Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг МУРОЖАAТИ
Ҳурматли ватандошлар!
“Зулмга қарши 7 кун” лойиҳасида фаол иштирок қилиб, ўтган ҳафтада эълон қилган варақамизни мамлакатимизда тарқатган юртдошларимизга миннатдорлигимизни изҳор этамиз. Гарчи 7 кун мобайнида ЎХҲ номидан “И.А.Каримовнинг “доно” сиёсати туфайли бугун Ўзбекистонда ўқувчилар пахтада, ўқитувчилар қурилишда, шифокорлар эса уйма-уй пул йиғишда…Шу ҳам давлатми? Шу ҳам президентми?” деган саволлар акс этган варақаларимиз мамлакатимиз кўчаларида тарқатилгани ҳақида хабар олмаган бўлсак-да, юртдошларимиз ушбу варақамизни ҳам фаол тарқатганига ишончимиз комил.
“Зулмга қарши 7 кун” лойиҳасининг тўққизинчи ҳафтасида фаолларимиз, тарафдорларимиз, эркинлик ва адолат руҳидаги бошқа юртдошларимизга навбатдаги варақамизни тақдим этамиз. Тўққизинчи ҳафта варақасида Каримов режимининг ташаббуси билан охирги 2-3 йил ичида амалга оширилаётган “бозор босқинлари” муаммосини кўтариб чиқишга қарор қилдик. Маълум-ки, сўнгги пайтларда режимнинг қуролланган ҳарбийлари юзларига қора ниқоблар тақиб олиб, бозорлардаги савдогарларни талашни одат қилишди. Тинч аҳоли золим хизматидаги бу жаллодалрни аллақачон “Каримовнинг террорчилари” деб атаб бошлаган. Мана, шундай босқинларнинг сўнггиси ўтган ҳафтада Қаршидаги “Орзу” бозорида содир этилганлигини қашқадарёлик ҳуқуқбонларнинг хабарларидан билиб олдик.
Мана шу ҳолатларни инобатга олиб, “Зулмга қарши 7 кун” лойиҳасининг тўққизинчи ҳафтаси варақасида “ҚОРА НИҚОБЛАР ВА АВТОМАТЛАР ТАҚИБ ОЛИБ, ЎЗБЕКИСТОН БОЗОРЛАРДАГИ САВДОГАРЛАРНИ ТАЛАЁТГАН ҲАРБИЙЛАР КИМ? ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ТЕРРОРЧИЛАРИМИ ЁКИ “АЛ-ҚОИДА”НИКИМИ?” деган саволларни ёзиб чиқишга қарор қилдик.
Бу сафарги варақачамизда айнан шу муаммони кўтариб чиқишимиздан мақсад диктатор Ислом Каримовнинг мустабид сиёсати Ўзбекистонни том маънодаги қулликка олиб келганини яна бир бор эслатишдир. 20 йиллик мустақил қуллик ва зулм даврида тадбиркорларни солиқлар ва турли тўловлар орқали талаб тўймаган золим Каримов ва унинг қизлари эндиликда савдогарларни қуролли босқинлар билан талашни бошлаб юборишди. Шу кетишда Каримов оиласи ўзининг террорчи жангариларини нафақат тадбиркору савдогарлардан, балки оддий фуқаролардан ҳам уйма-уй юриб, пул йиғишга жўнатиши муқарррар. Ўзбек халқи яна озгина сабр қилса, шу кунларни ҳам кўриши аниқ. Ахир, бугунги кунда кўпчилик ўзбекистонликлар ҳукумат мулозимлари ва журналистларига жўр бўлиб, сайраётгандек: “Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор!”.
Ман шундай оғир вазиятда бу муаммони ва ҳақиқатни варақалар орқали оддий юртдошларимизга етказишимиз лозим.
Шундай экан, келинг, биз, оддий ўзбекистонликлар, олдимизга ана шу мақсадларни қўйиб, “ҚОРА НИҚОБЛАР ВА АВТОМАТЛАР ТАҚИБ ОЛИБ, ЎЗБЕКИСТОН БОЗОРЛАРИДАГИ САВДОГАРЛАРНИ ТАЛАЁТГАН ҲАРБИЙЛАР КИМ? ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ТЕРРОРЧИЛАРИМИ ЁКИ “АЛ-ҚОИДА”НИКИМИ?” деган саволларни юртдошларимизга етказайлик! Ҳар биримиз шу варақачадан ҳеч бўлмаса 7 тасини одам кўп тўпланадиган жойларга ёпиштириб чиқсак, Ислом Каримовнинг сиёсатчи сифатида золим эканлигини, иқтисодчи сифатида эса хомкалла эканлигини юртдошларимизга эслатган бўламиз.
Тўққизинчи ҳафта варақасининг электрон шаклини қуйидаги линклардан юклаб олишингиз мумкин:
http://uzerk.org/…/04-03-2013.pdf (PDF форматида)
http://uzerk.org/…/04-03-2013.jpg (JPG Форматида)
Азиз юртдошлар!
Қуйида ҳавфсизлигингизга оид бир қатор маслаҳатларимизни яна эслатмоқчимиз. Варақачамизни принтердан чиқараётганда ҳамда бекатлар, деворлар ва симёғочларга ёпиштираётганда ўта хушёр бўлишни, иложи бўлса, атрофда ҳеч ким йўқ пайтларда ёпиштиришни тавсия этамиз.
Бир марта варақа ёпиштирган жойингизга иккинчи марта варақа ёпиштирмаганингиз маъқул. Варақаларни бегона одамларнинг принтерларидан, айниқса, компьютер клублари ва интернет-кафелардаги принтерлардан чиқармасликни тавсия этамиз.
Бундан ташқари, варақачамизнинг электрон версиясини компьютерларингизда узоқ сақламасликни, варақачаларни ёпиштириб бўлгандан кейин компьютерларингиздан иложи борича тез ўчириб ташлашни тавсия қиламиз. Қирқиб олинган варақачаларни ёнингизда узоқ муддат сақлаб юрмасликни, айниқса, Тошкент метрополитенига олиб тушмасликни, уларни иложи борича тезда ёпиштириб чиқишни маслаҳат берамиз.
Зеро, бугунги кунда Ўзбекистон озодлиги учун курашда эҳтиётсизлик туфайли қамалиб, курашдан ташқарида ётгандан кўра, эҳтиёткор бўлиб, озодликда ва аҳоли орасида юриб, кураш майдонида ҳаракат қилиш фойдалидир. Ўзимиз учун ҳам, халқимиз учун ҳам!
Келажак ҳафта мобайнида юртдошларимиз “Зулмга қарши 7 кун” лойиҳасида фаол иштирок этиб, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати вед-манзиллари кўрсатилган ва “ ҚОРА НИҚОБЛАР ВА АВТОМАТЛАР ТАҚИБ ОЛИБ, ЎЗБЕКИСТОН БОЗОРЛАРИДАГИ САВДОГАРЛАРНИ ТАЛАЁТГАН ҲАРБИЙЛАР КИМ? ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ТЕРРОРЧИЛАРИМИ ЁКИ “АЛ-ҚОИДА”НИКИМИ?” деган сўзлар битилган навбатдаги варақачамизни мамлакат кўчаларида ёпиштириб, ватандошларимизни курашга чорлашда Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига кўмакдош бўладилар, деган умиддамиз.
Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ташвиқот бўлими
2013 йил 4 март