O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Замонавий тиббиёт хатоларга асосланганми?

Замонавий тиббиёт хатоларга асосланганми?
40 views
08 May 2014 - 9:42

Oydin SalihИюн ойи охирида Туркия пойтахти Анқарада бўлиб ўтажак “Тибби Набавий” (Пайғамбарлар тибби) халқаро конгрессида замонавий тиббиётда даволаш усуллари савол остига олиниши кутилмоқда.

Исломий тиббиётни ўзининг ахлоқий асоси сифатида қабул қилган “Тибби Набавий” даволаш ва соғлиқ мавзуларида замонавий тиббиётга муқобил йўл сифатида чиқмоқда.

Хўш, “Тибби Набавий” замонавий тиббиётдан нимаси билан фарқ қилади?

Анқарада бўлиб ўтажак икки кунлик конгрессда америка, африка, оврўпо ва осиёлик таниқли шифокор-олимлар иштирок этадилар.
Би-би-си айни савол билан бўлажак конгресс қатнашчиларидан бири, таниқли олима Ойдин Солиҳга боғланди.

Ойдин Солиҳ: “Тибби Набавий” – муқобил эмас, асл (ҳақиқий) тиббиётдир. Чунки, “Тибби Набавий” таълимоти инсондан келмайди, у тўғридан-тўғри Аллоҳ томонидан пайғамбарларга юборилгандир. Барча пайғамбарлар тибб илмига эга бўлганлар. Аммо, махсус тибб илмлари Луқмон алайҳиссаломга юборилган. У “Тибби Набавий” асосчиси ҳисобланади. Замонавий тиббиёт эса инсонлар ва ҳайвонлар устидан ўтказилган тажрибаларга асосланган. Хатолар ҳам шу ерда ётади.

Инсон – хато қилувчидир.

Хатоларга асосланган билим эса тобора мустаҳкамланиб боради ва кўплаб зарарлар етказади.

Аллоҳ – илми бенуқсон зот.

Замонавий кибернетика ва квантум физикаси янги таълимотларига таянадиган бўлсак, биз биламизки, барча кимёвий ва физикавий қонунлар мустаҳкам тамалга қурилмаган. Шунинг учун замонавий тиббиёт ва таълим ўта aянчли аҳволга тушиб қолган. Бир пайтлар фанларнинг устунларига айланган кашфиётлар бугун нуқсонли экани ўртага чиқмоқда.
Замонавий илм дунёнинг тузилиши борасида нотўғри тасаввур беради, тиббиёт бўлса, нотўғри даволайди.

Замонавий тибда даволаш қисман ўтказилади. Касалликларни “юрак хасталиклари”, “кўз, қулоқ, томоқ ва бурун” касалликлари, деб бўлиб ташлаш жуда кулгулидир!
Ахир, қандай қилиб, бутун танани даволамасдан туриб, юракни ёки кўзни даволаш мумкин?

“Тибби Набавий” организмга яхлит, бир коинот сифатида қарайди. Унда тананинг жисмоний, руҳий ва маънавий ривожланиши эътиборга олинади.

Бир турк ёзувчиси менга бир гапни айтди: “Ойдин хоним, мен тушундим: Аллоҳдан келадиган ҳамма нарса оддий ва бепул, шайтондан келадиган ҳамма нарса жуда айқаш-уйқаш ва қиммат экан”.

Бу дарҳақиқат шундай: “Тибби Набавий”да даволаш тамойиллари ўта оддий, қулай ва ўта таъсирлидир. Замонавий тиббиёт эса ўта айқаш-уйқаш ва жуда қимматдир.

Би-би-си: Ойдин хоним, “Тибби Набавий” антибиотикларга мутлақо қарши. Лекин, айнан шу антибиотиклар туфайли, миллионлаб инсонлар ҳаёти сақлаб қолинади. Буни қандай изоҳлайсиз?

Ойдин Солиҳ: Умуман олганда, мен ўз китобимда нафақат антибиотиклар, балки барча замонавий дори-дармонларга қарши эканимни ёзганман. Антибиотиклар ҳақида билмоқчи бўлсангиз, унинг номиданоқ ҳаммаси ойдек равшан бўлади. “Анти-био” бу – “ҳаётга қарши”, дегани.

Бу сўзнинг номини тушунган инсон қандай қилиб танадаги барча тирик моддаларни ўлдирадиган замонавий дори-дармонлардан фойдаланиши мумкин?!

