O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Замондош бўлди яна фош!

Замондош бўлди яна фош!
288 views
29 April 2012 - 9:52

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) ва унинг фаол аъзоларини бадном қилиш “Замондош” сайтининг ўз олдига қўйган олий мақсади! Бундай дейишимиз учун етарли асослар бор албатта. Сўнги кунларда, айниқса Ҳаракатнинг Қурултой куни яқинлашиб бораркан, “Замондош” бор куч қуввати билан ЎХҲ ни  дискредитация қилишга уриниб келаяпти. Уларнинг номини турли изоҳлар ёзиш билан булғаш, турли бўҳтон мақолалар тарқатиш билан, қандай қилиб бўлмасин, бадном қилишни кўзлаб ҳар қандай жирканч ишлардан бўлса-да, қайтмаяпти.

Сут билан кирган жон чиқади, дейдилар. Нега шунақа? Негаки, бу тоифа одамларнинг иғвогарлиги, бўҳтончилиги жон-жонларигача сингиб кетгани сабаб, бундай кимсалар токи умрлари поёнига етгунигача бу ишларини ҳаргиз қўймайдилар.

Камина “Замондош” сайти ва унинг муҳаррини озми-кўпми, фош этиб келаман, аммо бунинг эвазига бу иғво уяси раҳбари бўлган Ризо Обид, ҳамда унинг бевосита хўжаси бўлган Жаҳонгир Мамат тағинда, қайта-қайта туҳматлар билан жавоб беради. Нега? Негалигини эса уларнинг ўзларидан сўраш лозим. Ҳар неки, уларда ҳақ сўзнинг ўзи бўлмаганлиги боисидан ҳам шундай қилишаётгандир.

Ўзбекларимиз турли ҳикматларга бой халқ ва у ўз ҳикматларидан бирида шундай дейди: букрини гўр тузатади! Демак, Ризо Обид ва Жаҳонгир Маматларнинг бўхтонлари улар гўрга кирганларида тўхтайди.

29 апрель куни тонг вақтиданоқ бу иғво уяси яна бир бўҳтонга қўл урди. “Замондошга хат келди” дея эълон қилинаётган қисқа бир хабарда каминанинг номи тилга олинибди. Қуйида Замондошдаги матнни тўлиғича келтирамиз.

“Замондош” таҳририятига ҳар куни турли мазмун ва моҳиятдаги кўплаб хатлар келади.

http://ogni-s.ru/page/19/61/:1019

Кўриб турганингиз сурат илова қилинган хатни эса Қирғизистондан ва уни Jipargul Usupova ✆ jipara-83@mail.ru дея электрон манзилини кўрсатиб, имзо чеккан имловий хатоларга тўла рус тилидаги матн билан бирга  бир қиз номидан олдик.

Хат мазмунига кўра ўзини Жипаргул , дея таништирган қиз қандайдир Тўлқин исмли шахс ҳақида Замондошда ёзилаётган гапсўзлар керак эмаслигини, у ўша оти айтилганни севишини ва улар ўртасидаги муносабатлар Ўш воқеалари туфайли бироз таранглашганига урғу беради.

Айтганимиздай кўплаб хатлар оламиз. Лекин бизга тушунарсиз бўлгани бу хат нима учун Замондошга жўнатилди ва гап қайси Тўлқин ҳақида кетаётгани. Мабодо бу гап Замондош изоҳларида ёзилаётган қандайдир Тўлқин ҳақида бўлса у ким ва Жипара исмли қиз ёки ўша Тўлқин, деганлари бу билан ўзларини реклама қилишмоқчими? Хуллас тушунарсиз.

Шундай бўлсада биз, масалага бироз ойдинлик киритиш мақсадида юқоридаги электрон манзилдаги Жипара Усуповани майл.ру агентлигининг “Мой мир” ижтимоий тармоғидан қидириб кўрдик. У тармоқда унинг “дунё”си бор экан, лекин дўстлари орасида Тўлқин исмли кимса  йўқ, балки кўпчиликка ўзининг “буюк” асарлари билан “машҳур” Қудрат Бобожон исмли “жўрнолист”ни кўриш мумкин.

