O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ИИБининг “қулоғи” ҳуқуқ ҳимоячисининг уйига бостириб кирган.

ИИБининг “қулоғи” ҳуқуқ ҳимоячисининг уйига бостириб кирган.
378 views
31 August 2021 - 11:06

Маълумингизким шу йилнинг май ойида Ўзбекистон “ЭРК” Демократик партиясининг новбатдаги Қурултойи “Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод”и кўрсатилган, Жаҳонгир Отажонов уйида бўлиши керак эди. Афсуски… Ҳукумат “куч”лар, “уюшган тўда” шаллоқи хотин-қизлар Ўзбекистон ичида фаолият кўрсатиб келаётган муҳолифатчиларнинг уйларига бостириб кириб   “провокация” уюштиришди.

Ана шундай “провокация”лардан яна бири  “ЭРК” партиясининг аъзоси, ҳуқуқ ҳимоячиси Фахриддин Тиллаевга  нисбатан уюштирилмоқда. Куни-кеча Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 7-даҳа 50-уй, 44-хонадонида доимий равишда яшовчи фуқаро ҳуқуқ ҳимоячиси, муҳолифат аъзоси Фахриддин Тиллаев билан учрашдик ва у билан суҳбатлар олиб бордик. Унинг сўзига қараганда эса, “Мен бир хонали уйимни соттиб, ўғлим Одилбекнинг тўй ҳаражатлари учун, ишлатмоқчи бўлиб юргандим. Қонунний равишда фаолият олиб бораётган макклер Зуҳра менинг қўл телефонимга телефон қилиб,“мен орқали уйингизни сотишингиз мумкин…”деганидан сўнг, мен бир хонали уйни калитини унга топширдим. У қонунний равишда Чилонзор тумани “Уй-жой сотиш бозори”да реклама эълон қилгандирган экан.

Шундан сўнг, уйимга талабгорлар аста-секин чиқди.  Бироқ… “Уйни сотиб оламан!” деган фуқаро асли Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри М.Улуғбек кўчаси 47 хонадонида доимий равишда яшовчи фуқаро Азизжон Рўзиев Аминович бўлиб чиқди. У аввалига уйимда 3 ой ноқонуний равишда яшаган. Бу уч ой ичида у уйимдаги барча мебель ва жиҳозларимга катта зарар етқазган. Эшик ва дераза ромларни синдирилган. Ҳожотхона “Раккавина”сидан сув келтириб, қўшним бўлмиш  рус аёли Тамаранинг уйига сув ўтқазиб юборган. Шундан сўнг, қўшним Тамара менинг уйимга, совуқ ва иссиқ сув келадиган  қувурларига “вентель” ўрнатиб олган. Натижада қўшним ва “олувчи” Азизжон Рўзиевлар орасида жанжал келиб чиқан. Қўшним Тамара Чилонзор тумани “Боғбон” маҳалласининг раиси Файзулло акага мурожаат қилган. Маҳалла раиси эса, “Бғбон” маҳалласининг янги участка нозири, Аҳмедов Баҳтиёрга мурожаат қилган. Участка нозири Баҳтиёр “воқеа” содир бўлган жойга бориб ўрганган ва Тамарага “вентель”ларни олиб ташланг?” деган. Тамара эса, “Вот тебя!” деб жавоб берган. Шундан сўнг, макклер Зуҳра уйимни соттиб олмоқчи бўлган, “олувдор” яъни, Азизжон Рўзиевга, “нега уйни соттиб олмоқчи эмас экансиз, унда  мени алдадингиз?”деб айтган. Шунда у “сенинг ишинг бўлмасин! Мен “Новомосковский” жойдан уй сотиб олдим. Ўша уйни таъмирлаб, ундан сўнг бу ердан чиққиб кетаман” деб айтган экан….

Мен бу орада, маҳалламизнинг янги участка нозири Аҳмедов Баҳтиёрга Сурхондарё вилоятидан туриб, бир неча марта телефон қилдим ва унинг номига ариза билан мурожаат қилдим. У бўлса, “Рўзиев Азизни 10-сентябрь куни уйингиздан чиққариб юбораман. Ҳозирча у турибтурсин! Сиз озгина сабр қилинг!”деб айтди. Ундан сўнг, мен ИИВазири П.Бобожоновга, Бош Прокурор Н. Юлдошевга ва Чилонзор тумани ИИБига шикоят ариза билан мурожаат қилдим. Улар ҳаммон менинг ариза ва хатларимга жавоб берган эмас ва фуқаро Рўзиев Азизжон Аминовичга нисбатан чора кўришмаяпти…”

Биз бу мавзуни кўттариб чиқмоқчи эмас эдик. Лекин… Фуқарога нисбатан бўлаётган босимларга қараб туролмадик.

Шу ўринда яна бир нарсани эслатиб ўтмоқчимиз. Ҳуқуқ ҳимоячиси Фахриддин Тиллаевнинг хонадонига нисбатан, Чилонзор тумани “МИБ” томонидан 7-мииллон 538 минг сўм миқдорида “Жарима” белгилланган ва унинг қўлида “Суд Ижроси” тўғрисида вараққа бор экан. Биз бу “вараққа”ни кўттариб Чилонзор тумани “МИБ”га бордик. Улар аниқ бир факт келтиролишмади. Уларнинг иддоларига кўра, 2012 йил 26 сентябрь куни Яшнобод тумани (олдинги Ҳамза тумани) суд қарорига кўра, фуқаролар Абдулло Тожибой ўғли, марҳум Нураддин Джуманиёзов ва Фахриддин Тиллаевларга нисбатан “Ўзбекистон Республикаси МЖТКсининг 208 моддаси билан айибдор” деб топиб, ҳар бирига 7 миллион 500 минг 200 сўм миқдорида жаримага тортилсин…” деб суд қарорида кўрсатилган экан. Биз “МИБ”нинг раҳбариятига кириб, фуқаро Тиллоев Фахриддинга нисбатан 2012 йил 26 сентябрь куни Яшнабод тумани 7 миллион 500 минг сўм миқдорида жаримага тортилган экан. Нега шунча йил ўттиб кетганидан кейин, энди бу масалани кўттармоқдасизлар?” деб савол билан мурожаат қилгандик. Чилонзор тумани “МИБ”нинг раҳбарияти жавоб беришдан бош тортишди. Шундан сўнг биз фуқаро ҳуқуқ ҳимоячиси Фахриддин Тиллаев билан яна шу мавзуда суҳбатга тортдик. Унинг сўзига қараганда, “менга суднинг ижро варақаси ўтган йили келган эди.  Чилонзор тумани “МИБ”ига бир неча марта мурожаат қилдим. Улар менинг мурожаатларимга жавоб беришмади. Мен улардан битта нарсани талаб қилдим. Агар Сизлар тўғри қонунний йўлда бўлсангизлар. Нега менинг уйимга келиб ўрганмайсизлар? Ваҳолан-ки, Ўзбекистон Республикаси “МИБ” тўғрисидаги қонуннинг 43 моддасида, “қарздорлик ўз вақтида ўндирилмаса ва муддатидан олдин ўттиб кетган бўлса, унда бундай қарздорлик ўз-ўзидан тугатилади”деб кўрсатилган бўлса-да, булар эса, 10 йил олдинги “қарздор”ликни кўттариб, “дастак” қилиб юрибди. Бизларга нисбатан чиқарилган ўша суднинг қарори чиққан даврда “МИБ” деган валломат органни ўзи йўқ эди…”деб ўз сўзини якунлади.

Искандар Қаландаров.

Мустақил журналист