O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ижодкор бор, санъаткор қани?

Ижодкор бор, санъаткор қани?
384 views
18 September 2021 - 17:19
Бизда ҳозир ижодкор жуда кўп, айниқса, шоирлар. Бу табиий. Муҳит, эзғинлик ва бундан чиқиб кетиш истагидаги кучли шиддат ичингдагини аёвсиз ташқарига олиб чиқишни талаб қилади. Ўртайди, ёндиради. Шунга зўр шоирлар, юракдан ёзилаётган ўтли шеърлар жуда кўп. Айниқса, мен тенгги авлодда. Аммо санъатчи, уларнинг санъат сифатида даражасичи?
Шербек билан қилган интервьюмизда ижодкорнинг туйғу багажи ҳақида гаплашгандик. Ўшандаги фикрларим қуйидагича бўлгач: истаймизми-йўқми туйғу багачи тез сўнади, 2 йилдир, 3-5 йилдир. Аммо ўша ўт бир умр танада, юракда қолмайди. Қолган тақдирда ҳам ижодкор ўзини ўзи такрорлаб қўяверади. Йиллаб ёзгани ҳам бир-биридан фарқ қилмай қўйди. Битта шеърнинг, битта кайфиятнинг мутассил давомидек. Ижодкорлик шундай .
Аммо санъаткорлик бошқа. Санъаткорлик битта туйғудан туғилиб ҳам бир неча янги янги ижод намунасини яратишга қодир. Санъаткорлик ўша ўт мазмунини кучайтиради. Узоқ давом этишига сабаб бўлади.
70-йиллар авлодида санъаткорлик жуда кучли. 30 йиллик тафаккур тарзидаги узилиш сабабдир ё бошқа -санъаткорликдан узилиб қолдик. Ўзимизни ўзимиз янгилолмаяпмиз. Барибир 70-йиллар даражасидаги ҳеч бўлмаса битта санъаткорни кўришни орзу қилади одам. (Солиҳ даражасидаги бир санъаткор камида.)У шеърларни ўқиб тўйиб бўлмайди. Доим янгидан янги ҳайрати чиқиб келаверади. Санъатнинг ҳамма тури учун фақат ҳиссиётни ифодалаш жуда камлик қилади. Буни ижодга мойиллиги бор исталган одам эплай олади. Аммо санъаткорлик даража. Бунга эришиш керак. Шунинг учун ижодкорлар кўп, санъаткор эса Оз бўлади.
Санъаткор бўлиш учун доимий маънавий озиқ керак. Санъаткор йўқлигига сабаб маънавий қибланинг топилмаётганида. Санъат таянчга суянишга мажбур. Аммо қани ўша таянч? Биринчи галда шуни топиш керак, ҳозир эса жуда кўплашиб фақат битта овозда гапира оляпмиз холос. Шунинг учун ёзганларимиз ўқиётган одамга алоҳида ҳайрат бағишламайди. Бир-биримизга жуда ўхшашмиз.

Tillaniso Nuryog’di

Манба: facebook.com