O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Замзам, Оби замзам

Замзам, Оби замзам
221 views
14 November 2019 - 14:39

Замзам, Оби замзам — Макка шаҳридаги Алмасжид ал-Ҳаром саҳнидаги муқаддас булоқ. Каъба ёнида бўлиб, ҳозиргивақтда пастда — алоҳида ва махсус жойга ўтказилган сув жўмраклари орқали ичилади. Булоқсуви кенглиги бир қаричдан ортиқроқ пўлат қувур орқали чиқади, ойнабанд хонада хизматчилар уни масжиднинг биринчи, иккинчи ва учинчи қавати (томи)га тарқалишини назорат қилиб турадилар. Сув тарқатгич ускуналар кечакундуз бетўхтов ишлайди.
Замзам тарихи.

Ривоятларга кўра, булоқнинг пайдо бўлиши Иброҳим (ас)нинг ўғли Исмоилнинг таваллуди билан боғланади: чўлда қолдириб кетилган биби Ҳожар чақалоғи (Исмоил) дунёга келгач, ювиниш ва чанқовини босиш мақсадида сув ахтариб шу яқиндаги Сафо ва Марва тепаликлари орасида етти марта елиб-югуради. Сув тополмай обдон толиққан она чақалоғи ёнига қайтса, унинг оёклари остидан сув чиқаётганлигини кўради. Нима қиларини билмай шошиб қолган биби Ҳожар “зам, зам!” (яъни “тўхта, тўхта!”), дейди. Бошқа бир ривоятда онанинг мушкул аҳволидан бохабар бўлган Жаброил (а.с.) ердан сув чиқариб берган, дейилади. Лекин орадан кўп асрлар ўтиб булоқ кўзи ёпилиб қолади. Вақти келиб Муҳаммад (с.а.в.)нинг буваси Абдулмуталлиб булоқ кўзини қайта очади. Замзам Қуръони каримда тилга олинган. Замзам сувига юз-қўлларни ювиш, ундан ичиш ҳаж ва умра амалларини бажаришнинг муҳим белгиси ҳисобланади. Зиёратчилар қайтишда ундан олиб кетиб кўпчиликка тарқатадилар. Ҳозир Маккада сувни турли ҳажмдаги идишларга қуядиган мослама ишга туширилган. Замзам суви ўзига хос хусусиятга эга. Таркиби киши организми учун фойдали маъданларга бойлиги, ошқозоничак, қон томири ва бошқа баъзи касалликларга даво эканлиги аниқланган.

Шоҳиста Улжаева