O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Замонавий тиббиёт миллионлаб одамларни ҳалок қилмоқда

Замонавий тиббиёт миллионлаб одамларни ҳалок қилмоқда
37 views
24 May 2017 - 15:28

Youtube.com

* * *

Россиялик сиёсат ва жамоат арбоби Герман Стерлиговнинг замонавий тиббиёт ҳақидаги интервюси

(Видео матни)

Замонавий тиббиёт миллионлаб одамларни ҳалок қилмоқда

Герман Стерлигов: Замонавий тиббиёт шунча одамни ҳалок қилади-ки, барча диктатор ва қотиллар биргаликда ҳалок қилган одамлар сони бунчалик эмас.

Замонамизнинг 99 фоиз ўлими бу инсонларнинг докторга мурожаат қилиши ортидандир, мен буни тиббиёт профессорининг ўғли сифатида айтаяпман.

Замонавий тиббиёт миллионлаб одамларни ҳалок қилмоқда! Фақатгина у ерга мурожаат қилиш керак халос ва сиз қўлга тушдингиз, сизни ўлганингизга қадар даволашади. Сизга диагнозлар ўйлаб топишади, сизни қўлдан қўлга беришади, сизни фармацевтика билан заҳарлашади, сизни қимматбаҳо амалиётлар қилишади. Сен ўлмагунингча сен билан ҳар нарса қилишади ва сендан пулларингни сўриб олишади.

Биласизми булар катта одамлар энди, у ерга кириш мумкин эмас. Чунки тиббиёт бу пуллик хизмат, ўйлаб кўринг, сиз бир кишининг олдига келаяпсиз ва бу одам сизнинг касал эканингиз шарти билан сиздан пул олади, ва сиз ўз соғлигингизни шу одамнинг қўлига топширасиз. Бунинг учун умуман ким бўлиш керак, агар у сиздан фақатгина касал бўлганингиз учун пул оладиган бўлса, умуман у сизни даволайди деб ўйлаш учун ахмоқ бўлиш керак. Бу замонавий тиббиётнинг принципи. Бу Парацельс тиббиёти деб аталади, бунгача эса Гален тиббиёти бўлган.

Тиббиёт пуллик бўлиши мумкин эмас. Тиббиёт кимёвий бўлиши мумкин эмас. Тиббиёт фақатгина табиий бўлиши мумкин, бу табиий ўтлар, минераллар, хирургия, қадимги тиббиётдаги Галеннинг ўзи ҳам Александриянинг гладиаторлар мактабида хирург бўлган. Мана шу тиббиётга қайтиш керак ва бундай тиббиёт ислоҳотлари керак бизга. Биз Парацельс тиббиётини бекор қилишимиз керак, шу вақтгача шуғулланиб келган чиркинликларини лаънатлашга рози бўлган у ердаги энг яхши кадрларни энди уларнинг Гален тиббиётида ишлашлари учун олиш керак. Ҳар қандай ёлғонларсиз, яъни инсонларни даволовчи табиий воситалар билан. Чунки Гален тиббиётининг бир қисм илми Парацельс тиббиётига кирган. Масалан: қўл синиши, нима бунинг муолажасини замонавий докторлар ўйлаб топишганми, бу мана Гален тиббиёти.

Ва шу каби хаётнинг барча ҳодисалари учун шифобаҳш ўтлар бор.

– Пенцилиннинг кашф қилинишичи?

Герман Стерлигов: Бу ёлғон, пенцилин бу захар, ўта зарарли модда. Ҳақиқий табиий антибиотикларни мен сизга санаб ўтишим мумкин. Бу табиий йод, ҳеч қандай салбий таъсири бўлмаган асалари қолдиқлари, буларни катта идишларда ҳам кўп миқдорда ҳам тайёрлаш мумкин. Яна прополис ва кўплаб бошқа табиий воситалар. Булар жуда ҳам самарали воситалар. Мен ҳар доим автомобилимда кичик идишчада ёки табиий йод, ёки асалари қолдиқларидан тайёрланган восита олиб юраман.

Буларни ҳаётдаги барча ҳолатларга ишлатиш мумкин, тишингиз оғридими – оғзингизни чайдингиз ва ўтиб кетади, қаерингизнидир қириб олдингизми – мана бундай устидан қуясиз ва у ҳам кўз ўнгингизда битабошлайди. Бу бизга худо тарафидан берилган нарсадир. Сиз гапираётган нарса эса, пенцилин ва бошқалар – бу бизга “сеҳргар”лар, Парацельс тиббиётидаги докторлар тиқиштирган нарсалар. Ва пенцилин кўплаб одамларни ҳалок қилди, унинг вақтинчалик таъсири бор, кейин эса организмни ейишни бошлайди. Ундан кейин организм пенцилинга ўрганиб қолади ва организмнинг шу вақтгача курашиб келган касалликларга қарши иммунитети йўқолади. Ва шу ердан ОИТС ва бошқа-бошқа касалликлар келиб чиқади. ОИТС нима – Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми, яъни организмнинг ташқи зарарли моддалар микроб ва бошқалар таъсирига қарши курашишдан тўхташи. Бунинг ҳаммаси нимадан – эмлаш, пенцилин ва болаларга туғилишиданоқ ҳар хил дори-уколлар қила бошлашларидан.

Эътибор беринг, ОИТС Африкада пайдо бўлди, айнан Африка касалликларни текшириш учун бошланғич лойиҳа эди, шунинг учун ОИТС у ердан келган. ОИТС бу эмлашлар ва антибиотиклар маҳсули. Чунки организм касаллик билан курашишдан тўхтайди. ОИТС бу инфекция эмас, бу жинсий алоқадан пайдо бўладиган нарса эмас, бу йолғон. ОИТС бу – врачлар, бу улар одамларни шундай, организмлари ташқи хафв билан кураша олмайдиган, ногирон қилиб қўйишади.

-Аммо, фармацевтик компанияларининг ўзлари кимёвий маҳсулотларнинг энг катта истеъмолчисику?

Герман Стерлигов: Албатта, кимёвий маҳсулотлар, аборт материаллари, транспрантология, яъни аъзолар ва бошқалар. Албатта, барча наркотик моддалар фармацевтик компаниялар томонидан ишлаб чиқарилади. Наркотиклар қаердан пайдо бўлади? Масалан шундай дейишади: “нарко-мафияни қўлга олдик”. Қанақа нарко-мафия, мана дорихоналар тармоғи ҳақиқий нарко-мафия. Замонавий наркотик моддалар дорихоналарда сотилади. Бунинг устига бу ерда ҳар хил кирли наркоманларга узоқ хизмат кўрсатиб ўтирмаслик, уларга ҳар хил моддаларни уйларида аралаштириб тайёрлаб ўтирмасликлари учун, деярли ҳар бир дорихонада уларга тайёр мажмуа беришади, шприци билан. Бу расман турли дорилар, аммо аслида бу наркотик моддалар. “Крокодил” ва бошқалар – булар қаердан келмоқда, дорихоналардан албатта. Буларнинг ҳаммасини кимёгарлар тайёрлайди, фармацевтлар сотишади, натижада миллионлаб болаларни ўлдиришмоқда, наркоман бўлишмоқда.

Шундай экан умуман гиёҳвандлик билан курашиш ҳақида гапириш учун, аввало барча дорихоналарни ёпиш керак. Чунки дорихоналарда фойдали ҳеч нарса йўқ. У ер одамларнинг саломатлиги ва ҳаётига зарардир.