Агар мендан «Шеърият ҳаётингда қандай ӯрин тутади»?» деб сӯрасалар, шундай жавоб берган бӯлардим: Шеърият билан, адабиёт билан ошнолик менинг учун Ҳақ ва ҳаёт ҳақиқатини тушунишимда, ўзлигимни англаш йӯлида тарбия воситаси бӯлиб хизмат қилмоқда. Миллатпарвар шоир Муҳаммад Солиҳнинг ушбу фикрлари менинг шиоримга айланиб қолган: «Ҳақ гап айтдим деб ҳеч ким мақтанолмайди. Лекин самимият хусусида шоир интиладиган бир идеал бор ва уни шундай шарҳлаш мумкин: шоирнинг ҳаётлигида айтган тўғри гапи бошқаларнинг ўлими олдида айтган ҳақиқати қадар бўлмаса, шеърият ўз бурчини тўла адо этолмайди».
Кимдир менга шоир деб мурожаат қилса ӯзимни ноқулай ҳис қиламан. Чунки халқ орасида тамъагирлик қилувчи «шоир»лар шунча кӯпайдики, бугун бу сӯз ифтихордан кӯра ҳақоратга айланди. Шоирликни маддоҳлик деб билувчи «булҳавас»ларнинг, ундан ҳам ёмони уни ўзининг моддий эҳтиёжини қондириш воситасига айлантирган кимсаларнинг чин адабиётга ва шеъриятга сариқ чақалик алоқаси йўқ. Шоир халқнинг озод фикрли, ҳалол ва ростгўй фарзанди. Шеърият ҳам мардлик ва ҳалоллик майдони. Ҳар қандай ҳолатда ўз сўзини айта оладиган шоир – ҳақиқий шоирдир. У жамиятда мавжуд камчиликлар ва ютуқлар ҳақида, халқнинг дарду аламлари, хоҳиш-истакларини ифода этувчи шахс. Бу унга Оллоҳ тарафидан берилган қисматдир. Бунинг эвазига у ҳеч нарса талаб қилмайди. Агар у ўз вазифасини бажармаса, Яратганнинг олдида бурчини бажармагани учун жавобгар бўлади холос.
Чинакам шоирда (адибда ҳам) ҳар қандай тузумдан, сиёсатдан баланд турувчи озод фикрлаш, рус шоири Блок айтмоқчи “ижодий эркинлик” бўлиши лозим. Шеърларида сўз ва оњанг уйѓунлиги –маҳорат ҳам мана шу эркинлик мањсулидир. Бунинг учун эса шоирда (ёзувчида ҳам) жасорат ва шижоат, ўлимнинг юзига тик қараш журъати (Блок ибораси) бўлиши керак.
Александ Блокнинг ушбу сўзлари бизнинг фикримизни янада ойдинлаштиради: “Одамлар ўзларига бутунлай ёт бўлган ҳаёт билан яшай бошладилар. Авваллари одамлар њаёт озод, гўзал, диний ва ижодий бўлмоѓи лозим, табиат, санъат ва адабиёт бирламчи бўлиши керак деб ўйлар эдилар. Борган сари уларнинг иштиёѓи сўниб, табиат уларга бегона бўлиб қолди. Улар ўз вақтларини давлат ишларига сарф қилдилар ва санъатни тушунмай қолдилар. Илҳом уларга бегона бўлиб қолди. Улар толиқиш йўлидан бориб, аста-секин аввал яратганини, сўнгра оламни, кейинчалик эса ўзларини йўқотдилар. Ва ўз шахсий ҳаётларини доирага олдилар ва бу улар учун нормал ҳаёт бўлиб қолди”.
“Мозийга айланган йиллар” Душанбе, “R- Граф”
Ҳасанбой Ғойиб (Hasan Goyib)