Азиз мусулмон биродарлар, опа-сингиллар!
Сизларни Рамазон байрами билан чин кўнгилдан табриклаймиз. Иншоаллоҳ, бу йилги Рамазон ойи суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, мусулмонлар учун раҳмат, мағфират ва охиратдаги нажот фурсати бўлгандир. Шу билан бирга, бу йилги Рамазон ойи халқимизнинг маънавий ва ахлоқий тараққиётида муҳим ўрин тутганига ишонамиз.
Ушбу табаррук кунларда Аллоҳ таолодан мўмин-мусулмонларнинг бу ойда қилгани барча тоат-ибодатларини қабул қилишини, улар яшаётган ўлкаларда тинчлик, эркинлик ва тараққиётни насиб қилишини сўраб қоламиз.
Ийд Рамазон байрамингиз муборак бўлсин, азизлар!
ЎХҲ Муассислар Мажлиси,
18 август 2012 йил.