14 – май куни, Тошкент вилояти жиноий ишлар судида Янгийўл туманидан бўлган 6 та муслима аёл устидан суд жараёни бўлиб ўтди. Мазкур муслима сингилларимиз, ҳар бири, 3 йилданга, ЎзЖК нинг 244-1 – моддаси бўйича(жамоатчилик хавфсизлигига раҳна солувчи матреиаллар тайёрлаш ва тарқатиш) айбдор деб топилди. Ушбу муслима аёлларга бундай айблов қўйилишинг сабаби, улар шу туманда яшовчи, “Ҳизб ут – Таҳрир” жамоасига аъзолик ва ваҳҳобийликка алоқадорликда айбланиб, тергов олиб борилаётган Ўғилой Мирзаевага қарши кўрсатма беришга мажбурланганлар. Ўзбекистон золим хукумати золим хуқуқ тартиботи ходимларининг турли қийноқ ва тазйиқларидан кейин ҳам, мажбурий кўрсатма беришга рози бўлмаган юқоридаги муслима сингилларимиз тепада зикр қилинган модда бўйича қамоққа ташландилар. Бу хақида Ўзбекистон Хуқуқ химоячилари ташаббускор гуруҳи хабар тарқатган.
Ўғилой Мирзаева устидан ҳам суд жараёни 14 – май куни шу ерда бошланган. Унга ЎзЖК нинг 159 – моддаси(Конституцион тузумга қарши тажовуз қилиш) ва 244-2 – моддаси(Айирмачилик ва экстремистик руҳдаги диний ташкилотларга аъзо бўлиш, бошқариш, иштирок этиш) бўйича айблар қўйилган.
Мусулмонлигидан, иймонидан келиб чиқиб, бир муслима синглисига қарши гувоҳлик беришга рози бўлмагани учун, 6 та аёлни золим хукумат, ҳеч бир қонунга тўғри келмасада, қамоққа ташлади. Бу ҳам, Каримов диктатурасининг нақадар жирканч ва яроқсизилигини, шунинг билан бирга бу каби зулмларнинг хаддан зиёд кўпайиб бораётгани, ушбу тузумнинг паймонаси тўлиб бораётганини кўрсатади.
Ўзбекистонда мусулмонлар ахволидан хабар олиши, уларни химоя қилиши, улар тўғрисидаги хабарларни умматга билдириб, мусулмонларни бирлаштириши керак деб хаёл қилинадиган Ўзбекистон расмий мусулмонлар идораси олимлари эса, бу каби хабарлардан мутлақо хабарсиз, улар учун ўзларининг саллалари ва чопонлари, доимий даромад келиб турадиган маросимлар, расмий сайтлар бўлиб турса, шунинг ўзи етарли, муслималар холидан хабар олишнинг кераги йўқ, чунки бу муслималар жиноятчи, куфр тузумининг талабини қондирмагани учун жиноятчи, мусулмонга қарши гувоҳлик бермагани учун жиноятчидирлар.
Эй мусулмон уммати, кўзингизни очинг! Муслима сингилларингизни ёлғон гувоҳликка мажбурламоқдалар, ёлғон гувоҳлика кўнмаганлари учун, муслима – муниса сингилларимизни қамоққа ташламоқдалар. Қачонгача, шундай хорликка жим қараб турасиз, эй ўзини “мўъминман, мусулмонман” деган эркаклар! Ушбу куфр тузумини устингиздан улоқтириб ташламас экансиз, бу каби тазйиқ ва зўравонликлар тугамайди, ёки сиз устингиздаги мусулмон олимларга ишонаяпсизми? Улар очиқдан – очиқ, менга сиёсий Ислом керак эмас, деб бараллла айтаяптиларку. Бундай, Исломни оёқости қилган хоин имомлар сизни ёки муслима сингилларингизни химоя қилади, деб ўйлайсизми? Фақатгина Исломий Халифалик давлати бундай хорликларга барҳам беради ва албатта, муслима сингилларимиз тортаётган азобларинг хунини ҳам, куфр аҳлидан албатта олади.
Ушбу муслима, мўъмина, муҳсина сингилларимиз, устиларига куфрнинг азоби келганда, бошқа муслимага қарши ёлғон гувоҳлик берасан, деб мажбурланишганда, Роббим Аллоҳ дея, Унинг итоатида қолдилар ва албатта бу амаллари учун уларга Аллоҳнинг розилиги ва жаннату наъийм муборак бўлсин.
إِنَّ الَّذِينَ قَالُوا رَبُّنَا اللَّهُ ثُمَّ اسْتَقَامُوا فَلَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ * أُوْلَئِكَ أَصْحَابُ الْجَنَّةِ خَالِدِينَ فِيهَا جَزَاء بِمَا كَانُوا يَعْمَلُونَ
“Албатта, “Роббимиз Аллоҳдир” деган, сўнгра ушбу сўзларида сабот билан мустақим турганларга хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар. Ана ўшалар жаннат эгаларидир, унда (жаннатда) қилган амаллари мукофотига абадий қолурлар”. (Ахқоф. 13, 14)
Манба: choyhonaga.blogspot.com.tr