O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Инсонларга фалокат келтирувчи хотин

Гулнора Исламовна Каримова – 08.07.1972да туғилган. Ўзбекистон Республикаси президентининг тўнғич қизи. Икки муҳим қизиқиши бор: пул ва хушсурат эркаклар. Ҳар иккисига эришиш учун тўсиқ танимайди. Хусни ёмон эмас, аммо хулқи ёмон: қўпол, қайсар, худбин…

Инсонларга фалокат келтирувчи хотин
185 views
10 August 2012 - 16:02

Гулнора Исламовна Каримова – 08.07.1972да туғилган. Ўзбекистон Республикаси президентининг тўнғич қизи. Тошкент Давлат Университети (хозирги Миллий Университет),  Ҳарвард Университетида тахсил олган. АҚШ фуқароси бўлган Мансур Мақсудий билан турмуш қурган ва 2001 йилда ажрашган.

Икки муҳим қизиқиши бор: пул ва хушсурат эркаклар. Ҳар иккисига эришиш учун тўсиқ танимайди. Хусни ёмон эмас, аммо хулқи ёмон: қўпол, қайсар, худбин…

***

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг, 90-йиллар сўнггига қадар отаси президент Ислом Каримов ва унинг командаси учун ўтиш ва ўсиш даври эди. Ўзбекистон хукуматининг маҳаллий мафия, ҳам сиёсий мухолифат, ҳам исломий мухолифат, ҳам ташқи давлатлар муносабатларида зиддиятларга дуч келган даврлар эди. Бу вақтлар давомида Президент Каримов оиласида у қадар фаоллик яққол кўзга ташланмаган, аёли Тамара Каримова Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетида, қизлари эса хорижда ўқиш билан бирга Жаҳон Иқтисодиёт ва Дипломатия Университетида дарс беришар эди.

1999 йил 16-февралдаги  портлаш воқеалари сабабли, бундан унумли фойдаланган  Президент Каримов мухолифатни боши берк кўчада қолдириб, қаттиқ режим остида ички сиёсатни ўз тизгинига олди. Мамлакатда диктаторлик даври бошланди.

Гулнора Каримова Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси, ўринбосар ва Испания элчиси сифатида фаолият юритган.

Катта бизнесда Коко-Кола ширкатини Ўзбекистондаги корхонаси, ЗероМакс, Уздунробита, бутиклар, ресторан ва қурилиш ширкатлари, озиқ овқат саноатини бошқариш билан бирга, ТВ Марказ хусусий телеканали,  Фонд Форум жамғармаси, Гули дизайнерлик бренди Гугуша тахаллусида қўшиқчи ва шоира сифатида ҳам фаолият олиб бормоқда.

Катта бизнесдаги фаолияти

 

 Гулнора Каримова 2000 йилларнинг бошларида катта бизнесга кириб келиши ички мувозанатни кескинлашишига олиб келди. Сабаби, бу вақтга қадар мустақиллик йилларидан сўнг авторитет шахслар катта бизнесда ўз соха ва фаолиятларини келишувга мувофиқ белгилаб, бир тизимда олиб боришар эди. Мираброр Усмонов, Ғофур Рахимов, Салим Абдувалиев, Бахтиёр Рахимов, Зафар Файзиев каби бир қатор шахслар ўзаро ахдлашув бўйича ички иқтисодиётдаги ахоли талабини инобатга олиб эскпорт-импортда ўз монополиясига эга эди.

Президент Ислом Каримовнинг қизи ўлароқ Гулнора Каримова барча сохаларни қамраган холда шу билан бирга якка ўзи монополияга эга бўлиш истаги анча низо ва мувозанатни ички  бузилишига олиб келди. Бу вақтларда Гулнора Каримова ўнг қўл сифатида Фарход Иноғомов иш юритар эди. Унинг зиммасида асосий вазифалар божхона ва солиқлардан акциз ва даромад солиқларидан озод қилинган ширкатлардаги экспорт-импорт айланмасини назорат қилиш, тижорий ишларни муқобиллаштириш ва пул оқими, пул ювилиши тизимини назорат қилишда Гулнора Каримованинг асосий кишиси эди.

Фарход Иноғомов Гулнора Каримова билан иш бошлагунига қадар озиқ овқат сохасида ўз бизнесига, мавқеига, дўкон ва ресторанларига эга шахс эди. Кока-Кола ширкатининг Ўзбекистондаги бўлимида ҳам бошқарув бўлимида фаолият олиб боргани учун анча махорати, турли чет тилларини билиши, хушмуомалалиги ва ташқи кўриниш жихатидан Гулнора Каримовани этиборини жалб қилгани учун бирга хамкорликни бошлашган.

