Термиз шахар Ҳокими 12.09.2019 йил Термиз шахар Фаравон Массиви 7 қаватли уйларга бориб Президент Шавкат Миромонович Термиз шахрига келиши муносабати билан ҳонодонларни базибир пардаларни олиб ташашга Боғи шамол МФЙ маҳалла раиси Пардаҳол опа ва ИИБ бошлиқларига оғзаки буйруқ берди.
Ўғлим Жўраев Ислом Ботирович 4 дом 19 ҳонодонда 7 чи қаватда яшайди. Уйида ухлаб ётганида Пардахол опа кириб келиб ухлаб ётган болага пардаларни ечиб ол деб бақирган. Ўғлим ҳозир ҳозир дейишига қарамай, ювинишга имкон бермаган ва Шахар Ҳокимига ёмонлаган. Шахар Ҳокими ИИБ бошлиғига қамаш буйруғини берган.
ИИБ участка нозири капитан Ҳамид ва ИИБ лейтенанти Қаҳрамонлар ҳонодонга кириб ўғлимни қўлига кишан уриб бошқисмини сочиқ бн ўраб уришган ва ИИБ га олиб кетишган . ИИБ да ҳам икки соат бошига кўпчилик бўлиб уришган.
Мен, Нормуротов Ботир, Инсон Ҳуқуқларини Ҳимоя қилиш Қўмитаси Сурхандарё вилояти бошлиғи бўлиб ишлашимни айтгач, ҳеч ким ургани йўқ, деб ёздириб олиб соат 14.00 ларда қўйиб юборган..
Мен уни ИИБ дан чиқариб олдим ва уйига юбордим.. Исломни мазаси қочиб Неотложка шифохонасига боради ва уни мия чайқалган деб шифохонага ётқизишади..
Ҳозирги кунда шифохонада. Тел рақамим +998972425500 Исломнинг дадаси:
Ботир Нормуротов
13.09.2019,
Сурхондарё