Иккинчи жаҳон урушидан мислсиз мусибатлар кўрган дунё давлатлари бундай фожеаларга йўл қўймаслик мақсадида Бирлашган Миллатлар ташкилотини тузган эдилар. Кейин ушбу ташкилотнинг асосий ҳужжатларидан бири сифатида Инсон ҳуқуқлари Умумжахон Декларацияси қабул қилинди. Аммо вақт ўтиши билан айнан ушбу ташкилотни тузганлар ва инсон ҳуқуқларини устивор эълон қилганлар бу ҳужжатда эълон қилинган муҳим қадриятларга зид ишларни амалга ошира бошладилар. Мисол сифатида, бу кунларда ниҳоя топганлиги иддоа қилинаётган Ироқдаги урушда бир миллион (!!!) инсон ўлдирилди. Яъни, бу бир миллион инсон ўзларининг яшаш ҳуқуқидан маҳрум қилиндилар. Бу урушни бошлаганлар эса уни бошлаш учун ҳеч қандай асос бўлмаганлигини айтишдан уялмаяптилар. Кеча эса Сурия масаласида ҳам БМТ ҳамфикр бўла олмади. Ҳолбуки бу давлатда сўнгги воқеаларда ўлдирилганларнинг сони етти мингдан ошиб кетди. Хуллас, бугун инсоният янги бир дунё тузумига, ҳақиқий маънода инсон ҳуқуқларига амал қилинадиган дунё тузумига муҳтож эканлиги ошкор бўлиб бормоқда. Ушбу ҳақиқатни ҳисобга олиб таҳририятимиз БМТда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари Баённомасини эълон қилишни маъқул кўрди.
Инсон ҳуқуқлари Умумжахон Декларацияси
1948 йил, 10 декабрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош
Ассамблеясининг 217 A (III) кўрсатмаси орқали қабул қилинган
ва эълон қилинган.
Кириш
Инсон оиласи барча аъзоларига ҳос бўлган қадр‐қиммат ҳамда уларнинг тенг
ва ажралмас ҳуқуқларини тан олиш эркинлик, адолат ва ялпи тинчликнинг
асоси бўлишини эътиборга олиб,
Инсон ҳуқуқларини менсимаслик ва оѐқ‐ости қилиш одамзод виждонини
ўртаѐтган ваҳшийларча қилмишларга олиб келганини ҳамда кишилар сўз ва
маслак эркинлиги соҳиби бўлиб, қўрқув ва муҳтожликдан ҳоли бўлиб
яшайдиган дунѐни бунѐд этиш одамларнинг нуфузли интилиши, деб эълон
қилинганлигини эътиборга олиб,
Инсон сўнгги чора сифатида зулм ва истибдодга қарши исѐн қилиб бош
кўтаришга мажбур бўлмаслигининг олдини олиш мақсадида инсон
ҳуқуқларни қонун изми билан муҳофаза этилиши зарурлигини эътиборга
олиб,
Халқлар ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашиш
зарурлигини эътиборга олиб,
Бирлашган Миллатларнинг халқлари Уставда инсоннинг асосий ҳуқуқларни,
қадр‐қиммати ва инсон шахснинг беназирлигига ҳамда эркаклар ва
аѐлларнинг тенг ҳуқуқлигига ўз ишончларини тасдиқлаганликларни ҳамда
катта ҳуқуқ билан ижтимоий тараққиѐт ва турмуш шароитини яхшилашга
ѐрдам беришга қарор қилганликларни эътиборга олиб,
Аъзо бўлган давлатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликда
инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларни ялпи ҳурмат қилиш ва риоя
этишга ѐрдамлашиш мажбуриятини олганликларни эътиборга олиб,Ушбу ҳуқуқлар ва эркинликлар тусини ялписига тушуниб олиш мазкур
мажбуриятни тўла‐тўкис бажарилиши учун жуда катта аҳамиятга эга бўлади.
Бош Ассамблея
Инсон ҳуқуқлари мазкур умумжаҳон декларациясини барча халқлар ва барча
давлатлар бажаришига интилиши лозим бўлган вазифа сифатида эълон қилар
экан, бундан муддао шуки, ҳар бир инсон ва жамиятнинг ҳар бир ташкилоти
ҳамиша ана шу декларацияни назарда тутиб маърифат ва илм йўли билан
ушбу ҳуқуқлар ва эркинликларнинг ҳурмат қилинишига ѐрдам беришга
интилишлари ҳамда миллий ва халқаро тараққийпарвар тадбирла йўли билан
ҳам, ушбу ҳуқуқлар ва эркинликларнинг Ташкилотга аъзо бўлган давлатлар
халқлари ўртасида ва мазкур давлатларнинг юрисдикциясидаги ҳудудларда
яшаѐтган халқлар ўртасида ялписига ва самарали тан олинишига керак.
