O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Имом Ғаззолий жамият тепадан бузила бошлаши ҳақида

Имом Ғаззолий жамият тепадан бузила бошлаши ҳақида
197 views
29 March 2013 - 17:36

indexМашҳур Ислом уламоси имом Ғаззолий ҳар қандай жамият пастдан тепага қараб эмас, аксинча, тепадан пастга қараб айний бошлашини оддий бир мисол билан тушунтириб берган: “Фараз қилинг – тоғнинг чўққисидаги булоқдан соф сув чиқиб, ҳар куни тепадан пастга қараб оқади ва тоғ этагидаги лойқа, балчиқ сувларни ҳам тозалайди. Ва аксинча, тоғнинг тепасидан лойқа сув чиқиб, ҳар куни тепадан пастга қараб оқса, тоғ этагидаги тиниқ, тоза сувларни ҳам лойқалайди. Жамиятнинг бузилиши ҳам ҳудди шу тариқа рўй беради – мамлакатга одил ва покиза одам раҳбар бўлса, унинг ҳар кунги хайрли ва одил ишлари пастдагиларга ҳам ўрнак бўлади. Ва аксинча – элга нопок ва золим одам раҳбар бўлса, унинг ҳар кунги ёмонлиги ва зулми пастдагиларга ҳам юқади”.

Ўрта асрларда айтилган бу гап нақадар тўғри эканлигига бугунги Ўзбекистондаги аҳвол яққол исботдир – Ислом Каримов президент бўлгач, унинг сўконғичлиги, муштумзўрлиги вазиру ҳокимлардан тортиб, оддий цех начальникларию колхоз табельчиларига ҳам “юқиб” бўлди. Бугунги Ўзбекистонда қўл остидагиларни онасидан сўкиб, калтакламайдиган раҳбар қолмаган ҳисоб. Агар шундай раҳбар бор бўлса, унинг устидан аҳмоқнинг устидан кулгандай кулишади. Чунки у тепадан оқаётган лойқадан “ўрнак” олмаяпти-да!

 Саид Аскар