O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Императив 36: Севгининг беш бармоғи

Императив 36: Севгининг беш бармоғи
115 views
19 October 2021 - 13:07

Мени енголмади бу Вақт, шукур,

Мен ундан севгимни асрадим.

Беморнинг кўзлари сингари чуқур

Менинг муҳаббатим – ҳасратим.

 

Тушлар идрокимга сени йўғирди,

Тонг эса алдади – шафқатсиз рўёб.

Юрак ою кунлар узра югурди –

Синиқ шишаларнинг устидан гўё.

 

Мана, сен! Қалб шўрлик базўр ишонар,

Бу бахт меникийди, менга буюрди:

Илоҳий бир нурда порлар пешонанг –

Менинг исмим порлар у ерда!

(1975)

«Оқ кўйлаклар» 1980

 

Ҳолбуки, бу шеър шеър қаҳрамони аёлнинг пешонага ёзилган қадар эканлигининг таъкиди эди…

«Умримнинг кенг бўшлиқларида

Учраб колар онда-сонда гул

Ва ўзининг қўшиқларидан

Аллақачон воз кечган булбул».

(1980)

«Олис табассум сояси» 1986

 

Онда-сонда учраб қолаётган гуллар – севги ҳақида ёзилган шеърлардир.

Булбул ўзининг қўшиқларидан воз кечгани эса навбатдаги шеърий муболаға эди.

Аммо йиллар ўтиб бунинг ҳеч ҳам муболаға эмаслиги ўртага чиқди. Бунга раҳматли Ойдинхо- нимга аталган юқорида зикр этганим китобни ту- зар экан амин бўлдим.

Аммо севгининг ўзи бир умрдир. Гўё ҳаётингдан айри бир умр. Ёки унга параллел умр:

 

«Ҳаммаси ёдимда.

Энди борай мен.

Шартми севги учун ўзни оқламоқ?

Ҳаммаси ёдимда.

Демак, мен бойман,

Агар бойлик бўлса ёдда сақламоқ.

 

Умримни пойингга сенинг тўшадим.

Менда ҳеч не йўқдир, энди ҳеч нарса.

Ношукур эмасман – узоқ яшадим,

Агарда муҳаббат ҳаёт саналса».

(1983)

«Олис табассум сояси» 1986

 

Севгининг умри севгили ўлгандан сўнгра ҳам давом этиши мумкин. Худди у тириклиги пайти- даги каби, ҳатто ундан ҳам кучлироқ шаклда яша- моғи мумкин:

 

Мозорингга бордим севгилим, Мозоринг гулзор эди.

Сўнгра уйга қайтдим сенсиз Сенсиз уй мозор эди. (2014)

Мозори гулзор бўлган бу аёл билан қирқ йил яшадим ва бу муддат ичида севги ҳақида ёзилган жаъми шеърлар унга аталди.

У ўлганида шу сатрларни ёздим:

«Бисмиллаҳирроҳманирроҳийм. Инна иллахи ва инна илайхи рожиун.

Кеча пешин номозидан кейин ўзимнинг ярмим- ни Истанбулнинг Онадўли ёқасидаги Қоража Аҳ- мад қабристонига кўмиб келдим.Севгилимни кўмиб келдим.

Китобимдаги ҳузунли шеърларнинг қаҳрамони бўлган аёлни Истанбул тупроқларига топширдим. Ойдинхоним душанба куни ўлишни орзу қилар- ди, чунки Пайгамбаримиз душанба куни вафот эт- ган эканлар. Ойдиннинг орзуси деярли ушалди,

уни душанба куни дафн этдик.

У ғоя инсони эди. Аввал оиламизда, кейин унга ишонганлар орасида Қуръони Карим амрларини ва суннат қоидаларини ҳаёт тарзи ўлароқ тадбиқ этди ва бу мақсадига қўли ва сўзи етган жойда эришди.

Марҳаматли эди. Ўлимидан олдин ризолик ис- тадим, “албатта, сиздан мингдан-минг розиман, жоним” деди. Мукофотимни шу заҳоти берди, нозу фироқсиз. Ҳолбуки, қаршисида турган бир золим эди.

Сабр тимсоли эди. 40 йил яшадим у билан. Ҳаётимиз алғов-долғовли кечди, билиб-билмай унга, болаларимга зулм қилдим, матонат билан қаршилади. Дудоқларидан бирор марта шикоят чиқмади, инграмади. йиғламади. Кўз ёшларини гизлаярак, Оллоҳ ато этган масум чеҳраси билан юзланди бизга.

Ораларни тузатувчи эди: менинг қусурларимни фарзандларимдан, фарзандларимнинг қусурини мендан гизлади, уларга мени, мени уларга мадҳ этди.

Ҳеч қачон ғийбат қилмади. Бировдан хафа бў- либ, бир-икки калима сўзлар-сўзламас, дарҳол тўхтаб, истиғфор келтирар, ”ғийбат бўлди”, дея уялар эди.

Юришида, туришида, ўтиришида, боқишида ва фикрларида ҳаё, асолат бор эди.

