мамлакатларга “хос” қилиб қўйди.
Диний, маданий ва жуғрофий чегаралар билмаган бу китоб осонгина таржима бўлади.
Бу китоб оловга айланди.
Бирмада, Тайланд ва Индонезияда китоб ҳарбий диктаторларга қарши ишлатилди.
Милошевич ағдарилди.
Шарқий Оврўподан тортиб Яқин Шарққача бу “машъала” нур тарата бошлади.
Россияга етиб келганида эса жосуслик хизмати нашриѐтга бостириб кирди. Нашриѐтга номаълум бир вазиятда “ўт” кетди.
Эронликлар шунчалар хавотирга тушишдики, улар давлат телевизионида тарғибот филмини кўрсатишди.
Бунда Жин Шарп Оқ Уйда ўтириб Эронни “қулатиш” билан шуғулланаѐтгани кўрсатилди.
Президент Ҳюго Чавез эса Шарпни Венесуэланинг миллий хавфсизлигига таҳдид деб эълон қилди.
Араб тилидаги таржималар
Мен Таҳрир майдонига етиб келганимда Шарп китоблари билан норозилик амалларида саводини чиқарганларнинг аксарияти ҳибсга олинганди.
Қолганлар кузатув остида ва бу одамлар билан учрашган журналистлар ҳам бир неча соат махфий полиция томонидан тутиб туриларди.
Мен етиб келганим билан камерамни мусодара этишди.
Ташкилотчилар ѐнига етиб келганимда улардан бири Шарп ҳақида суҳбатни видеога олинишига қарши эканини айтди.
У Американинг таъсири сезилиб қоладиган бўлса,бу ҳаракатга ҳам салбий таъсир этиши мумкин деган истиҳолада эди.
Аммо ташкилотчи Шарпнинг асаридан фойдаланганликларини эътироф этди.
” Шарпнинг ғояларидан бири режимни дастакловчи омиллар ҳақида эди ва биз армия билан муносабатларни яхшиласак, Муборакнинг энг йирик қудрат манбаидан ажратиб қўямиз деб ўйладик. Шунда Муборакни тезроқ мавҳ этиш мумкин бўлур эди, “ дейди бу ташкилотчи.
Мен ўша туни Таҳрир майдонининг бир бурчагида мизғиб олишга тадорик кўра бошладим. Айрим норозилик намойиши фаоллари ҳузуримга келиб, ҳарбийлардан телефон текстлар олишгани ва унда “биз сизга қарата ўт очмаймиз” деган хабарлар борлигини айтишди.
Улар ҳарбийлар биз билан дейишарди.
Намойишчилардан бири Маҳмуд 198 усул ҳақидаги Шарп асарининг фотокопия қилинган нусхаларини олганини ва бу усулларнинг қанчаси норозиликда қўлланганини айтарди.
Аммо Маҳмуд аслида бу ғоялар муаллифи ким эканини ва ѐ Жин Шарп номини ҳеч қачон эшитмаган эди. Мен қўлингиздаги бу китобча муаллифи америкалик академик деганимда у жиддий эътироз билдирди. “Йўқ, бу Миср инқилоби, бизга америкаликлар нима қилишни ўргатишаѐтгани йўқ,”деб жавоб берди.
Ва албатта Доктор Жин Шарп худди шу жавобни истаган бўларди.
ББС сайтидан