O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Из тушмаган оппоқ қордек – бу дунё

Из тушмаган оппоқ қордек – бу дунё
348 views
23 August 2016 - 7:00

Комил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР
(9)

Эртакдан сўнгги йўқотиш

Зулматга кўмдилар ғазнани бир кун,
Кўринмасдан қолди муштдек жавоҳир.
Одамлар не учун бунчалар, мафтун,
Ялқов арвоҳ тунда, бўлганда зоҳир.

Девлар уйғонади, у чалса ҳуштак,
Аждарҳо, тирилиб, ютади тонгни.
Нурлар бизни ташлаб, учсалар қушдек,
Оқшомлар тингламас, биров эртакни.

*   *   *   *  *

Тонгги манзара

Из тушмаган оппоқ қордек – бу дунё,
Қуёшга уланиб кетган эди тонг.
Дарахтлар қушларнинг қаноти гўё,
Уфққа бундай пайтлар туташмасди онг.

Борлиқни босганди, ҳарирў гилам,
Гиламнинг устида туман карвони.
Шаффофлик сўнганда қилади алам,
Тўйиб нафас олгин, узилмай жони.

* * *

(давоми бор)