O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Имомга ўқ узган киши ҳибсга олиниши керак!

Имомга ўқ узган киши ҳибсга олиниши керак!
141 views
26 May 2012 - 7:42

Остерсунд туман суди Стромсунд имоми Обидхон қори Назаров жонига суиқасд қилган 35 ёшлик эркакни гумонланувчи сифатида ҳибсга олиш ҳакида карор чикарди.
У эркак киши бўлиб 1978 йилда туғилганлиги айтилмоқда ва уни ҳибсга олиш учун ҳақиқатан  етарлик асослар мавжуд. Аслида унинг шахсига нисбатан гумонланувчи даражасидан юқорирок  даражасида  эътибор қаратилмоқда.
Суднинг бу қарори шуни кўрсатадики, ҳақиқий жиноятчининг шахси аникланган ва у ҳозирда мамлакатни тарк этган.  Энди бу жиноятчини қўлга олиш учун халқаро ёрдам зарур бўлади ва Швеция прокуратураси  уни ҳибсга олиш бўйича Европа ордерини олиш учун ариза беради. Агар бу гумонланувчини яшириниб турган жои аниқланса, жиноятчини ўша мамлакатдан экстрадиция қилиш талаб этилади. Аммо бу масала ва бошқа деталлар ҳакида Кристер Петтерсон халқаро прокуратура олдида ошкор қилмокчими, ёки йўқ, бу ёғи номаълум.  .

“Унинг қайси миллатга мансуб эканлиги ҳақида бирор сўз айтиш қийин, фақат биз биламизки, у ўзини қай миллатга мансуб этиб кўрсатган, лекин биз уни ошкор қилмаймиз”, –  дейди у.
22 февраль куни Стромсундда ўзбек имоми Обид қори  Назаров ўз уйининг подъездида отиб кетилганди. Полицияга кўра,  суиқасд қай кўринишда содир этилгани ҳакида  аниқ маълумотлар қарийб тайёр.  Жиноятчи  жойлардаги кузатув камералари тасвирларига   тушиб қолган. Прокурорга кўра айблов томонида мавжуд бўлган бир қанча техник даллилар бу шахснинг жиноятга алоқадорлигини исботлашга етади.

Бир хафта олдин 30 ёшлардаги эр-хотин суиқасдга ёрдам қилганликда гумонланиб ҳибсга олинганди. Бу жуфтлик Ўзбекистон фуқоролари эканлиги ойдинлашди ва улар икки йилдан бери Швециянинг Мальмо шаҳрида яшаб келмоқда эди. Аёл мамлакатда таҳсил олаётгани учун ҳам яшаш ҳуқуқига эга бўлган.
Прокурорнинг жиноят ишини очиши учун яна бир ҳафта муҳлат бор.

Торд Андерссон
Остерсунд постен газетаси
Швед тилидан Тўлқин Қораев
таржимаси