Мушоҳада этар экан, гўзал ташбиҳ (метафора) учун фикр моҳиятидан асло воз кечмайдиган жид- дият ва масъулият соҳиби эди.

Оллоҳ уни кибрдан холи яратганди. 1991 йил президентлик сайловлари асносида(камина пре- зидентликка номзод эди) журналистларнинг “Сиз ватанингизни соғинмайсизми?”, деган саволига Ойдинхоним “менинг ватаним – эримдир” деб жа- воб берган эди.

Ҳақиқий тавозе соҳиби эди. Унга хизмат қилиш учун юзлаб аёллар эшиги олдида навбат тутди, аммо у ҳеч кимни ўзига хизмат қилдирмади, доим хизмат қилди. Амр бермади, доим амр кутди. Ҳукм- дорларнинг хотинлари оёғига келди, аммо бундан ғурурланмади, Онадўлидан келган йўқсил хотин- ларга қандай муносaбатда бўлса, маликаларга ҳам шундай муносабатда бўлди: самимий, содда ва меҳр ила.

Ёлғонни билмас эди, ваъдасига вафодор, қул ҳаққини иҳлол қилишдан қаттиқ қўрқарди.

Пайғамбаримизнинг жуфти ҳалоли Ҳазрати Ха- дича онамизнинг ҳаётига эмранар эди.

Ўларкан, мардона, мужоҳида каби ўлди. Дудоқла- рида сўнгги дамгача Аллоҳ ва унга ҳамд бор эди.

Раҳмон ва Роҳийм бўлган Роббим,шоҳидлик келтираман,Ойдин сенинг ризонг учун яшаган бир қулинг эди, унга мағфират айла. (Муҳаммад Со- лиҳ. 10-ноябр, 2014-йил Истанбул)

ОЙДИНГА

Ориққинам менинг, гўзал ниначим, Урушқоним менинг, аҳилим менинг, Товушқоним менинг, тезкор гиначим, Камалак сингари, ҳар хилим менинг.

 

Сен менинг ойимсан, менинг мўъжизам,

Ой каби ҳеч қачон тутилмаганим,

Сен ёлғиз кучлимсан, менинг ожизам,

Дафъатаним менинг, кутилмаганим.

 

Тилимга ҳеч қачон чиқмайди чипқон

Сен ҳақда гапирсам, менинг мўъжизам,

Сен учун яшасам узоқ яшайман,

Менинг кераккинам, менинг бежизам.

 

Масрур мажнунтолим, мунгли тўронғил,

Ойдингинам менинг, ярим қоронғим.

(1979)

«Валфажр»

1983

Шеърий матнларда қофиялар тасодифий ва дафъатан кўринса хам, уларнинг тасодиф эмас- лигини кашф этиш мумкин. Юкоридаги шеърнинг сўнгги икки сатридаги «мажнунтол»га қарши қўй- илаётган «тўронғил» ва «ойдин»га қарши қўйила- ётган «қоронғи» ҳаёт қаршисидаги ўлимнинг рамз- ларидир. Бу матн ёзилишига илҳом берган Зот гўё рафиқамнинг ўлимини менга унинг вафотидан ол- дин кўрсатганди.

Бир эркак бир аёлни ёки бир аёл бир эркакни ҳақиқий севги билан севса, бу севги уларда бўлган бошка севгиларни ҳам ўзида мужассамлаштира- ди. Масалан, ватан ва она севгиси аёлга бўлган севгида мужассамлаша олади. Бунга юқорида- ги шеърлар шоҳиддир. Бу шеърларда севганим аёлга қарата:

«Ўзгарма, шундай тур доим тушимда,

Мен қўрқмай яшайин, мени сев, гулим –

Мана шу алфозда, шу туришингда

Менинг Ватанимсан, севгилим».

(1986)

деганимда нақадар самимий бўлган бўлсам, бу шеърни атаганим аёл мухбирнинг «ватанингизни согинмадингизми?» деган саволига «менинг вата- ним – эримдир», деб жавоб берганида унинг ҳам мен қадар самимий бўлган деб ўйлайман.

Худди шунингдек, икки инсон бир-бирини чина- кам севги билан севса, улар ўзлари яшаган ҳар қандай шароитни севгисига монанд шаклда ўзла- рига мослай оладилар. Яъни улар саҳрода яшаса- лар ҳам бу ерда улар худди гулистонда яшагандай яшай оладилар:

Уларга айт, севгилим

Сен ва мен биламиз

муҳаббатнинг тимсоли

мажнунтол эмаслигини.

Сариқ гул – айрилиқ, қизил гул –

учрашув, дега- ни эмас.

Айт уларга, тушунтир севгилим,

биз қандай севгандик бир-биримизни,

қандай севган эдик,

гуллари юлинган оламда!.. (1980)

«Валфажр» 1983

Яратган Роббим менга шундай бир севги насиб этди бу дунёда. Она, Ватан, Аёл севгисини бир қалбда тўплаб, уларни Ўзига йўналтирган Аллоҳга ҳамд булсин.

Манба: Элтуз