1‐модда
Барча одамлар эркин, қадр‐қиммат ва ҳуқуқларда тенг бўлиб туғиладилар.
Улар ақл ва виждон соҳибидирлар ва бир‐бирларига биродарларча муомала
қилишлари зарур.
2‐модда
Ҳар бир инсон, бирор бир айирмачиликсиз, ирқи, терисининг ранги, жинси,
тили, дини, сиѐсий эътиқоди ѐки бошқа эътиқодларидан, миллий ѐки
ижтимоий келиб чиқишидан, мулкий аҳволи, қайси табақага мансублиги ва
бошқа ҳолатларидан қатъи назар, мазкур Декларацияда эълон қилинган барча
ҳуқуқлар ва эркинликлар соҳиби бўлиши керак.
Бундан ташқари, инсон мансуб бўлган мамлакат ѐки ҳудуднинг сиѐсий,
ҳуқуқий ѐки халқаро мақомидан қатъи назар, ушбу ҳудуд мустақилми,
васийликдами, ўзини ўзи бошқарадими, ѐки мустақиллиги бирор бир тарзда
чекланганми, бундан қатъи назар сира айирмачилик бўлмаслиги керак.
3‐модда
Ҳар бир инсон яшаш, эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эгадир.
4‐модда
Ҳеч ким қулликда ѐки қарамликда сақланиши мумкин эмас; қуллик ва қул
савдосининг барча турлари тақиқланади.
5‐модда
Ҳеч ким азоб‐уқубатга ѐки ваҳшийларча, инсонликка иснод бўлган ѐки
қадр‐қимматни хўрлайдиган муомала ва жазога мустаҳиқ бўлмаслиги керак.
6‐модда
Ҳар бир инсон, қаерда бўлишидан қатъи назар, ўзининг ҳуқуқ субъекти
сифатида тан олиниши ҳуқуқига эгадир.
7‐модда
Барча одамлар қонун олдида тенгдир ва, сира айирмачиликсиз, қонун
томонидан баббаравар муҳофаза этилиши ҳуқуқига эгадир. Барча одамлар
мазкур Декларацияни бузадиган ҳар қандай камситишидан тенг муҳофаза
қилиниш ҳуқуқига ва ана шундай камситишга гиж‐гижлашдан тенг муҳофаза
қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.
8‐модда
Ҳар бир инсон, мабодо унинг конституция ѐки қонун бериб қўйган асосий
ҳуқуқлари бузилгудек бўлса, нуфузли миллий суд томонидан ўз
ҳуқуқларининг самарали тарзда тикланиши ҳуқуқига эгадир.
9‐модда
Ҳеч ким ўзбошимчалик билан қамалиши, ушланиши ѐки қувғин қилиниши
мумкин эмас.
10‐модда
Ҳар бир инсон, унинг ҳуқуқлари ва бурчларини белгилаш ва унга қўйилган
жиноий айбнинг нечоғлиги асосланганлигини аниқлаш учун, батамом тенглик асосида, ўз иши ошкора, адолатнинг барча талабларига риоя этилиб,
мустақил ва холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқига эгадир.
11‐модда
Жиноят содир этишда айбланаѐтган ҳар бир инсонга ҳимоя учун барча
имкониятлар яратиб берилиб, суд мажлисида ошкора тартибда қонуний йўл
билан унинг айбдорлиги аниқланмагунча, беайб деб ҳисобланиш ҳуқуқига
эгадир.
Ҳеч ким, бирор бир хатти‐ҳаракат ѐки фаолиятсизлик содир этилган вақтда,
булар миллий қонунлар ѐки халқаро ҳуқуққа кўра ўша пайтда жиноят деб
топилмаган бўлса, шу жиноятни содир этганликлари асосида ҳукм
қилинишлари мумкин эмас. Шунингдек, жиноят содир этилган вақтда
қўлланиши мумкин бўлган жазога нисбатан оғирроқ бир жазо қўлланиши ҳам
мумкин эмас.
12‐модда
Ҳеч ким инсоннинг шахсий ѐки оилавий ҳаѐтига ўзбошимчалик билан
аралашиши, инсоннинг уй‐жойи дахлсизлигига, унинг хатларидаги сирларга
ѐки ор‐номуси ва шаънига ўзбошимчалик билан тажовуз қилиши мумкин
эмас. Ҳар бир инсон ана шундай аралашиш ѐки ана шундай тажовуздан
қонун йўли билан ҳимоя ҳуқуқига эгадир.
