O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Императив 35. Бизнинг еримиз

Императив 35. Бизнинг еримиз
122 views
13 October 2021 - 14:25

(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 35-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.)

Иброхим Ғафуровнинг шахсияти хақда бир-неча жумла: Иброхим Ғафуров тип ўлароқ зиёли қатламининг ҳам омма ичида, ҳам ўзи тамсил этган қатламда ҳурмат кўрган тоифа эди. Уни тўғридан КГБ га ахборот берадиган интеллигент дейиш мумкин эмасди. Аммо уни диссидент фикрга хайриҳоҳ дейиш хам мумкин эмасди.

У ўртамиёна Совет кишиси эди. Совет тузумининг абадийлигига ишонмаса ҳам, у билан ўйнашиш ўт билан ўйнашиш бўлажагидан аминди. У «Қайта Қуриш»нинг «тепа»дан пастга инган сиёсий ирода маҳсули, Горбачевсиз, жараён бошлан- масди, жараёнда халқ фактори йўқ, деб биладиган тоифадан эди.

Антисовет тушунчали инсонларни ёмон кўргани учун эмас, уларнинг Совет режими бир кун йиқилади, дея бўш хаёл қурганига ачиниб, уларга қарши чиқар ёки қарши ёзарди.

1983 йил «Адабиёт ва санъат газетаси»да босилган «Шеърингизни тушунтириб беринг» мақоласи шу руҳда ёзилган эди.

БИЗНИНГ ЕРИМИЗ

Мақсудга

Биз шу ерда яшаган эдик. Бобомники эди шу ҳовуз. Суви тугаб қолган энди Хазонлар чирир ҳовуч-ҳовуч.

Гужумлар қуп-қуруқ – қутилган юкдан, шўрдан оппоқ ҳовузнинг лаби.

Чумчуқлар юрар, сувсизликдан Қуш бўпқолган балиқлар каби.

Биз юрибмиз-ака ва ука,

Сайёҳга айланган иккита ерли. (1981)

«Олис табассум сояси» 1986

Бу шеър ёзилганда биз ака-ука сайёҳга айланмагандик. Сайёҳга 22 йилдан сўнгра, 1993 да «айландик». Аммо бу уй бобом Бегжон Бегдан қолган катта уйнинг бир парчаси эди. Ҳовузни қуршаб олган дев мисол гужумларни Бегжон Бегнинг отаси Отажон Бег экканди.

Шеърда суви битган ҳовузнинг лабини туз босган, гужумлар эса япроқсиз, саросима ичида турибди. Отам вафот этиб (1991), биз сургун этилганимиздан кейин (1993) гужумлар тамоман қуриди. Гўё қуримоқ учун бизнинг у тупроқларни тарк этишимизни улар кутиб тургандек бўлди. Бу ғурурли дарахтлар ўз ўлимини бизга кўрсатишни истамадилар.

Бу гужумли уй сулоламизнинг тарихи тугаб, душманлар (совет) тарихига доҳил этилишимизнинг гувоҳи эди. Бобом Бегжон Бег 1924 йилда айнан шу уйдан чиқиб, қайтиб келмаган ва 1926 йил Советлар тарафидан ўлдирилган эди.

Биз учта ака-ука юз йил кейин Бегжон Бегнинг тақдирини қисман такрорладик: бу уйдан чиқдик ва қайтиб келмадик. Қайтиб келмадик, аммо ҳали ўлмадик.

Бир куни қайтамиз деган ичтуйғу бизда биздан изнсиз яшаяпти.

Онам мен ватандан чиқиб кетгандан уч йил сўнгра вафот этди.

Унга менинг юртни тарк этганимни бир йилгача айтишмаган. Ниҳоят, уйдагиларнинг суҳбатида чет элда эканлигимни эшитиб, ёмон аҳволга тушган.

Келинимиз Марзияхоним (укам Мақсуднинг рафиқаси) ҳикоя қилишича, бир йил давомида «тўнғич ўғлим Тошкентдан келади», деб тухумлар ни йиғиб утирган. Мен хоразмча юмурта бўракни севардим, онам бу емакни пишириб беришни орзу қилган.

Ва ҳар куни эшик олдидаги скамейкада ўтириб, «болам Тошкентдан келиб қолади», деб йўлимга қараган. Келинимиз Марзияхоним «онам қуёшда ўтиравериб қорайиб кетди», деганди.

Оллоҳ онамга ғани-ғани раҳмат айласин.

Қуйидаги шеър бу воқеалардан 12 йил аввал ёзилган:

ОНА БИЛАН ХАЙРЛАШУВ

Тобора оқарар бошидаги соч, Тобора узоқлашар ундан

Бошини силаган ул меҳрибон қўл. Тобора узоқлашар,

Узоқ-узоқларда ҳилпирар

Ўзга бир давлатнинг байроғи каби.(1981)

«Валфажр» 1983

Шеърда чизилган манзара 12 йил сўнгра (1993 йилда) айнан рўёбга чиқди.

Онам, Қаландар сариқнинг қизи, мен билан хай- рлашар экан, қўлини силкиши адабий рамздир. Аммо бу қўлнинг «узоқлашган сари ўзга бир дав- лат байроғи каби ҳилпираши» рамз эмас, шафқат- сиз бир воқелик.

