O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Журналист ўлими ҳеч қачон оддий ўлим бўлмайди

Журналист ўлими ҳеч қачон оддий ўлим бўлмайди
179 views
07 November 2019 - 12:27

Давлат Назар Хоразмдаги шантаж ва таъқиблардан қочиб 13 октябр куни Тўрткўлдаги айланма йўл орқали Тошкентга келган эди. Давлат Назар Хоразмга келганида уни МАШИНА УРИБ КЕТДИ.

Кўпинча автоаварияда ўлди дейилганда автомобил бошқараëтган тушунилади. Давлат Назарни автомобил босиб кетди. Прокуратура маълумотига кўра дарров воқеа жойида ўлган.

31 Октябр куни Прагада жасорат мукофоти олган Аъзам Турғунов залга йиғилган юзлаб кишилар олдида ИИБ ходимларининг унга қараб “Мабодо машина уриб кетйишидан қўрқмайсзми?” деган таҳдидини айтиб берган эди.

Генерал Бобожоновга савол?

Журналист Махмуд Ражабга 5 йил берилди. Блогер Нафосат Оллошукурова жиинихонада. Навбатдаги ким?

Блогер Шахнозанинг фикри:

Журналист ўлими ҳеч қачон оддий ўлим бўлмайди. Давлат Назардек қалами ўткир журналистнинг ўлими – инчинун. Ушбу ҳодиса юзасидан шаффоф текширув ва батафсил ахборот кутиб қоламиз.

Рассом Туз