O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Инсониятга қарши уюштирилган жиноятми ёки хавфсизлигини таъминлаш?

Инсониятга қарши уюштирилган жиноятми ёки хавфсизлигини таъминлаш?
1,374 views
21 July 2021 - 0:43

Бугунги кунда бутун дунё Исроилнинг NSO компаниясини муҳокама қилмоқда. Бунга сабаб, корхона, ҳуқуқ ҳимоячилари, журналист, режим танқидчилари, сиёсатчи ва бошқаларнинг телефонларини кузатиб турувчи ноёб жосуслик дастурини авторитар мамлакатларга сотгани бўлиб қолмоқда.

“Washington Post”, “Guardian” ва “Le monde” каби 17 та нашр томонидан ўтказилган суруштурувларда, дастур 2010 йилда Тел-Aвив атрофида жойлашган NSO Groupдаги икки исроиллик дастурчилар томонидан яратилгани аниқланган.

Пегасус номли, фойдаланувчиларнинг мобил телефонини тўлиқ назорат қилувчи дастур-телефон қўнғироқлар, ёзишмалар, фотосуратлар, микрофон ва камерадан фойдаланиш имкониятини беради.

Aгар илгари бир фойдаланувчининг телефонидаги маълумотларни билиб олиш учун унга спам манбаси юборилган ва телефон эгаси уни босиши шарт деб белгиланган бўлса, эндиликда бу ҳаракатлар талаб қилинмайди, тизим масофадан туриб, фойдаланувчига билинмасдан ишлайверади.

Дастурни сотиб олган 45 та ҳукумат орасида, Қозоғистон, Озарбайжон, Ҳиндистон, Замбия, Тожикистон, Миср, Таиланд, Саудия Aрабистони, Латвия, Жазоир, Бразилия, Сингапур каби авторитар мамлакатлар бор. Ўзбекистон ҳам бу рўйҳатдан ўрин эгаллаган!

Сизнингча, бу инсониятга қарши уюштирилган жиноятми ёки хавфсизлигини таъминлашдаги мажбурий ҳаракатларми?

Равшан Абдулла таржимаси

Манба: Facebook.com