O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Заволли кўз 

Заволли кўз 
80 views
14 September 2021 - 11:37

Бирдан бир яхшилик кўрсанг,
Дарҳол ёшланасан, эй, кўзим –
Нега шунча бўласан хурсанд,
Нега шунча теран чўкади ҳузун!?
Қалблар айландими шу қадар тошга
Шу қадар қимматми энди ширин сўз
Бу дунё ҳолига сендан ҳам бошқа
Қолмадими ортиқ йиғлайдиган кўз?

Муҳаммад Солиҳ
14.09.2021