Қуйида эса Жипара Усупова имзоси билан рус тилидаги хатни ўз ҳолича, таҳрирсиз эътиборингизга ҳавола этамиз. Зеро у бизнинг таҳририят  почтасига келиб тушган.
*       *      *

Здрасте!

Как дела? Что у вас нового? Я смотрю у вас шас пишут всякие о тулкине. Это ни так. Я люблю его и сейчас. Я редко хожу в интернет кафе. У меня нет компутер. Высилаю свое фото.
Про Тулкина ни говорите ни чего плохое. Просто н обиделся когда все это прошло в Оше.
Жипара

Мактубда кўриниб турганидек, мактуб юбораётган қиз мактубимни сайтингизда эълон қилинг, суратимни чиқаринг, демаган. Нега энди “Замондош” уни эълон қилишга қарор қилди экан? Гап шундаки, кичиккина бўлса-да, каминанинг номини бадном қилишга асқотиши мумкин бўлган хабар тугул, мактуб ҳам Ризо Обид учун факт, ҳужжат ва қурол!  Ундан фойдаланмасликнинг мутлоқ иложи йўқ.

Масалан, камина Ризо Обидга ўхшаб аёлим ва болаларимни Ўзбекистонга қайтариб юбориб, ўзим Европа ҳудудларига келиб олмаганман. Бу эълон қилинаётган мактуб сабаб, менинг оиламга путур етиши мумкинлиги уни сира-сира қизиқтирмайди. Бундай нокасликни дўст-ку дўст экан, душман ҳам ўз душманига раво кўрмайди.  Ризо Обиднинг ўзи ёзаётганидек, бу хатнинг Ризобекга йўллангани  унга тушунарсиз бўлибди, лекин нега энди бу тушарсиз мактубни сайтига қўйди?

Тағин у мактубнинг эгасини топишга уринганлигини ёзади, яъни “муаллифнинг” шахсини “аниқлаган”. Аниқланганига кўра, Жипара исмлик аёлга тегишлик электрон почта қутиси ва унинг “Мой мир”да ўз саҳифаси борлиги Ризо Обид учун навбатдаги бўҳтонни ёзишга етарли бўлибди. Одам бўлмай ҳар бало бўлгин, дейишга арзийди, лекин начораки, Ризо Обид руҳий хаста одам. Акс ҳолда яхшироқ бир текширув ўтказиб, кейин мактубни эълон қилишга қарор берган бўларди.

Дарҳақиқат, Бишкекдаги ресторанлардан бирида ишлаган ва мақолада келтирилган исмга эга бир аёлни биламан. Лекин фақат шундай исмли аёл борлигини биламан, холос. Унинг фамилияси, электрон адреси каминага маълум эмас. Шунчаки, Бишкекда қочқинликда юрган кезларимизда имкони борича арзонроқ нархда таомланиш учун кирадиган бир кафемиз бўлгучи эди ва у биз ижарага олган квартира яқинида бўларди. Ўша кезларда кўча таниши бўлиб қолган бу қиз номини менга тиркашга уринадиганлар Бишкекдаги ўзбек қочқинлари орасида ҳам бор эди ва қизиғи шундаки, ҳозир ҳам сайтларда мақолалар бериш билан бунга уринилаяпти. Бу иғво “Замондош” сайтигача кўчиб боргани каминани мутлоқ ажаблантирмайди ҳам.

