Кеча Фитратнинг “Абулфайзхон“ драмасини ўқигандим. Ундан кейин Рауф Парфининг “Сиёвуш (хаёл) “ шеърини топиб ўқидим. Рауф Парфи ўзи учун таянчни қаердан олганини борган сари тушуниб боряпман. М.Солиҳ таянчни француз шеъриятидан топдим дейди, Парфи эса жадид адабиётидан топган. Ижодкор учун маънавий қибла – таянч жуда зарур. Туйғу багажи бир кун тугайди, ёхуд туйғуни тасвирлаш завқли бўлмай қолади. Маънавий қибла шундай бўлиши керакки, сен ҳатто ёзмай қўйсанг ҳам, ҳаётий таянчингга айланиб сен билан қолиши, яшаши лозим.
Tillaniso Nuryog’di
Манба: Facebook



Концептуалист рассом Вячеслав Ахунов Венецияда ўз кўргазмасини очди
Таниқли рассом Исфандиёр Ҳайдар оламдан ўтди
УРУШ — ЧАЛҒИТИШ ВОСИТАСИМИ?
Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида
Вячеслав Ахунов: Ўзлик қандай ўзгартирилмоқда?