O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Изланинг, урининг, ёриб ўтинг…

Изланинг, урининг, ёриб ўтинг…
105 views
08 November 2012 - 12:47

Каримов диктатурасининг энг асосий қабиҳлиги ва халқимизга қарши ўтказаётган оммавий зулми сўз, фикр ва матбуот эркинлигига тўсиқ қўйишдан иборатдир. Золим режим ва унинг югурдаклари айниқса замонавий хабарлашиш ва маълумот олиш воситаси бўлган интернетдан фойдаланишни таъқиқлашга уринмоқдалар. Диктатура бу йўл билан ўзининг жонини қўришга уринаётган бўлсада, http://www.centrasia.ru/newsA.php?CR=6 хабар беришича Ўзбекистонликлар ҳам қўл қовуштириб ўтирмай, диктатор Каримовнинг информацион блокадасини ёриб ўтишнинг йўлларини излаб топмоқдалар. Чунки инсоннинг фитрати эркинликни истайди, эркин ва адолатли жамиятда яшашни орзу қилади.

Шундай экан, биз Ўзбекистонда яшаётган ҳурматли ҳамюртларимизни мавжуд диктатуранинг зулмига қарамай тўғри ва долзарб маълумотларни олиш ва бу йўл билан ўзларининг ижтимоий ва сиёсий фаолятларини ошириш учун курашишга чорлаймиз. Бунинг учун таъқиқланган сайтларга киришда фойдаланиладиган турли прокси сайтлари руйхатидан бирини (http://proxy.org) ишга солиб кўриш ёрдам бериши мумкин. Агар бу ишда муваффақиятли бўлсангиз,

http://www.uzerk.org

http://www.facebook.com/uzxalqharakati

http://odnoklassniki.ru/uzxalqharakati

сайтлари орқали ҳаракатимизнинг фаолияти билан танишишингиз, бошқаларни таништиришингиз, шу йўл билан Ўзбекистонда ҳозирги диктатура ўрнига эркин ва адолатли жамият қуришга ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин. Ҳаракатимизнинг сайтига обуна бўлсангиз, бизнинг матбуотимизда берилаётган кундалик материллар ҳеч қандай тўсиқсиз е маил почтангизга етиб келади. Дўстларингиз ва яқинларингизни ҳам сайтимизга обуна қилишни унутманг.

 

ЎХҲ Матбуот Бўлими