O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Иймон халовати

Иймон халовати
112 views
12 February 2018 - 18:47

 

ИЙМОН ХАЛОВАТИ

Мен сенга айтгандим, солмадинг қулоқ,
Насронийга тегсанг, бахтга етардинг.
Мана ажралишдинг, қўлда чақалоқ,
Мусулмон йигитга тегиб нетардинг?

Черковга олиб бор болажонингни,
Сўнг чўқинтир уни.
Ўйламасдан хеч.
Қизим!
Сўзин тингла онажонингни,
Ҳижобингни еч!

Энди Қуръон ўқиб нима қиласан?
Узун сочларингни рўмол тўсмасин.
Насронийлик енгил ўзинг биласан,
Тағин…
Ўғлинг мўмин бўлиб ўсмасин!

Онажон!
Сиз менинг меҳрибонимсиз,
Таввалудимгада бўлган энг маҳтал.
Аммо мен хеч кимман соф иймонимсиз,
Ўлгунча ўқурман намоз беш маҳал!

Ёрим мени қувди. Ажралишдик.
Лек…
Тилим у хақинда хақорат демас.
Ҳижобим ечмайман! Қўйинг мени тек!
Мен эримдан кечдим, Исломдан эмас!

11:16-11.02.2018

Абдураҳмон Мешаян

facebook.com