Шу йилнинг 22 феврал куни имом Обидхон Собитхонийга нисбатан амалга оширилган суиқасдга ёрдам берганликда гумонланаётган ўзбекистонлик эр-хотин Остерсунд туман суди тарафидан озод этилди. Сабаб – ким отгани номаълум.
“Тергов жараёни ўзбекистонлик эр-хотинни Обидхон Собитхонийга нисбатан амалга оширилган суиқасдга ёрдам берганликларини кўп томонларини кўрсата олган” дейилади пайшанба куни эълон қилинган суд қарорида. Аммо улар ёрдам кўрсатган одам ҳануз озодликда ва бу шахс ҳақиқатан ҳам қўлига қурол олганлигини айблов томон исботлаб бера олмаган. Бундан ташқари, ҳодиса жойида топилган тўппончадан суиқасд жараёнида фойдаланганлиги ҳақида ҳам исбот йўқ.
“Ҳозир бу шаклдаги фактларни маҳкама хуш кўрмайди, айбловга кўра, бу ишни юқорироқ инстанцияга чиқарилишига сабаб бордир, аммо тасдиқланган айблов билангина” дейилади суд қарорида.
Маҳкама аҳоли хавфсизлигини таъминловчи ташкилотлар фаолиятига нисбатан ҳам танқидий ёндошган, чунки бу суиқасд Обидхон Собитхонийнинг айнан инсон хақ-хуқуқлари ва демократия учун олиб борган сиёсий фаолияти билан боғлиқдир.
“Бирлашган Миллатлар ташкилоти томонидан қочқинлик мақоми берилган шахс бошпана бериш кафолатини олган мамлакатда етарли даражада яхши ҳимояланмагани таажубли ва қайғули ҳолдир” дейилади суд қарорида.
Marcus Berglund marcus.berglund@op.se
Ostersund posten газетаси
Шведчадан Тўлқин Қораев таржимаси


МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?
Рассом Охунов Тошкент марказида Муҳаммад Солиҳ яcаган ҳайкални ўрнатишни таклиф қилди
Oʻzbek kitob dizayni imzosi yoʻlidagi 30 yil. Maestro Bahriddin Bozorov bilan suhbat
Нўъмон РАҲИМЖОН: РАУФНИНГ ОХИРГИ КУНИ