(Сурия диктатори ҳақида мақола)
Таржимондан: Маълумки, Сурия диктатори Башшар Асад шу йилнинг 6 январь куни ўз халқига мурожаат қилиб, ўзини гуноҳсиз, мухолифларни жиноятчи қилиб кўрсатишга уринди. Бундан олдин ҳам диктаторлар Бин Али, Муборак ва Каддафийлар ҳам ўзларининг бегуноҳлигини, ҳамма айбнинг халқда эканлигини исботлашга уринишган эди. Аммо бу диктаторлар кўп ўтмасдан тахтдан ағдарилди. Шубҳасиз, Сурия диктаторининг ҳам, бошқа диктаторларнинг ҳам тақдири шундай бўлади. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган ушбу мақолада шу ҳақиқат таъкидланади.
Асад оиласи Ҳама воқеаларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда камида 100 минг кишини ўлдирди. Бу муносабат билан ҳеч ким жавобгарликка тортилмади.
(Сурия диктатори) қум йиғинлари каби каллалардан миноралар қуриб, ўз йўлида давом этишни истамоқда. Ўтган йилги ноябрь нутқидан кейин шу йилнинг 6 январь нутқида бутун кўприкларни йиқиб ёқди. Бу диктаторнинг ўзини Худо деб билиши аниқ. Ўзи кечирим сўраш ўрнига мухолифларни шартли равишда кечириши ҳақида гапирди. У Муборак каби, Каддафий каби ва Бин Али каби воқеъликдан (ҳақиқатлардан) узоқ яшамоқда. Ўзини Худо ўрнида кўргани учун ҳам у ҳақиқатларга эмас, ҳақиқатлар унга эргашиши керакдек гўё. Нутқида бутун жиноятларни иккинчи ярамас Маликий каби мухолифларга ва уларга ёрдам берган ташқи кучларга ағдарди. Ўзи эса “Худолик” сифати туфайли қонуний раҳбар бўлиб қолишни истайди. “Аслида аввал бошдан муаммони сиёсий йўл билан ҳал қилишни истаган эдик, аммо биз билан музокара олиб борадиган тараф топилмади”, дейди. Бу унинг ўзини доимо масалани ҳал қиладиган тараф сифатида кўришига далилдир. Акс ҳолда дунё тузуми йиқилиб кетар эмиш!
Ҳеч бир шаклда иқтидордан тушиш у ёқда турсин, уни бўлишишга ҳам яқин келмади. Зеро, бундай режим билан иттифоқ тузиш ҳам кишининг ўз-ўзини тузоққа отишини билдиради. Башар Асаднинг сўнгги нутқи унинг ўзини маъносиз ва ботил сўзлар билан мудофаа қилишидан бошқа нарса эмасдир.
Намойишчилар илк кунларда ва ҳафталарда ислоҳотлар ва ўзгаришлардан баҳс юритган эдилар. Суҳаёр Атасий каби мухолифлар 2000 йилдан бери ислоҳот ва мулоқот истаганликларини, аммо Асад у замонлар кучли бўлганлиги учун мулоқотдан қочиб, қамоқхоналарни мухолифлар билан тўлдирганини айтади. Фақат ўзининг қонунийлигини узайтиргани учун мухолиф ҳисоблаганлари билан ҳамкорлик қилган. Демак, Башарга кўра мухолифат фақат унга хизмат қилиши керак. Бу эса ҳақиқатга зиддир, чунки ҳукуматга хизмат қиладиган мухолифат мухолифат эмас, ҳукуматнинг бир парчаси ҳисобланади.
Тарихий, дея мадҳ қилинган аммо ҳеч бир янгилик бўлмаган нутқида Араб Баҳорининг устидан кулиб, бу баҳорни эриган бир кўпик, дея таърифлади. Аслида ўтган 21 ой давомида эриётган нарса Асад режимидир. Ўзининг эриётганини кўрмайдиган даражада ҳақиқатдан узоқдир. Бу диктаторнинг ўзи араб баҳори шамолида бир қум соати каби эримоқдадир. Чунки унинг нутқига жавоб берган мужоҳидлар араб баҳорининг қум соатига боғланган бомба каби унинг саройи устида портлашини ва бу диктаторни тахтидан ағдаришини айтмоқдалар.
