Ўтган ҳафтада Ўзбекистон ойинаи жаҳонномаси яна бир кўрсатув намойиш этди. “Дарбадарлик” деб номланадиган бу сафарги фильм ҳам худди илгаригилари каби Ўзбекистон махсус хизматлари томонидан тайёрланган бўлиб, асосан Европа мамлакатларида яшаб келаётган ўзбеклар ва ўзбекистонликларни қоралаб кўрсатишга қаратилинган. Кўрсатув Ўзбекистонда намоиш этиш учунгина мўлжалланлиги, унигнг саёз тайёрланганлигидан кўриниб турди. Ундан кўзланган мақсад эса, мамлакат ичкарисида қолаётган фуқароларини хорижга кетмасликга чақириш, ҳукумат сиёсатига нисбатан ғайри кўз қарашларга учиб кетмасликга чақиришдек янграрди. Ким билсин, балки Ўзбекистон фуқароларининг хорижий мамлакатларга ҳаттоки сафар қилишининг ҳам олдини олишдек мақсад мўлжалга олинган бўлса ҳам ажаб эмас. Ахир бу ҳур мамлакат эмас, балки жиноий тўдалар ҳукмронлиги ўрнатилинган бир султонлик-ку бу Ўзбекистон!
Ўзбекистон оммавий ахброт воситалари деганда мустақил ахборот тарқатиш манбалари эмас, балки худди нацистлар Германияси давридаги каби Геббелснинг тарғибот машинаси тушунилади. Фарқ шундаки, Германиядаги фашист режими даврида унинг оммавий ахборот воситалари фақат немис халқини алдаган бўлса, Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари эса дунёни ҳам лаққиллатади. Одатда шундай. Лекин бу сафарги яратилинган фильм мутлоқ ички аудитория учун мўлжалланибти ва унга “Дарбадарлик” дея ном берилибти.
Ажабо, Ўзбекистон телевидениясидаги бу маддоҳлар нима қилаётганларини ўзлари тушунишармикан? Ёлғонни ямламай ютадиган бу телеканал негадир ўз қадри қимматини ўйламаяпти ва ҳар сафар ёлғонлардан иборат видеолавҳаларини намоиш этаркан, ҳаттоки лавҳанинг муаллифи ким эканлигини ҳам ошкор кўрсата олишмайди. Бу каби кўрсатувларнинг Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) студиясида тайёрланиши ва шунчаки, телеканалга намоиш этиш учунгина топширилиши Ўзбекистонда бировга сир эмас. Мақсад, халқни ўз эрки учун курашишдан қайтариш, эл ҳақиқатга дуч келганида эса тескари ўгириладиган манқуртларга айлантириш.
Мамлакатни йигирма йилдан ортиқ ўзининг оқил ва доно сиёсати билан бошқариб келаётганлиги иддао қилинадиган ҳурматлик Президентимиз Ислом Каримовнинг шарофати ила, Ўзбекистонда ҳамма тарки ватан қилиш орзуси билан яшаяпти. Шундай экан, Европа мамлакатларига ҳам ўзбекнинг қадами етиб қолди. Тараққий этган ғарб мамлакатларида доимий яшаш ҳуқуқини қўлга киритиш кўплаб ватандошларимиз учун орзу бўлиб ҳам қолаяпти. Чунки ватанда яшаш имкони қолмаган! Коррупцион кланлар Ўзбекистони бўлган ватанда айни ўша кланлар истаган одамгина хушбахт яшай олади, шунда ҳам вақтинчалик. Катта клан бўлган Ислом Каримовнинг ғазабига учрагунларигача холос. Хушбахт яшаш шартлари эса оғир: ёлғон сўзламоқ, гиёҳвандлик маҳсулотларини сотмоқ, қийноқлар қўллаш, хушомад қилиб яшаш ва ҳакозо, ҳакозо, инсон қадрини уч пул қилувчи шартлардир. Шу қадрсизликларга кўнган инсонгина пора олиб, ҳам пора бериб кўнгли тўлиб яшаса бўлади. Қолганларга эса марҳамат, Россияда мардикорлик қилиш учун чиқиш эшиклари ланг очиқ.
Ҳа демай Ўзбекистонда вақтлик матбуот учун оммавий обуна тадбирлари бошланади. Одамлар ўқиса, ўқимаса ҳукуматнинг тарғибот қуроли, маддоҳларнинг эса нони бўлган вақтлик матбуотга мажбурий тарзда обуна қилинишади. Бунда албатта газетхон учун бир эркинлик бор: у ҳам бўлса Ўзбекистоннинг маддоҳ газеталари орасидан ўзига маъқулини танлаш ҳуқуқи ва шунга кўра, кўпчилик энг арзон нашрларга обуна бўлишга мажбур бўлади. Аммо телеэкранлар қаршисида эса бундай имконият йўқ. Томошобин истаса кўради, истамаса йўқ. Уларни мажбурлаб экран қаршисига ўтқазиш имконлари ҳозирча мавжуд эмас. Ҳали бу қаттол режим ҳар бир хонадонга назоратчи қўйиш қудратига эга бўла олгани йўқ ва шунинг учун ҳам ўзбек телеэфирига мажбурий томошобин топа олмайди. Қандайдир бир тасоддиф туфайлик бундай имкон топилганида ҳам, одамларни бу ёлғон-яшиқларга мажбурий ишонтириш имкони эса ҳеч қачон топилмайди.