Фаолият давомида кўплаб қонунларни ҳaтлаб ўтиш ва катта миқдордаги пул оқимини банк хисобларида ювилиши холлари авж олгани сабабли, буни масулияти ва жавобгарлигини хис қилган  Фарход Иноғомов Гулнорадан четланиб, хавфсизлик юзасидан АҚШдан сиёсий бшпана олган.

Ўз жамоасини хали мукаммал тарзда шакллантира олмаган Гулнора Каримова учун бу йўқотиш анча саросимага олиб келди.

Аммо бу вақтда унинг қаршисидан чиққан спиртли ичимлик махсулотларини ноқонуний тарзда ишлаб чиқаргани учун озодликдан махрум қилинган ва қамоқда Нефт-Газ сохасида лойиҳасини тузиб чиққан Миродил Жалолов билан хамкорлик бошлаши унга кутилмаганда катта муваффақият олиб келди. Сабаби анча оқсай бошлаган Нефт Газ сохасини монополиялаштириш милиардлаб долларни ўзлаштириш имкониятларини берди.

ЗероМакс номида катта корхона ташкил қилинди ва иш бошлади. Вақт сайин кетма-кетликда давлат буюртмасидаги обектларни қуриш, нефт газ қидириш, нефт-газ бурғулаш, нефт газ қазиб олиш, нефт газни қайта ишлаш, нефт газни эспорт қилиш каби сохаларда ўтказилган барча тендерларда кўрсатмага мувофиқ ғолиб бўлиб буткул монополияга эга бўлди. Бу ишларнинг барида халқ учун, омма учун ва давлат органлари учун расмий тарзда асосий фигура Миродил Жалолов бошқарар, аммо парда ортида эса Гулнора Каримова турар эди.

ЗероМакс ширкатининг халқаро мавқеи йил сайин ошиб борди. Халқ орасида ҳам эътиборга сазовор бўлди. Аммо ривожланиш жараёнининг айни чўққисига келганида. . . ЗероМакс корхонаси банкрот деб элон қилинди. Жиноий ишлар очилди ва Миродил Жалолов изсиз йўқ бўлди. Ҳаммаси мавхум холатда қолди-ку аммо миллиардлаб долларлар (тахминий хисобда 40 миллиард доллар) ширкатнинг хисоб рақамларидан комбинация қилиниб wash-money холатида парда ортидаги кишининг хисоб рақамига тушгани қолди.

Гулнора Каримова эл орасида яхшигина пиар ва шухрат қозонган Миродил Жалоловдан жуда унумли фойдаланган холда ўйиндан изсиз чиқаргач асосий этиборни Уздунробита-МЦ корхонасида аввалига иш бошқарувчи кейинчалик бош директор лавозимидаги Бехзод Ахмедов билан бирга ишларни мухокама қилиш билан бажарилар эди. Бу орада Color IT Design корхонаси республикада катта полиграфия ва реклама саноатида етакчи сифатида иш бошлади. Шу билан бирга Ўзбекистондаги ЗАРА брендига оид дўконлар тармоғида ҳам Бехзод Ахмедовнинг хиссаси бор эди. 2010 йиларда бу шахснинг фаоллиги ривожланди. Асосий вақти Россияда иш фаолиятларини ўтказар эди. Охир оқибат 2012 йилларнинг ўрталарига келиб яна шундай пул ювиш комбинацияси сабабли Бехзод Ахмедов халқаро қидирувга берилди.

Сўнгги йилларда Гулнора Каримованинг бизнесидаги  барча асосий хисобларини юргазиш ва назорат қилиш айланган Шохрух Собиров бажараётган эди. Аммо шу ойнинг бошларида Шохрух Собиров ва Кока Кола ширкатининг Ўзбекистондаги корхонаси рахбари ўринбосари Алишер Эргашев ҳам Женева шахрида хибсга олинди. Холат ва айблов яна шундай-ноқонуний пул айланмаси.

Бугунги кунга келиб Гулнора Каримованинг атрофида ишончли кишилари саноқли қолди. Улардан энг асосийлари – Тошкентнинг Хувайдо махалласида истиқомат қилувчи халқ орасида Боходир шакарчи номи билан обрў топган шахс. Бу шахс тижорий, озиқ овқат сохаси ва экспорт импорт  ва пул айланмасида конвертация масалаларида Гулнора Каримованинг асосий ёрдамчисидир. Аммо холат шу тарзда давом этса, бу кишининг ҳам тақдирини тахмин қилиш мумкин.

