“БЕШИНЧИ ФАСЛ” КИТОБИДАН
ЗИЁФАТДА
Олим чўзди саломга қўлин,
Танишмади, афсуски, уни.
Шоирни ҳам шафқатсизларча
танимади бу ерда барча.
Ҳамма боқар ҳаммага хафа –
Танимади ҳаммани ҳамма…
Фақат кимдир чеккада хурсанд:
Танишмади уни, хайрият!
1975
(38)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (33-саҳифа.)