Нега дерсиз? Нега бир қирғиз аёли ўзбек сайтлари билан қизиқади, кўриб боради ва айнан Тўлқин Қораев номини булғашга интилинаётган “Замондош”га кириб ўз “севгилисини” топиб унинг номини ҳимоя қилиш учун мактуб йўллайди. Ажабланарли эмасми? Албатта Ризо Обид Наманганлик этник қирғизлардан эканлиги учун ҳам, балки қирғизлар унинг сайтини билишар, аммо Ризо Обид қирғизлар ҳақида эмас, ўзбеклар ҳақида, шунда ҳам асосан Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ҳақида ёзиши, қирғизларда бу сайтга нисбатан қизиқиши ортиб боришига сабаб бўлмаса керак.

Ёлғоннинг умри қисқа дейишади. Ризо Обид бу бўҳтони билан нимага эришишни мақсад қилгани бизга қоронғу албатта, аммо унинг ёлғонини тезда фош этишга муваффақ бўлдик. Албатта бундай умид бўлмаган эса-да.

Даставвал, камина ҳам электрон манзилда кўрсатилинган адресга чиқдим ва ундаги “Мой мир” да бор йўғи еттитагина дўст борлиги бу почтанинг яқин орада, айниқса шу бир неча кун орасида очилганлигини кўрсатади. Чунки mail.ru порталидаги «Мой мир» проектида Саҳифа очганлар қисқа муддатдагина еттитадан ўнтагача виртуал дўст ортириши мумкин. Бироқ, бўҳтончи ёзаётганидек, мактуб “муаллифи”нинг дўстлари сафида Қудрат Бобожонов исмлик жўрналистни кўрмадик. Ризо Обид ЎХҲ нинг ҳар бир аъзосига бўлсин, бўҳтон қилишдан ором олади.

Камина ўз витуал – суриштирув ишларимни олиб борарканман, суратда келтирилаётган аёлнинг Бишкекдаги, биз журналистлар таомланадиган  кафе официанткасига сира-сира ўхшамаслиги диққатимни торди. Нега у туҳмат қилмоқда ва суратдаги бу қиз ким? Саволга жавоб топиш, гарчи қийин бўлсада, аммо хамирдан қил суғиргандек осон кечди. www.google.com қидирув портали бунда бизга кўмакдош бўлди. Айни шу порталга кириб таваккалдан “киргизки, фото” жумлаларини ёзарканман, кўплаб аёллар фотосуратларига йўлиқдим. Улар орасидан “Замондош”да келтирилаётган қиз суратини кўриш истагида эдим. Бир неча соатлик изланишдан сўнг уни топдим ҳам. Аммо у қирғиз қизи эмас, балки мўғул бўлиб чиқди ва у Қирғизистонда ҳам эмас, балки Москвада яшаркан.  Қуйидаги линк  (http://ogni-s.ru/page/19/61/:1019  Энхм – домработница ) бўйича ўтиш билан, “Замондош”га ким мактуб “йўллаганини” билиб олиш қийин эмас. Унда чиқадиган суратларни диққат билан кўздан кечириб бориш лозим, холос. Суратдаги қиз ўз исмини келтирмаган, аммо эълондаги мазмунга кўра у  Москвада иш излаяпти. Ишни эса Голландиядан топганга ўхшайди, агар шунда ҳам Ризо Обид “жаноблари” кўна қолса.

Ризо Обид ўзининг иғво саҳифасида каминанинг ва ЎХҲ фаолларининг номларини булғашга уринаркан, аксарида бирор сурат, ёки мақола остига турли-туман изоҳлар ёзиб ташлайди. Бу сафар ҳам шундай бўлди.  Қуйида эса Ризо Обид уйдирмаси остига қўйилган шарҳларни ҳам эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

Тулкину

Тулкин не торопи события, для тебя в конце есть очень хороший ответ!Жди, не рыпайся, понял?

9:15

 Анонимный

Mol egasiga uxshamasa horom buladi degan,bu qiz ham xuddi Tulqinsifat ekanu!!!iexaxaxaxax

 

Албатта бу ҳолни изоҳлашга биз ожизмиз. Асосий изоҳни эса, Ризо Обид ўз сайтида тағин босиб чиқар.

Тўлқин Қораев
Швеция.