O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Журналистлик – ғалати касб

Журналистлик – ғалати касб
166 views
02 May 2013 - 3:46

Журналистлик – ғалати касб. Фараз қилайлик, сиз муҳим муаммони кўтариб чиқасиз, уни минглаб кишилар ўқиб, сизга таҳсин айтишади. Мабодо сиз хатога йўл қўйгудай бўлсангиз, буни ҳам улардан яшириб бўлмайди.JURNALIST

Русларда: «Убить нельзя, помиловать» деган ибора бор. Ана шу жумладаги вергулни «убит»дан сўнг қўйиб кўринг-а, қанақа маъно чиқади. Биргина вергул инсон тақдирини ўзгартириб юборади.
Ҳушёрликни зинҳор қўлдан бермаслик керак. Биз мафкура қули эдик, бугунги журналист қонун қули бўлишга мажбурдир!

Даққоқ статистика газетачиларнинг бошқа касб соҳибларидан қисқароқ умр кўришларини кўрсатади. Эктремал ҳолат, деб аталадиган яъни қирғинлар, табиий офатлар содир бўлган жойдан, одатда, болалар, кексалар, беморларни олиб қочиш ташвишида бўладилар. Мухбир эса касбу кор тақозоси билан камераси ёки блокнотини кўтариб, ўша ажал комига қараб югуради ва кўп ҳолларда Азроилга чап беролмай қолади.

Сўнгги йилларда журналистларни гаровга олиш ҳоллари ҳам кўпаймоқда. Лекин шуларга қарамай, мухбирлар муқаддас касбларидан воз кечмаябдилар! Бунинг устига мухбирларни ёқтирмайдиган кишилар ҳам оз эмас. Фақат турфа тоифадаги амалдорлар ёки нопок безбетларнигина назарда тутаётганим йўқ. Мухбир дегани – қанақа мафкура ноғора чолса, ўша оҳангда йўрғалашга мажбур бўлади. Ваҳоланки, мазкур ноғора ҳеч қачон ҳаммабоп бўлолмайди. Ҳаёт шуни кўрсатмоқдаки, ҳар қандай ўткинчи (бу дунёда нима ўткинчи эмас) мафкуранинг ҳам қули бўлиб қолавермаслик керак экан. Биз нуқул чучмал шукрона ва ҳамду-санога эрк бермай, қониқмаган, норози одамларнинг ҳам дилларига қўл солабилишимиз зарур. Аслида, ижтимоий ва иқтисодий тараққиётнинг локомотивлари ана шу қониқмаган одамлардир. Фақат ўшалар кураш учун куч топаоладилар.
Хўжа Аҳрори Вали ҳазратлари “Бизга бошқа масъулият – одамларни золимлар зулмидан қутқариш масъулияти юкланган” деган эканлар ҳидояткорона.
Бу аҳли қалам учун боқий шиор эмасми?!

Бу мустақил Ўзбекистон конституциясининг талаби эмасми?!
Бугуннинг золими эса одамларни дарра билан урмайди, банди зиндон қилмайди, аммо тиржайиб туриб, унинг ҳуқуқларини оёғости қилади.
Мақтанишга йўйманг-у, саксонинчи йилларга (ХХ аср) келиб матбуотимизда ошкоралик, демократия жумраклари етарлича очилди. Қанақа қалтис муаммоларни дадиллик ила кўтариб чиқмадик биз. Аммо ҳозир ундай эмас. Айниқса, Россия ОАВ идан бохабар киши газета, журналларимиз ва – ТВ анчайин чучмал, жўн ва ҳароблигига ишонч ҳосил қилади. Бу ҳолни парламентда ҳам тан олишди. Муҳаррирлар эса бор айбни журналистларнинг журъатсизлиги, савиясига тўнкамоқда. Менинг назаримда, асосий айб муҳаррирларнинг ўз курсисидан хавотир тортишидадир. Шахсан ўзим талай мақолаларимни айнан муҳаррирлардан ўтказолмай ҳалак бўлиб юрибман.

Кечирасиз, чалғиб кетдим,
Барибир, журналист бўлиш – яхши!
Журналистлик билан ёзувчиликни уйғунлаштирганлар эса яна ҳам омадлироқ кишилардирлар.

Нусрат Раҳмат

“Файсбок”дан олинди