13‐модда
Ҳар бир инсон ҳар бир давлат ҳудудида эркин юриш ва ўзига истиқомат
жойи танлаш ҳуқуқига эгадир.
Ҳар бир инсон ҳар қандай мамлакатдан, шу жумладан ўз мамлакатидан
чиқиб кетиш ва ўз мамлакатига қайтиб келиш ҳуқуқига эгадир.
14‐модда
Ҳар бир инсон таъқибдан бошқа мамлакатларда бошпана излаш ва бу
бошпанадан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.
Мабодо, аслида сиѐсатга дахлдор бўлмаган жиноят ѐки Бирлашган
Миллатлар Ташкилоти мақсадлари ва принципларига зид бўлган хатти‐ҳаракат содир этилиши асосида жиноят юзага келса бу ҳуқуқдан
фойдаланиш мумкин эмас.
15‐модда
Ҳар бир инсоннинг фуқаролик ҳуқуқи бор.
Ҳеч ким ўзбошимчалик билан ўз фуқаролигини ўзгартириш ҳуқуқидан
маҳрум этилиши мумкин эмас.
16‐модда
Балоғатга етган эркаклар ва аѐллар, ирқи, миллати ѐки динига қараб бирор
бир чеклашсиз никоҳдан ўтиш ва оила қуриш ҳуқуқига эгадирлар. Улар
никоҳдан ўтаѐтганида ҳам, никоҳда бўлган вақтида ҳам ва никоҳ бекор
қилинаѐтганида ҳам бир ҳуқуқлардан фойдаланадилар.
Никоҳ, никоҳдан ўтаѐтган иккала томоннинг хоҳиши ва батамом розилиги
билангина тузилиши мумкин.
Оила жамиятнинг табиий ва асосий ҳужайрасидир ва у жамият, давлат
томонидан муҳофаза этилиши ҳуқуқига эгадир.
17‐модда
Ҳар бир инсон якка ўзи ѐки бошқалар билан биргаликда мулкка эгалик
қилиш ҳуқуқи соҳибидир.
Ҳеч ким ўзбошимчалик билан ўз мулкидан маҳрум қилиниши мумкин эмас.
18‐модда
Ҳар бир инсон фикр, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эгадир; бу ҳуқуқ ўз
дини ѐки маслагини ўзгартириш эркини, ўз дини ѐки маслагига якка тартибда
ѐки бошқалар билан биргаликда, таълимот, тоат‐ибодатда ҳамда диний
расм‐русумлар ва бошқа шунга ўхшаш маросимларни адо этишда халойиқ
билан биргаликда ѐки хусусий тарзда эътиқод эркинлигини қамраб олади.19‐модда
Ҳар бир инсон маслак эркинлигига ва буларни эркин ифодалаш ҳуқуқига
эгадир; ушбу ҳуқуқ ҳеч бир халалсиз ўз маслакларига риоя этиш
эркинлигини ва ахборот ва ғояларни ҳар қандай воситалар билан ҳамда
давлат чегараларидан мустақил тарзда қидириш, олиш ва тарқатиш эркини
қамраб олади.
20‐модда
Ҳар бир инсон осойишта йиғилишлар ва уюшмалар ўтказиш (тузиш)
ҳуқуқига эгадир.
Ҳеч ким бирор бир уюшмага мажбуран киритилиш мумкин эмас.
21‐модда
Ҳар бир инсон бевосита ѐки эркинлик билан сайланган вакиллари воситада ўз
мамлакатини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳар бир инсон ўз мамлакатида давлат хизматига киришда тенг ҳуқуқига
эгадир.
Халқ иродаси ҳукумат ҳокимиятининг негизи бўлмоғи лозим; бу ирода
вақти‐вақти билан бўладиган ва сохталаштирилмаган сайловда ўз аксини
топиши, ушбу сайлов ялпи ва тенг сайлов ҳуқуқига кўра, яширин овоз бериш
йўли билан ѐки овоз бериш эркинлиги таъминлайдиган бошқа тенгма‐тенг
шакллар воситасида ўтказилиш керак.
22‐модда
Жамият аъзоси сифатида ҳар бир инсон миллий куч‐ғайратлар сарфлаш ва
халқаро ҳамкорлик воситасида ҳамда ҳар бир давлатнинг тузими ва
ресурсларига биноан ижтимоий таъминот ҳуқуқига, унинг қадр‐қимматини
сақлаб туриш ва шахсини эркин камолга етказиш ҳуқуқига эгадир.