Мустабидлар мени Ўзбекистон ватандошли- гидан чиқарганларидан сўнг бу юртнинг байроғи мен учун ўзга бир давлатнинг байроғига айлан- ди.

Жанозасида иштирок этолмаганим онамнинг мозори, Она-Ватаним, балки бу ҳаётда кўраолма- яжагим ҳилқатлар бўлажак. Оллоҳ буни манглай- имга ёзган бўлса, демак бу ёзувнинг ўрни – ман- глайдир. Шукроналар билан ташийман уни бу Буюк Имтиҳон даврида.

Она, Ватан, Ёр. Бу учлик мендаги Буюк Сев- гининг таркибларидир. Ватан доим онага эсла- тади. Она эса доим ватанга ўхшайди. Буларнинг иккисидан ҳам айрилган эркак учун уларни ўзида мужассамлантирган ҳилқат – у севган аёлдир:

Кўзлари киртайган, юзи заъфарон, Сочлари паришон, тожсиз маликам, Мен сени шу ҳолда кўрганим замон,

Бир пул бўлар қўрқув, бир пул – таҳликам. Ўзгарма, шундай тур доим тушимда, Мен қўрқмай яшайин, мени сев, гулим – Мана шу алфозда, шу туришингда Менинг Ватанимсан, севгилим.(1986)

«Тун ташбиҳлари» 1988

Ва ёки:

СЕН КЕТГАНДА

Кетганда,

Бир аёлдай кетсанг эди, Нозу фироқ этсанг эди…

Йук, бунақа кетмайдурсан сен, Нозу фироқ этмайдурсан сен. Сен кетсанг боғлардай кетасан, Вақт ўтган сари юк солиб.

Сен худди тоғлардай кетасан, Узоқлашган сари юксалиб.

Фиғонсиз, фарёдсиз ва тилсиз, Чексиз бир Ватандай кетасан.(1986)

«Тун ташбиҳлари» 1988

Қуйидаги шеърда oна ватан ва ёр соғинчи айни мақомда кўрилади. Одам севгилиси ва она вата- нини «унутиши» худди инсон ўз вужудининг аъзо- ларини «унутгани» кабидир:

УНУТАМАН

Унутаман соғинчни ёлғондан, Куламан ҳаммага қўшилиб.

Унутаман сени, Боламизни,

Ҳатто сен билан қолган ул Ватанни.

Унутаман, Одамлар ўз қўлини, Ўз кузларини,

Баъзан ҳатто ўз Танасини Сезмагани каби, унутаман (1977)

«Шаффоф уй»» 1985

«Севги ҳақида шеърларингиз нега кам», деб сўрашади баъзи ўқувчиларим.

Агар севги фақат аёлга бўлган ишқ назарда тутилса, ёзганларим ўзбек шоирлари ижоди билан муқояса этилганда, албаттa, ўқувчида қолган бу таассурот тўғри чиқади.

Ҳақиқатан ҳам, модерн ўзбек шеъриятида «ижодида аёлга севги тараннуми» энг оз одам камина бўлиши мумкин. Аммо мана шу аёлга аталган шу тўртликдаги эътирофга қаранг:

«Мен сендан хат эмас, хавотир олдим, Бу чексиз дунёнинг бир чеккасида.

Мен сени жуда оз қувонтиролдим,

Мен сенга жуда кўп битдим қасида… (1976)

«Қудуқдаги ой» 1980

Шеърда шундай муболағалар бўлади. Самимий муболаға. Шу қадар самимийки, бу муболағага муболағачининг ўзи ҳам ишонади.

Раҳматли рафиқам Ойдинхонимга «сенга бағи шланган матнларни тўплаб, «Севги ҳақида» номли бир китоб нашр этаман, ичига сен билан 1975 йилда Москвада тушган расмимизни қўймоқчиман», деганимда хоним доимий табассуми билан

«1975 дан сўнгра севги ҳақида шеър ёзилмадими?» дея мутойиба қилганди.

Кейин бу мавзуда матнларни тўплаганимда ҳақиқатан кичик бир китобчага ҳам етарли шеър тополмадим. Ҳолбуки, ўзимни ҳаётида аёлга нисбатан энг буюк севги яшаган эркак ҳисоблардим.

Ҳақиқатан ҳам шундай эди.

Аммо бу ҳаётнинг маҳрамияти унинг шеърда акс этишига ҳам таъсир қилган бўлиши мумкин. Ёки кишилигимдаги (характеримдаги) чекинганлик, туйғуларни ташқарида акс эттирмаслик майли ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Бугун 45 йил ўтиб, бу қадим уятчанлик менга ғалати кўринади.

Масалан, қуйидаги шеър илк чоп этилганида у сўнгги нашрларда кўрингани каби «Ойдинга» деб аталмаганди. Шеър сирли «Л.А.Н» га бағишланганди. Бу русча «Лань»(Оҳу) исмининг кодланган кўриниши эди. Каминанинг уй шароитида хонимга мурожаат қиларкан қўлланадиган калима эди «Лань».

Манба: Элтуз