Россиянинг халқаро фуқаро авиация қоидаларига зид ҳолатда Турк ҳаво йўллари ширкатларининг учиш гуруҳлари аъзоларидан виза талабига жавобан, “Onur Air” ва “Pegasus Hava Yolları” компаниялари Россияга парвозларини вақтинча тўхтатди.
Уриб туширилган учоқ инқирози ортидан Туркия ва Россия ўртасида юзага келган муаммоларга яна бир янгиси қўшилди. Россия, халқаро фуқаро авиацияси қоидаларига зид равишда Турк ҳаво йўллари ширкатларининг парвоз гуруҳлари аъзоларидан виза талаб қилди. Натижада Россияда кўплаб нуқталарга парвоз қиладиган “Onur Air” ва “Pegasus Hava Yolları” компаниялари, бу ўлкага парвозларини вақтинча тўхтатди.
Турк ҳаво йўллари эса Олмониядан сўнг парвозлар сони бўйича иккинчи ўриндаги Россияга учадиган гуруҳ аъзоларига муаммолар олдини олиш мақсадида виза олди. Туркия чегарасини бузган Россия ҳаво кучларига тегишли ҳарбий учоқнинг уриб туширилиши натижасида, Россия 2016 йилнинг 1 январ кунидан эътиборан мамлакатлар орасида визасиз саёҳатни тўхтатишни айтган эди. Келишувлар ортидан Россия халқаро қоидаларга зид равишда Туркиянинг йўловчи учоқларининг парвоз гуруҳлари аъзоларига ҳам виза муаммоларини юзага келтирди. Халқаро Ҳаво транспорти уюшмаси (ICAO) қоидаларига кўра, учоқдан тушмаган, келиш-кетиш сафарини амалга оширган ҳаво йўллари парвоз гуруҳлари аъзоларининг виза олиши шарт эмас. Қолаверса, гуруҳ аъзолари махсус рухсат билан 1 ёки 2 кун ушбу мамлакатда қолишлари мумкин.
ЎХҲ хабарлар бўлими