***

Гулнора Каримова ёшлар хаётида ўз ўрнига эга бўлиш, кези келганда келажакда уни қўллаши учун бугунги кундаги ёш авлод учун хамма вақт уларга шароит яратаётгандек кўринишга уринаяпти. Балки шундайдир, аммо бунинг оқибатида фойдадан кўра жабр кўрганлар кўпаймоқда. Бунга аниқроқ тўхталиш учун яқин тарихга қайтамиз.

2005 йилда Гулнора Каримова томонидан таъсис этилган Фонд Форум жамғармаси Янги Авлод ва Келажак овози танловларини ўтказа бошлади. Бу танлов ва ундаги номинациялар ўсиб келаётган ёшлар учун яхши имконият ва ажойиб муваффақият эди. Аммо бу каби маросимлар Фонд Форум номида бўлиб ўтади, аммо ташкилий ишларини маҳаллий хокимият, Мутасадди ташкилот, молиявий қисми эса Камолот Ёшлар ижтимоий харакати зиммасига юкланади.

Мисол учун 2005 йилда бўлиб ўтган Фонд Форум ташаббуси ва хомийлиги остида Янги Авлод ва Келажак овози кўрик танлов муҳташам ҳолатда ташкил этилган. Иштирокчиларга катта шароитлар яратилган эди. Шу билан бир қаторда катта харажат сарф қилингани кўриниб турар эди. Маросим ва танловлар ўтказилди. Лекин 2006 йилда Камолот Ёшлар Ижтимоий Ҳаракатининг барча бўлимларида текширув ўтказилди. Шунда маълум бўлдики,  меъёрдан ортиқ ташкилот бюджети сарф қилинган. Шу боис кўпгина Камолот ЁИҲ ташкилотининг рахбарлари устидан жиноий ишлар очилди.

Худди икки ўт орасидек гап. Шунки Камолот ЁИҲнинг асосий жамғармасига келиб тушадиган тушум тадбиркорларнинг даромад солиғидан белгиланган миқдорда олинади. Яни Давлат бюджетидан тақсимланади. Бу вақтда Гулнора Каримова буйруғига биноан бирор бир маросим ўтказилиши Камолот ЁИҲ зиммасига тушади. Бажарай деса, меъёрдан ортиқча сарф учун жавобгарлик. Бажармай деса Гулнора Каримова буйруғи билан энг камида ишдан олинади. Бугунги кунда ўтказилаётган Базар Арт, Стайл.уз хафталиги, Келажак овози, Янги Авлод каби 10да зиёд анъанага айланган тадбирлари мавжуд. Бугунги кунга келиб, оммавий никоҳ маросими ва ифторликлар ҳам бу сафга қўшилган. Аммо холат ўшандай. Яни бу тадбирлар ўтказилиши, Касаба уюшмаси, Махаллий хокимият, Махаллий тадбиркорлар, Вазирликлар ва Камолот ЁИҲ зиммасига тушади. Аммо Фонд Форум жамғармаси номи остида ўтади. Бу йил сайин Гулнора Каримованинг мавқеи ва ёшлар ўртасида обрўсига сабаб бўлмоқда. Лекин ҳам хизмат ҳам тухмат бошқа мутассади ташкилотлар зиммасида.

Хозирги вақтда бундай холат механизми ўзини жар ёқасига олиб келди. Борган сари кескин эътирозларга сабаб бўлмоқда. Танлов иштирокчиларида, ёшларда ҳам ишончсизлик ортмоқда. Сабаби танлов ғолибларига бир қатор имтиёзлар берилаётгани сабабли нохақликлар авж олган.

Бугунги кунда халқаро миқёсда ГУЛИ бренди ҳам ўз ўрнини топиб бормоқда. Бунда ҳам Хунарманд ташкилоти томонидан сараланган хунарманд, дизайнер, зардўз, каштачи, заргар гуруҳлари меҳнат қилар эди. Гулнора Каримова  ўзи брендига асос солгач, уларнинг меҳнати ортди аммо номи йўқолди. Фақатгина Гули бренди соясида қолишади.

Буларни барчасини жамулжам қилинган холатда Гулнора Каримовани матбуот ходимаси Динора Дўлтаева оммага маълум қилади. Аммо бу меҳнаткаш ходиманинг ҳам тоқати етмай турибди. Яқинда Гулнора Каримова хақида аччиқ гапларни ошкор қилса ажаб эмас. Чунки шу вақтга қадар сидқидилдан қилган меҳнатига муносиб маош тугул, илиқ гап ҳам эшитмай қолган…

Бир  сўз билан айтганда,  Ўзбекистон  диктаторининг қизи Гулнора Каримова – инсонларга фалокат келтирувчи хотин.

Муқимжон Муқаддамов