O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Жоҳилият асрининг Арвоҳлари

Жоҳилият асрининг Арвоҳлари
632 views
01 September 2021 - 10:55

Толибон фашистлари Афғонистон шимолида жойлашган Жаужзон вилояти маркази Шибирғон шаҳридаги буюк ўзбек-турк шоири Мир Алишер Навоий суратлари ва деворий портретларини вайрон қилиб ташлашди.

Беш аср муқаддам Навоий ҳазратлари бу шаҳарда энг гўзал тарихий обидаларни барпо этишга бош қош бўлган эди.

Толиблар аввалроқ Афғонистон марказида жойлашган Бомиёнда ҳазоралар миллий қаҳрамони Мазорий шарафига битилган обидаларни синдириб ташлашган эди.

Афғонистоннинг турли минтақаларида руслар 11 йил давомида енга олмаган (1978-1989),  Толиблар беш йил давомида ишғол эта олмаган (1996- 2001) Аҳмадшоҳ Масъуд суратлари ёқиб ташланмоқда. Бу Ўзбекистон ҳукумати экстремист ҳисобламайдиган Толибоннинг асл – манфур башараси.

Толиблар Кобулни босиб олганида хурсандчиликдан иштонларига сийиб юборган баъзи муатаассиб ўзбеклар “Ҳайкал – тоғут, Толибон ҳақиқий мўъмин-мусулмон бўлгани учун бузиб тўғри қиляпти” дея аюҳаннос солишлари мумкин.

Уларга бошқа бир ҳақиқатни эслатиб қўяман: Толиблар Мазори Шарифда ўзларининг ўлган лидерлари Муло Умарнинг портретларини осишяпти, паштунларнинг тарихий раҳнамоси Аҳмад Шоҳ Абдолийнинг президент қасридаги полотноси ўнгида суратга тушишяпти.

Бу ҳали бошланиши.

Бу кетишда Паштун миллиятчилари паштун бўлмаган миллат ва элатларни қиришни бошлайдилар.

Сиз эса ўтираверинг, қарсак чалиб!…

Манба: Рассом Туз