“Адабиёт” газетаси бош муҳаррири Бахтиёр Карим касб байрами – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунини (27 июнь) карантин ҳудудида ўтказди.
6 июнь куни оиласи билан Ўртасарой карантин лагерига жойлаштирилган, 17 июнда Тошкент шаҳридаги вақтинча карантин ҳудудига айлантирилган Тери-таносил касалликлари клиникасига кўчирилган Бахтиёр Каримнинг 29 июнда Озодликка айтишича, унга пайшанба, 2 июлда рухсат берилишини билдиришган.
“Адабиёт” газетаси бош муҳаррири карантинда белгилаб қўйилган муддатдан ортиқ вақт сақланишини янги сиёсий партия тузишдаги иштироки билан боғлаган эди.
Публицист Шароф Убайдуллаев билан бугунги кун журналистикаси аҳволига бағишланган суҳбатимизда Бахтиёр Карим билан боғлиқ вазият ҳам тилга олинди.
Манба: ozodlik.org



ГЎЗАЛ БЕГИМ: РЎМОН ҚУТЛИ БЎЛСИН
Концептуалист рассом Вячеслав Ахунов Венецияда ўз кўргазмасини очди
Таниқли рассом Исфандиёр Ҳайдар оламдан ўтди
УРУШ — ЧАЛҒИТИШ ВОСИТАСИМИ?
Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида