Австралия ўзининг биринчи расмий уруш эълонини ИККИ ТУРК жангчисига қилган.
1912 йил, инглизлар Ҳиндистонга бостириб кирди… Усмонийлар 350 нафар аскарни Ҳиндистонга ёрдам бериш учун юборди.
Ҳинд-инглиз урушида 40 га яқин турк аскари инглизларга асирга тушадт. Уруш тугагач, инглизлар бу 40 нафар Усмонли асир аскарини кемаларда ишга жойлаштира бошладилар.
Британия кемаси Австралияга етиб келганида, асирга олинган икки Усмонли аскари кемадан қочиш йўлини топади.
#Ҳақиқий воқеа шундан кейин бошланади…
Икки усмоний аскари кемадан қочиб, чекка бир туманга бориб жойлашадилар. Тирикчилик учун туркча музқаймоқ қилиб сотишни йўлга қўядилар.
Абдуллоҳ ва касби қассоб бўлган Меҳмет Австралияда ўзлари учун янги ҳаёт қурадилар. Ишлари ва даромадлари яхши, лекин қулоқлари доимо Анадолуда, ватанида эди.
Дунё Биринчи Жаҳон уруши билан қайнаётган даврлар эди… Болқон, Яқин Шарқ ва инглизлар томонидан босиб олинган, Усмонийлар давлати душман ичида қолган эди….
Айнан шу вақтда (1915 йил ) Австралия ҳукумати инглизлар билан Чаноққалъага қўшинларини туширишга қарор қилади. Австралияда юрган икки турк аскаримиз воқеани эшитиб, дарҳол учрашиб, вазиятга баҳо беради.
Биз турк аскарларимиз ва Австралияда яшаймиз. Австралия давлати Усмонлилар империясига уруш эълон қилди ва бизнинг юртимизга бостириб кирди, шунинг учун Австралия давлатига уруш эълон қилишимиз керак, дейишади.
Улар қоғоз-қалам топишиб, қуйидаги мактубни Австралия хукуматига ёзишади:
“Хурматли Австралия ҳукумати…
(Даврнинг мустамлака ГУВEРНОРИ, чунки у инглизлар мустамлакаси эди)
Биз икки турк аскари юртингиздамиз. Давлатимиз Австралия давлати сифатида Усмонийлар империясига уруш эълон қилгани ва Чаноққалъага аскар юборганингизни эшитдик.
Шунинг учун биз икки турк аскари сифатида Австралия давлатига уруш эълон қилдик.
Бу “Усмонийлар уруши фармони”. Австралияга эълон қилинди.
Австралия расмийлари бу мактубни олишади, ўқишади, лекин жиддий қабул қилишмайди……
Музқаймоқчи Абдулла оқ кўйлаги, Қассоб Меҳметнинг қизил фартугидан байроқ ясашиб, шу байроқ билан душманга уруш эълон қиладилар…
Австралия ҳукумати ўз аскариларни поездда йиғиб, портларга жўнатади. Портларга келган аскарлар ва ўқ-дорилар кемалар орқали ЧАНАКҚАЛEга жўнатилади.
Икки турк аскари дастлаб бурилиш жойларидаги поезд изларини демонтаж қилади ва 3 та поездни уриб туширади. Учинчи поездда улар ҳарбий ўқ-дориларни топиб, қурол олишади. Улар шу ҳудуддаги 8 та постга бостириб киришди ва постлардаги барча аскарларга қақшатқич зарба беришди.
Нима бўлганини тушуна олмай австралияликлар ниҳоят икки Усмоний аскари ёзган мактубни эслаб қолишди ва 250 га яқин аскарни поезд орқали минтақага жўнатишди.
ИККИ ТУРК қарши Австралия хукумати уруш эълон қилди…
Бу уруш Австралиянинг биринчи расмий урушидир… Умидсиз Австралия давлати ўзининг биринчи расмий урушига киради, ИККИ ТУРК қарама-қарши томонда……. Поездда келаётган 250 га яқин австралиялик аскарни пистирмада кутади ва поездга ҳужум қилади…
Икки Усмонли аскари эса 60 га яқин австралиялик аскарни ўлдирди.Жуда шиддатли тўқнашувлар натижасида бу қорли тоғларда ИККИ АНАДОЛУ арслони мардларча шаҳид бўлди.
Икки аскарнинг қабри ҳозирда Сиднейдан (Оқ Қоя) 250 км узоқликда, Карлидағлар вохасида.
Бу икки қаҳрамонлигига тан берган Австралия, ўша ҳудудни Турк қоялари деб атайди.
© Olimjon Akram таржимаси


Суратда икки аскар ёнидан топилган буюмлар бугунги кунда Сидней музейида сақланмоқда.
Австралия уруш тарихида бу уруш Broken Hill War деб ном олди.
Olimjon Akram саҳифасидан.