Башар Асад бу нутқи билан Лаҳдар Иброҳимий ва ташқи музокараларга тўсиқ қўйишни истади. Бу нутқи билан русларнинг “биз уни истеъфога кетишга рози қила олмаяпмиз” сўзларини ҳам тасдиқлади. Лаҳдар Иброҳимийнинг уринишларига чегара қўйди. Бу билан ўзининг сиёсий келажагини баҳс доирасидан чиқаришни истайди. Ҳали ҳам “ал Асад илал абад” (яъни абадиятга қадар Асад) дейди. Иккинчидан, мухолифларни ташқи кучларнинг қўғирчоғи, дейди. Бу қўғирчоқлар ўрнига уларни ўйнатаётган ташқи кучлар билан музокара олиб бориши мумкинлигини айтади. Башар бу нутқида янада кўпроқ кибр билан қатлиом тарафдори эканлигини кўрсатди. Бу ҳолда мухолифлар у билан кўришиш ўрнига, бу диктаторни қўллаб-қувватлаётган Эрон, Русия ва Хитой билан музакора олиб борсалар яхши бўлади. Зеро, Башар бу давлатларга очиқ ойдин ташаккур айтди. Бу нутқ унинг нафақат ҳақиқатдан узоқлигига, айни пайтда ахмоқ эканлигига ҳам бир далилдир.
Нутқининг моҳияти шундан иборат: ўзи ва қилган жиноятлари ҳақида гапирмай туриб, мухолифларнинг унга таслим бўлишини истамоқда. Нутқининг қолган қисми илова моҳиятидадир. Ўзича гўё зафар нутқини сўзлагандай. Ҳолбуки бу бир видо нутқига ўхшайди. Мухолифларга ташқаридан ёрдам берилишининг тўхтатилишини истайди. Мухолифларнинг қуроллари ўт очишдан тўхтаса, жавоб ҳаққини ўзида сақлаб қолган режим аскарлари ҳам қатлиом қуролларидан ўт очишдан тўхтар эмиш.
Масалани сиёсий йўлдан ҳал қилишни доимо истаганини, аммо музокарага ўтирадиган тараф топа олмаганини айтади. Бундай тараф йўқ дейди, айни пайтда қуролли мухолифларни эътироф қилмай, миллий мулоқот мажлисини бошлаш ҳақида гапиради. Ташқи кучларнинг қўғирчоғи, дея ҳисоблайдиган сиёсий ва ҳарбий мухолифларни эътироф этмасдан, қандай қилиб тинчлик ва миллий мулоқот ҳақида гапира олади?
Бу нутқни эшитган Лаҳдар Иброҳимий зарра қадар ўзини ҳурмат қилса дарҳол истеъфога кетиши керак. Бу аҳволда муаммони сиёсий йўл билан ечишнинг имкони йўқ, Иброҳимийнинг таъбири билан айтганда, Башар жаҳаннамни танлаганга ўхшайди.
Ажабо, бу диктатор яна вақтдан ютиш ва бир нарсаларни бажараяпман, дея кўзбўямачилик қилиш билан халқаро майдонда ўз қонунийлигини қўришга уринмоқдами? Мақсади бу бўлса, у хусронга учрагандир. Аммо энди йўқотадиган ҳеч нарсаси қолмагани учун охирги сўзларини айтаётган бўлиши ҳам мумкин. Террорни тўхтатишдан, чегарларни назорат қилишдан, шундан кейин ҳарбий кучларининг урушни тўхтатишидан кибр билан гапирди. Шундан кейин миллий мулоқот бошланиши, миллий дастур ишлаб чиқилиши ва у референдумга қўйилиши керак эмиш.
Иккинчи босқичда кенг иштирок билан ҳукумат тузилиб, конституция ишлаб чиқилиб, халқнинг тасдиғига қўйилар экан. Шундан кейин агар маҳбуслар ўлмай қолсалар Башарнинг умумий авфига сазовор бўлар эмишлар. Башар 2011 ва 2012 йилларида парламентни янгилаган ва баъзи қонунларни ўзгартирганди. Ижрочи ўзгармагунча қонунларни ўзгартириш оддий алдовдан иборат бўлиб қолаверади. Асосий муаммо Асаднинг ўзи эканлигини у кўра олмаяпти. Конституция ва ҳоказалар сунъий муаммолардир. Муҳими мамлакатни ким бошқараётганидир. Авваллари бошқаларни алдамоқчи бўлган бу диктатор энди ўзини алдашни истамоқда.
Сўнг нутқида “Аллоҳ душманларига” қарши урушаётганликларини айтди. Унга кўра бу тўғридир. Аввалги нутқида эса 50 йилдан бери исломчиларга қарши уруш олиб бораётганларини айтганди. Секуларизмни ҳимоя қилгани учун тўпга тутилганини айтганди. Энди эса “Аллоҳ душманларига” қарши урушаётганини айтмоқда. Фиръавн каби ўзини Худо, деб билгани учун бундай дейиши табиийдир. Шунингдек, халқни қўриш учун ўзини фидо қилганини айтди. Халқ эса “зарар бермасин, ундан бошқа ёрдам истамаймиз” демоқда…
Уни қўллаб қувватлаётганлар билан бирга жони жаҳаннамга кетсин!
Мустафо Ўзжон
Манба: http://www.habervaktim.com/yazar/56520/cani-cehenneme.html
Таржимон: Намоз Нормўмин
08.01.2013