O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Жоҳилият Адабиёти

Жоҳилият Адабиёти
154 views
15 February 2012 - 14:44

“Эй иймон келтирганлар! Албатта, мушриклар нажасдирлар (ифлосдирлар), бунга шубҳа йўқ, бу йилларидан кейин Масжидул Ҳаромга яқин келмасинлар.” (Тавба сураси 28)

Мушрик инсон ҳам Аллоҳга ишонади, аммо унга шерик келтирган ҳолда ишонади. Бир мушрик Аллоҳ бордир, дейдию аммо Унинг ягона Илоҳлигини қабул қилмайди. Яъни, аслида сўздагина Аллоҳга ишонишини иддоа қилади, аслида ўзининг Аллоҳдан бошқа Илоҳ, деб билган нарсасига эргашади. Ва ўз илоҳига ёпишиб олади. Ундан ёки кўп илоҳга эргашган бўлса, улардан асло айрилгиси келмайди…

“Ва улар: «Илоҳларингизни (бутларингизни) ҳеч тарк қилманглар ва албатта Ваддни ҳам, Суваъни ҳам, Яғусни ҳам, Яъуқни ҳам ва Насрни ҳам тарк қилманг», дедилар.” (Нуҳ сураси 23)

Аллоҳ таоло мана шундай мушрикларни нажас, яъни ифлос инсонлар, дея атагандир. Чунки улар аввало тошлардан ёки бошқа нарсалардан ўзлари ясаб олган илоҳларига (бутларига) бандалик қиладилар. Бу билан кифояланмай улар ифлосликнинг барча турларини амалга оширадилар: яъни ароқ ичадилар, зино қиладилар, бошқа инсонларни ғийбат, туҳмат, адоват, ҳасад қиладилар…

Мушрикликнинг энг хавфли тури кишининг ўз ҳавойи нафсига эргашиб, Аллоҳга таолога ибодат ва итоатни тарк қилишидир. Бундай кимсалар ўз ҳавойи нафсиларини илоҳ қилиб оладилар ва унга эргашадилар. Ва шу шаклда унинг йўлини тарк қилишни истамайдилар. Бундай ифлос инсонларни уларнинг тинмай шаҳвоний мавзуларни кун тартибига келтиришларидан ҳам таниб олиш мумкин. Улар жинсий мавзуларнинг “ошиғи” бўладилар, бу ҳақда тинмай шеърлар, насрий асарлар ёзадилар, қўшиқлар айтадилар. Ҳатто бошқа ижтимоий мавзуларни ҳам тилга олмоқчи бўлсалар, гапни яна шаҳвоний усуллар билан изҳор этишга киришадилар. Маълумки ширк жоҳилиятнинг асоси ҳисобланади ва бундай жамиятнинг сўз ўйинларига жоҳилият адабиёти ёки шеърияти ҳам, дейилади. Муҳаммад (сав) пайғамбар бўлиб келганларида ҳам жоҳилият ва унинг адбаёти жамиятда устун эди. Инсонлар сўз ўйинида ва ва бир бирларини назм ва наср йўли билан масхара қилишда уста эдилар. Юқорида айтилгани каби бу йўлда шаҳвоний теримлар, аскиялар, масхаралардан усталик билан фойдаланишар эди. Бундан аввалги даврларда эса Лут (ас)нинг қавми ўзининг шаҳвоний бузуқлиги билан машҳур эди..

Бундай ифлос инсонларни уларнинг бадбўй сўзларидан ва “асарларидан” таниб олиш мумкиндир. Уларнинг ҳоли шу даражада ки, ҳатто нажасликлари баъзан қиёфаларидан ҳам маълум бўлади. Улардан баъзиларининг юзлари тиришган, совуқ, нигоҳлари ғазабли, доимо мамнуниятсизликларини кўрсатиб туради. Чунки нафсларидаги бузуқлик қалбларини қорайтгани, тош ҳолига келтиргани учун ботинлари (ички дунёлари) зоҳирларига (ташқи кўринишларига) мос бўлади.

Мушрикларнинг нажасликларини фақатгина Аллоҳ таоло насиб қиладиган ҳидоят нури поклаши мумкиндир. Акс ҳолда улар шаҳвоний шаввозликларидан воз кечмайдилар. Бу билан ўзларини абадий жаҳаннамда ёнишга ҳам тайёрлаган бўладилар. Чунки булар Аллоҳ таоло лаънатлаган ва ифлослик тамғасига илоҳий тақдир билан “сазовор” бўлган тубан инсонлардир…

Йўлдош Абдулла ўғли, 15 февраль 2012 йил.