“Дарбадарлик” фильмидаги қаҳрамонларнинг сўзлаётган ҳикояларига қулоқ солишнинг ўзи одамни уятга қўяди. Фильмда иддао қилаётган опа-сингиллар Дилором ва Муқаддас Холисовалар, уларни Голландияда қийноққа солишганликларини ва христианлик динини қабул қилишга ундашганликларини таъкидлашади. Аслида эса, кўплаб ватандоншларимиз, қолаверса бошқа мамлакатлардан келганлар ҳам Европада ўрнашиб олиш учун христианликни қабул қилишга ҳам тайёр турадилар. Аммо христиан бўлмоқлик бу мақсадга етказа олмайди. Афтидан, опа-сингиллар христиан бўлишга ҳам уриниб кўрган бўлсалар керак.
Гап шундаки, Европада ким қайси динга эътиқод қилиши бировни қизиқтирмайди. Фалончи христиан бўлмоқчи бўлса буни байрам даражасига кўтариб юборишмайди ва ўз динига хиёнат қилган дея қаралмайди ҳам. Христианликни қабул қилиш Европада қолиш имкони яратади деб ўйлашлик эса хомхаёлдан бошқа нарса эмас. Аксинча, ўзбеклар учун мусулмонман дейиш ўринлироқ бўларди, чунончи мамлакатда мусулмонларга қарши репрессиялар олиб борилаётгани дунёга аён бўлган ҳақиқатдир.
“Дарбадарлик” фильми ижодкорлари Европанинг иссиқ мамлакатларида суратга олинган баъзи видеотасвирлардан ҳам унумлик фойдаланиб, тағин уни Швеция дея тқдим этиши этиши эса жуда кулгилик чиқибди. Швецияда икки қаватлик автобуслар бор албатта, аммо уларнинг тепа қисми оччиқ эмас. Чунки бу шимолий қутбга яқин мамлакат ва табиийки, об-ҳаво ҳам шунга яраша. Кейин, Европа мамлакатларида кўчларда кимдир бировнинг пойафзалини тозалаб турган манзара эса мутлоқ кузатилинмайди. Одамлар ҳаттоки ўз пойафзалларини ҳам тозаламайдилар. Шунчаки, янгисини сотиб олиб қўя қолишади. Буни дунё кўрмаган ўзбек журналисти тушуна олмаслиги ҳам табийдир.
Швеция кўплаб ўзбекистонлик қочқинларга бошпана берган мамлакат. Айниқса ислом динига эътиқодда бўлганлиги учун тарки ватан қилишга мажбур бўлганларнинг кўпчилиги айни мана шу Скандивия ярим оролидаги мамлакатда қўним топган. Ўзбекистон ҳукумати террочи деб эълон қилганларни Швеция ҳимоя қилиб келмоқда.
Фильм муаллифлари “пул топиб ақл топмаган” дея эълон қилган Боҳодир Тошмуҳаммедов Тико русмлик машинасини сотиб хорижга кетганлиги иддао қилинибди бу фильмда. У Швецияда яшарди. Пойтахт Стокгольмда ва Ренкебю деб номланадиган ҳудудда истиқомат қиларди. У кўпчилик бошпана изловчилар қаторида (швед тилида asyulsökande) Швецияда яшади ва қора ишлади. “Қора ишлаш” дегани эса – солиқ тўламай ишлашни англатади. Швецияда ишлаш ҳуқуқини қўлган киритмаганлар давлатдан ёрдам пули олиб, тағин бирор жойда игшлаб ҳам пул топишади ва бу қонунбузарлик ҳисобланади. Анчагина пул ишлаб олган Боҳодир Тошмуҳаммедов бундан уч йил илгари Ўзбекистонга қайтиб кетганди. Унинг аллақандайдир “тоғанинг” уйида бўлиб диний экстримистик, сепаратистик суҳбатларга гувоҳ бўлгани ҳам худди бошқа сўзлари каби ғирт ёлғондан бошқа бирор нарса эмаслиги кундай равшандир.
Ўзбекистон деган юрт ёлғонларга кон юрт. Чунки унинг ҳукмдорининг тулкидан дарс олган ва бошқаларни ҳам ёлғонлар тўқишга ундайди. Шу йилнинг 6 февраль кунида Швеция Қироллиги ҳудудларидан Ўзбекистонга 9 нафар унинг фуқаролари депортация қилинганди ва бу ҳол анча шов-шувга ҳам сабаб бўлди. Бу депортациянинг илгаригиларидан фарқи шундаки, полиция Стокгольмдан бир самолетни ижара қилиб 9 нафар ўзбекистонликни Тошкентгача олиб борди ва чегаранинг ўзидаёқ уларни МХХ ходимлари “қучоқ очиб” кутиб олишди. Айни мана шу депортация қилинганлар эндиликда Ўзбекистон телеканаллари орқаик хорижга томон туҳмат тошини отишаяпти. Улар шунчаки эрмак учун отмаяптилар, балки ёлғонячи ҳукуматнинг талаби билан зўраки ёлғончига айланишмоқда. Фильмдаги бу “дарбадарларнинг” бу даражадаги аччиқ қисматларига эса фильм ижодкорларининг ўзлари ҳам ишонишмайди. Лекин начора, замона зўрники, томоншо кўрники экан. Зўравон ҳукуматимиз бугун ўзбеклардан ёлғон сўзлашни талаб қилмоқдами, ўзбекларимиз ёлғон сўзлаб берадилар.
Тўлқин Қораев
Швеция