“Янги шафақ” газетаси Бош муҳаррири Иброҳим Қорагул, “Бу харитани биз чизамиз, буни миянгизга суқинг!” номли мақоласида Туркиянинг Суриялаштириш амалиёти билан юзма-юз келганини таъкидлади.
Сурия муаммоларига доир Женева музокараларидан олдин, Қорагул қизиқ бир мақола билан ўқувчиларга мурожаат қилди.
Туркиянинг муросасиз юксалишини олдини олиш учун нишон ҳолига келтирилишини исташларини ҳимоя қилган ёзувчи, Туркиянинг тарих давомида оғир инқирозлардан чиқганини таъкидлагандан сўнг ўз баёнотини шундай давом эттирган.
Янги харитани улар эмас биз чизамиз
“Ишлар бу даражада чигаллашса, сафлар бу қадар аниқлашса, жанг бундай очиқ ҳолатда қилинса, хатто иттифоқчилар бизга ичкаридан ҳужум қила бошлар экан, у мўъжизавий юксалишнинг эшиклари ҳам бошқатдан очилмоқда деганидир. Шундай қилиб ишонч билан; “Улар қанча ҳоҳлашса харитани чизаверишсин, қай даражада Суриялаштириш лойиҳасини амалга оширса оширсин, аммо асл харита бу тупроқларнинг инсонлари тарафидан чизилади”, дейишдан тўхтамаймиз. Бир қаҳрамонлик ёки бир тушкунлик натижасида амалиёт амалга оширмаяпмиз, ҳақиқатдан сўз очмоқдамиз ва ишонмаганлар бир кун келиб бу ҳақиқат билан юзлашадилар.”
Бу жанг фақат Жизрага эмас Коняга ҳам етиб келади
Сурияда курашмасдан Жизрани қутқаришнинг имкони йўқлигини айтган Қорагул, баёнотида шу сўзларни айтган:
“Жанубий-шарқий вилоятларимизда яшайдиган инсонлар ва Шимолий йўлак лойиҳаси айни жангнинг бир майдонидир. Азез-Жераблус ораси бир майдон. Агар Жизрада кураш олиб борсак бу минтақаларда ҳам жанг қилишга мажбурмиз. У ерларни бўш қолдириб Жизрани қутқариш мумкин эмас. Шундай экан, Туркияга қарши энг катта бўғиш амалиёти бўлган бу наслга, бадали қандай оғир бўлса ҳам, аралашишимиз лозимдир. Акс ҳолда Суриялаштиришнинг олдини ололмай қоламиз.”
Жизрадаги кураш чегаранинг бошқа тарафида ҳам давом этади. Агар таҳдидларни чегараларимизда қаршиласак бу жанг фақат Жизрага эмас, Коняга ҳам, Эрзурумга ҳам етиб келади. Туркия бундан хабардор.
ЎХҲ хабарлар бўлими
Манба: internethaber.com