Антибиотиклар илк навбатда танадаги микрофлорани йўқ қилади. Танадаги микрофлора инсон иммун тизимининг 70 фоизини ташкил этади. Энди антибиотиклар таъсири остида инсон ҳимоя тизими қанчалар кучсизланиб кетишини тасаввур қилиб кўринг. Оддий бир мисол келтираман: тиш пасталарида антибиотиклар бор. Ундан фойдаланган инсон оғзидаги микрофлорани ўлдиради. Натижада инсон тишлари чирий бошлайди. Бугунга келиб, инсонларда соғлом милк умуман қолмаган ҳисоби!

Милк тана учун зарур бўлган моддаларни ишлаб чиқарувчи ичакка таъсир кўрсатади.

Ана шунинг учун барчада витамин етишмаслиги ва камқонлик кузатилади. Инсонларнинг барчасида иммун тизими ё ўта кучсиз ё-да умуман ишламайди. Нима учун?

Чунки, ҳамма антибиотикдан фойдаланади! Инсонлар антибиотикдан фойдаланмаса, ҳалок бўлишади, деган гаплар ёлғондан бошқа ҳеч нарса эмас. Чунки, ўлим фақат ва фақат ажалга боғлиқ. Инсонга берилган энергия энергиянинг сочилиб кетишидир. У тамом бўлдими, у ҳалок бўлади. Буни “ажал” дейишади. Физикада бу “энтропия” деб аталади. Барча физик танада маълум энергия мавжуд бўлади. У сочила бошлаганида, тана парчаланади ва мавжуд шаклдан бошқа бир шаклга ўтади. Буни “ажал” дейишади.

Би-би-си: Сиз органларни кўчиришга ҳам қарши чиқасиз. Лекин, автоҳалокатда ҳалок бўлган инсон юрагини юракка эҳтиёжи бўлган бир инсонга кўчиришнинг нимаси ёмон?

Ойдин Солиҳ: Жуда мураккаб савол. Чунки, у ҳаётнинг маънавий жиҳатини ҳам қамраб олади. Мен ёнимга шифо топиш учун келганларга оддий даволаниш усули – организмни тозалашни тавсия қиламан. Агар улар нафақат жисмоний шифо, балки жисмоний ривожланишни ҳам исташса, унда очлик қилишни сўрайман. Чунки, очлик инсон танасидаги ҳаром моддаларни, яъни истеъмоли ман қилинган моддаларни эритиб ташлайди.

Биз танасига бошқа инсон органи кўчириб қўйилган одамлар ҳаёти билан қизиқамиз. Бирининг айтишича, унинг онаси жигари алмаштирилгач, бутунлай бошқа бир инсонга айланган.

Айланади-да! Чунки, жигар инсонларда минглаб, баъзи Ислом уламоларига кўра, миллионлаб гормонларни чиқаради.

Гормонлар барча жисмоний, руҳий ва маънавий ривожланишни шакллантиради. Жигарини алмаштирган инсон, бошқа инсоннинг жисмоний, руҳий ва маънавий жиҳатларини ўзлаширади. Менинг ёнимга бир қиз келди. Унга ўз отасининг буйрагини кўчириб қўйишган. Буйрак жинсий гормонлар ишлаб чиқаришни назорат этади. Натижада, бу қизда эркакларники сингари ҳиссиётлар пайдо бўла бошлаган.

Унда аёлларга қизиқиш пайдо бўлган. Аввал бу қиз ўта тақводор бўлган, энди бўлса, инсон унинг аҳволини тилга олгиси ҳам келмайди!
Тана органлари кўчириб қўйилган инсонларда қандай ўзгаришлар юз беришини ҳеч ким кузатмаган.

Австралияда тўққиз ёшли қизалоққа бошқа жигар қўйишгач, унда ҳаттоки қон гуруҳи ҳам ўзгариб кетган. Бу ишониб бўлмас ҳодиса-ку!

Бу ҳақда кейин бутун дунё гапирди.

Яна қандай ўзгаришлар бўлишини ҳали яна тадқиқ этиш керак бўлади. Лекин буни ҳеч ким ўрганишни истамайди. Исломда, умуман олганда, тана органларини кўчириш тақиқланган. Бу ҳақда ҳадис ҳам бор. Муҳаммад алайҳиссалом дейдилар: “Тирик одамга жисмоний озор бериш қанчалар гуноҳ булса, худди шу шаклда, ўликка ҳам озор бериш шунчалар гуноҳдир. Чунки, ўликларда ҳис қилиш тирикларга нисбатан 70 баравар кўпроқдир”.

Би-би-си: Буни қандай тушунса бўлади?

Ойдин Солиҳ: Яъни, инсон ўлса, бу унинг ҳис қилиши йўқолди, дегани эмас. Исломда инсон ўлгач, жасадни ювишади. Ғассол майитнинг ҳар бир тана аъзосини ўта эҳтиёткорлик билан ювади, уни эҳтиёткорлик билан ўгиради. Чунки, ўлик тирикка нисбатан оғриқни етмиш марта кўпроқ ҳис қилади.

