O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Илҳом

Илҳом
277 views
20 July 2018 - 6:00

«ШАФФОФ УЙ» КИТОБИДАН

 

 

ИЛҲОМ

Юракни оҳиста ўт ола бошлар,
Сўнг одам шаклига кирар аланга.
Қайноқ кўзимдаги охирги ёшлар
Жимгина айланар туманга.
Тамаки ўт олар лабимга тегмай,
Тутуни ҳавода заиф сизадир.
Қўлини «саломга» кимдир ҳайиқмай,
Ёнаётган қўлимга чўзадир…
Юракни оҳиста ўт ола бошлар,
Мияда қичқира бошлар ҳужайра…

1973

(206)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (128-саҳифа.)

(давоми бор)