O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Иймон ва симуляция

Иймон ва симуляция
1,294 views
30 July 2021 - 13:51

Кўп ўйлайман – нега биз жамият тарзида юз йил ёки 200 йил олдинги ҳолатимиздан баландлаб кетолмаймиз деб. Руҳан, ички юксаклик маъносида олдинги ўтиб кетолмаймиз яъни – сабаби нима?

Сабаби иймонсизлик деб биламан. Фақат илтимос ўзингиз тушинган иймон маъносида билиб постга ҳамду-сано ўқишга ҳам, ё қоралашга ҳам шошилманг. Яратувчи борлигига ишонч бу умуман иймон дегани эмас, мутлақо. Иймон бу ҳамма нарсадан юксакроқ маъно – бир сўз билан айтганда иймон бу тўғрилик.

Рауф Парфи ижодининг охириги 20 йилида нима учун иймон деб чирқиллаб ўтгани ҳозир бироз тушинарлидек.

Фуруғ Фаррухзода “У иймондир, қалблардан қувғинди бўлган“ деб ёзганда, нимани айтган экан деб ўйлардим. Ҳозир бу ҳам бир қадар тушинарли.

Икки минг ўн нечинчидир йиллар… Бойсунғур исмли инсоннинг Ббc да мақолалари чиқа бошлади. Айниқса,  Парфи ҳақидаги “Бизни тушинишмайди“, деган мақола эътиборимни жуда тортди.

Бу инсонни излаб топдим. Ўша тез-тез ёзганларида смилюция сўзини ишлатиб туради. Симуляция нималигини футбол кўрувчилар яхши билса керак. Алдаш, ўйин қилиш, бўлмаган ишни бўлди деб кўрсатиб, ҳакамдан пенальти ё жарима зарбаси ундириб олиш масалан. Александр Гейнрихнинг зўр симуляторлиги билан мақтанардик масалан. Ҳаётдаям шу – ўйинчилик вазифамиз. Бир-биримизга тўғри бормаслик, тикка ва рост бормаслик муносабатларда, умуман қилаётган ишимиз, ҳар бир яшаш тарзимизда доимо тўғриликни айланиб ўтишимиз – ҳозир ўзимизга қулайини ва комфортини қилиш, керак бўлса, бор нарсани йўқ, йўқ нарсани бор деб кўрсатиш, ҳақиқатга сен ёлғон, ёлғонга сен ҳақиқатсан деб айтиш.

Мана шулар симуляция – амёбалик ҳолати яъни. Амёбалар бир ҳужайрали мавжудотлар – исталган муҳитга мослашиб кетаверади. Ўтган тузумда, ўтган тузумни танқид қилишади, бу тузумда буни – тузумни зулм дейишади, лекин мансаб таклиф қилса, қилт этмай қўл беради шунга. Масалан, бу икки томонга ҳам ўйнаш. Ҳеч бўлмаса, ўз ҳақиқати томонида ҳам тура олиш эмас. Шу сабаб ҳаётимизда тўғрилик ниҳоятда кам. Тўғрилик бўлмаган жойда иймон йўқ. Ўзингизни иймонингиз билан мақтанишни бас қилаверсангиз ҳам бўлади. Чунки тўғрилик деган тушунча моҳиятини кўпчилик унитиб юборган. Тилда сийқа қилиб юборгани билан, аслида тўғрилик қандай бўлишини ҳаётий аъмолида бирор марта исбот қилолмаганлар кўп.

Иймонни мусулмонлик, эътиқод билан ҳам боғлашга шошилманг. Агар шундай бўлганда, Исломий мамлакат деб билинадиган Эронда Фуруғ Фаррухзод “Қалблардан қувғинди бўлган – иймон“ деб бўзлаб юрмасди.

Рауф Парфи умрининг охирига қадар иймон, тўғрилик ўз-ўзини ҳимоя қилолмай қолган жамиятда,қарашлар, муносабатлар, тузумлар тўғрилик йўли билан эмас, ҳаммаси ўз-ўзининг комфортини ўйлаб бир-бирини алдаш бўлиб қолганини кўриб қаттиқ эзилмасди мусулмон мамлакатда.

Шундай энг иймон жўн тушунча эмас. У энг баланд маъно. Аммо қадрсиз.

Симуляция ўша иймоннинг зидди.

Қилт этмай симуляция ишлатиб, ўз-ўзимизни алдаб яшашимиз ичимизда инсоний маъно йўқлиги, лекин ўзимизни бир баркамол инсондек одамларга тақдим этишнинг мутассил алдови…

Хуллас, бу мавзуда кўп ёзиш мумкин.

Симуляцияни кўриб, англаб қолганлар – бундан чиқмоқчи бўлади. Аммо аксар ҳолда бундан даҳшатлисига дуч келишади – циниклик. Сурбетлик. Ўз ҳақиқатини ҳимоя қилолмаган одам энди хафсаласи пир бўлиб ҳамманинг ҳақиқатлари, идеаллари устидан кулади, одамнинг қадрини бир пулга чақиб қўяверади. Уни тушиниш мумкин. У ўзига нисбатан шундай муносабат кўрди чунки – энди ҳар қандай қадриятга ишонмайди, топтайди .

Иккинчи йўл – иймон йўли. Энг камида ўзинг учун тўғри бўлиб қолиш йўли.

Аммо бу қандай бўлишини мен билмайман, биз билмаймиз. Жамият ўлароқ иймон йўлида эмасмиз.

Ўша Бойсунғур айтадики, Европа, ривожланган давлатлар рационал фикрлайди ва яшайди, пафосли ва симулятив дунёқарашдан чиқиб кетган деб. Балки кетиб кўриш керак. Одам онги ҳам программа. Яшаш тарзларини кўчиради ўзига.

Одам ўзи учун ўзининг олдида қадри бўлишини истаса иймон йўлига ўтиб кўриши керак – Чўлпон айтганидек, “Ҳақ йўли, албатта, бир ўтилғуси“.

Манба: Tillaniso Nuryog’di facebook саҳифаси