Би-би-си: Ислом олимлари сунъий уруғлантириш йўли билан фарзанд кўришга изн беришади. Агар фарзанд кўрувчилар шаръий никоҳга эга бўлсалар албатта. Лекин, сиз сунъий йўл билан ҳомилаликка қаршисиз. Бу кўз қарашингизни изоҳлаб берсангиз…

Ойдин Солиҳ: Ҳа, албатта. Қуръони Каримдаги “Моида” суърасининг 60-оятида Аллоҳ шундай буюради: “Айтинг: “Сизларга Аллоҳнинг ҳузурида (яъни Қиёмат Кунида) бундан кўра ёмонроқ “савоб” (жазо оладиган кимсалар) ҳақида хабар берайми? Улар Аллоҳнинг лаънатига дучор бўлган, ғазабига гирифтор бўлган ва маймун, тўнғизларга айлантириб қўйилганлар ҳамда шайтонга қул бўлган кимсалардир. Ана ўшалар энг ёмон мартабада бўлган ва бутунлай Тўғри Йўлдан озган кимсалардир”.

Баъзилар бу оятни “Аллоҳ мусулмонларга эмас, яҳудий ва насронийларга айтди,” – деб ўзларини алдайдилар. Аллоҳнинг бу нуқтада улар билан иши йўқ, Аллоҳ мусулмонларга айтаяпти бу гапни, чунки мусулмонлар “ияка наъбуду, ва ияка настаин” дейишадию, аммо ёлғон сўйлайдилар.

Яна Муҳаммад алайҳиссалом айтганлар: “Охир замонда шунча кўп янги нарсалар чиқадики, инсонлар буларни нима қиламиз деб, уламога мурожаат қиладилар. Улар келиб қарашса, уламолар чўчқа ваё маймунга айланишган”.

Бу ҳадисни ўқиганимда “инсон қандай қилиб, маймун ва чўчқага айланиши мумкин,” деб ҳайратга тушгандим. Бу жуда оддий экан. Мисол учун, эмлаш ёки ирсий ўзгартирилган дориларни олайлик. Улар фақат чўчқа ва маймунлар ДНКсидан олинади.

Энг кўп чўчқаникидан олинади. Чунки, инсон тўқимасига энг кўп чўчқа тўқимаси тўғри келади. Тиббий дори-дармонлар ишлаб чиқаришда чўчқа ва маймун ДНКсидан фойдалинилади.

Ирсий йўллар билан ўзгартирилган дорилар инсонлар хулқ атворига таъсир этмай қолмайди. Хўш, мен нега сунъий ҳомила билан фарзанд кўришга қаршиман?

Сабаби, ҳомилалик етти парда ортидаги сирдир. Уруғлантириш муҳаббат ва ўзаро ҳурмат йўли билан амалга оширилиши керак. Эр-хотин ёлғиз бўлишлари ва уларни ҳеч ким кўрмаслиги шарт. Ва бу нарса кўрпага ёпинган ҳолда бўлиши шарт. Фарзандлар хайрли бўлиши учун дуо ўқилиши шарт. Энди бўлса сунъий ҳомилаликни олайлик: эркак киши алоҳида хонага киритилади, порнографик филм ва унга мос мусиқа қўйилади. Сўнгра ундан истимноъ йўли билан нутфа олинади. Айни пайтда аёл кишини генекологик ҳолатда ётқизишади ва ундан синтетик гормонлар воситасида тухум олинади.

Синтетик гормонлар таъсирида етишган тухумни қандай қилиб табиий тухум дейиш мумкин?!

Бу жараённинг ўзи аллақачон бўлажак боланинг жисмоний ва маънавий рафтори устидан назорат ўрнатади. Аввал бошдан болага нисбатан қилинган хато энг оғир хатодир. Чунки, бу барча жараёнларга таъсир кўрсатади. Салбий таъсир инсон танасининг барча тўқималарига бўлади. Сунъий ҳомилалик боз устига шифокорлару ҳамширалар ҳамда талабалар кўз ўнгида юз беради. Бу шунчалар жирканч бир жараён.

Энди айтинг, пробиркада етишган фарзанд натижада кимга айланиши мумкин?

Манба: bbc.co.uk

Ушбу мавзуга алоқадор мавзулар:

Замон ва Тиб: Ниҳояси йўқ баҳсу мунозаралар…

Ойдин Солиҳ: Тасдиқловчи оят ва ҳадис тополмасам, кашфни қўлламадим

“Пробирка боласи” бефарзандликка ягона ечимми?