Ҳафта олдин тарқалган нохуш хабар тасдиқланди – келаси ойдан беш минглик қоғоз муомалага чиқаркан.
Айрим пулпараст биродарларимиз ҳадларидан ошиб, ундан-да каттароқ рақамларни орзу қилаётганидан ҳам хабар топяпмиз.
Сўм бугунги ҳолида ҳам халқимиз учун азиз ва арзанда.
Халқимиз сўмни севмаганида эди, уни халталаб, қоплаб, ёзнинг иссиғида ҳам, қишнинг совуғида ҳам бирдай ардоқлаб кўтариб юрмасди.
Бугунги кунда ўзбек сўми – дунёдаги энг залворли валюта. Уни санаб ўтирмайсиз, дасталаб тарозига ташласангиз бас, дўкончи дарров мисқолига қараб миқдорини айтади. Агар ўн минглик ёки эллигу юз минглик қоғозлар муомалага кирса, одамлар айни қулайликлардан маҳрум бўлиши табиий.
Қолаверса, улус яна енгил ҳамёнларга ўрганиши ва баттар дангаса бўлиб қолиши хавфини ҳам унутмаслик керак.
Мурод Мухаммад Дўст
facebookdan олинди.