O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Зовур ва канал сувига ҳам пул тўлашяпти

Зовур ва канал сувига ҳам пул тўлашяпти
39 views
22 June 2013 - 10:05

Kanal-TatiliЖиззах вилоятининг Зафаробод туманида ичимлик суви муаммога айланганига кўп йиллар бўлди. Аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлайдиган қувурлар аллақачон чириб бўлган, халқ эса гоҳ каналдан оқиб келадиган, гоҳида ўзларидан анча узоқда оқиб ўтадиган манбалардан сув ташиб келишга мажбур қолишган. Зафаробод туманининг баъзи жойларида, яъни чекка хўжаликларида эса аҳоли зовур (коллектор) сувини истеъмол қилишга мажбур бўлаяпти. Бунга мисол қилиб Ф.Хўжаев номли хўжалиг аҳолисини келтириш мумкин. Бунинг оқибатида турли хил юқумли хасталиклар тарқалмоқда.

Бунга туман ҳокимлиги ва лавозимли шахслар қандай чора кўраяпти деган саволга келсак. Ҳар ойлик ичилмаган сув учун халқдан, яъни ҳар оиладан 5000 (беш минг) сўмдан пул йиғиб олишмоқда. Маҳаллий аҳолининг сўзига кўра, пул йиғувчиларга қарата улар “биз водопровод суви эмас, каналдан ташиб ичаяпмизку” – деганларига, -“канал суви ҳам давлатники”, – деган жавобни олишаяпти. Яна бир ажабланарли томони шундаки, йиғиб олинаётган пуллар учун бирор квитанция ҳам берилмайди. Албатта бу ҳаракатлар тўғрими, одамлар тоза ичимлик сувини ичганингда ҳам алам килмаган бўларди. Лекин канал сувини ичганлик учун ҳам пул тўлаш кайси қонунда бор экан?

Хақиқат учун, Жиззах вилояти