Reuters агентлигининг Тошкентдаги дипломатик ва ишбилармон доиралардаги манбаъларга таяниб ёзишича, Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг Ўзбекистонга қайтиши “ислоҳотчи” Президент Шавкат Мирзиёев учун ғалабани англатади.
ЕТТБ Мирзиёев ислоҳотлари учун янги қарзлар бериши мумкин.
ЕТТБ даги манбаъ Миллий Хавфсизлик Хизматининг қудратли раҳбари Рустам Иноятов банкнинг Тошкентга қайтишига қаршилик қилганини айтган.
Шавкат Мирзиёев гарчи аллақачон Президент этиб сайланган эса-да, марҳум Ислом Каримовчалик қудратга эга эмас, деб ишонилади.
Ўзбекистон Президенти девони ва Ташқи ишлар вазирлиги Reuters сўровига жавоб бермаган.
Манба: www.bbc.com/uzbek