23‐модда
Ҳар бир инсон меҳнат қилиш, ишни ўз эрки билан танлаб олиш, меҳнатнинг
адолатли ва қулай шароитлари бўлиши ва ишсизликдан муҳофаза этилиш
ҳуқуқига эгадир.Ҳар бир инсон, бирор бир камситишсиз тенг меҳнатга тенг ҳақ олиш
ҳуқуқига эгадир.
Ҳар бир ишлаѐтган одам, унинг ўзи ва оиласи учун муносиб яшашни
таъминлайдиган адолатли ва қониқарли даромад олиш, зарур бўлган
ҳолларда ижтимоий таъминотнинг бошқа воситалари билан тўлдириладиган
даромад олиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳар бир инсон, касб иттифоқлари тузиш ва ўз манфаатларини ҳимоя қилиш
учун касб иттифоқларига кириш ҳуқуқига эгадир.
24‐модда
Ҳар бир инсон дам олиш ва бўш вақт ҳуқуқига, жумладан иш вақтини
оқилона қисқартириш ҳамда ҳақ тўланадиган даврий таътил олиш ҳуқуқига
эгадир.
25‐модда
Ҳар бир инсон ўзи ва оиласининг сиҳат‐саломатлигини ва фаровонлигини
асраш учун зарур бўлган турмуш даражасига, шу жумладан озиқ‐овқат,
либос, уй‐жой, тиббий қаров ва зарур ижтимоий хизмат ҳуқуқига ҳамда
ишсиз қолганида, бетоблигида, ногиронлигида, бева бўлиб қолганида,
қариганида ѐки ўзига боғлик бўлмаган ҳолатларга кўра тирикчилик учун
маблағи бўлмай қолганида таъминланиш ҳуқуқига эгадир.
Оналик ва болалик алоҳида васийлик ва ѐрдам ҳуқуқини беради. Никоҳда
туриб туғилган ва никоҳсиз туғилган барча болалар бир хил ижтимоий
муҳофазадан баҳраманд бўлишлари керак.
26‐модда
Ҳар бир инсон билим олиш ҳуқуқига эгадир. Таълим кам деганда бошланғич
ва умумий таълим текин бўлиши керак. Бошланғич таълим мажбурий
бўлиши лозим. Техникавий ва ҳунар таълими барчага муҳайѐ этилиши, олий
таълим эса ҳар бир одамнинг қобилияти асосида барча учун бир хил муҳайѐ
этилиши керак.
Таълим инсон шахсининг баркамоллигига ҳамда инсон ҳуқуқлари ва асосий
эркинликларига ҳурматнинг ортиб бораверишига қаратилиши лозим. Таълим
барча халқлар, ирқий ва диний гуруҳлар ўртасидаги ҳамжиҳатликка, сабр‐бардошга ва дўстликка кўмаклашиши ҳамда Бирлашган Миллатлар
Ташкилотнинг тинчликни сақлаш борасидаги фаолиятига ѐрдамлашиши
керак.
Ота‐оналар ѐш болалари учун таълим турини танлаб олишда нуфузли
ҳуқуққа эгадирлар.
27‐модда
Ҳар бир инсон жамиятнинг маданий ҳаѐтида эркин иштирок этиш, санъатдан
баҳраманд бўлиш, илмий тараққиѐтда қатнашиш ва унинг неъматларидан
баҳраманд бўлиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳар бир инсон ўзи муаллифи бўлган илмий, адабий ѐки бадиий асарлар
юзасидан маънавий ва моддий манфаатлари ҳимоя қилиниши ҳуқуқига
эгадир.
28‐модда
Ҳар бир инсон Мазкур Декларацияда баѐн этилган ҳуқуқлар ва эркинликлар
тўла‐тўкис рўѐбга чиқадиган ижтимоий ва халқаро тартиб бўлиши ҳуқуқига
эгадир.
29‐модда
Ҳар бир инсон жамият олдида мажбурият олган, фақат шу тахлитдагина
инсон шахси эркин ва тўла‐тўкис камол топиши мумкин.
Ҳар бир инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларининг рўѐбга чиқишда шундай
чеклашларга мубтало бўлиши мумкинки, булар қонун томонидан белгилаб
қўйилиши ҳамда бундан муддао – бошқаларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари
зарур даражада тан олиниш ва ҳурмат қилиниши ҳамда ахлоқ‐одобнинг
адолатли талаблари ижтимоий тартиб ҳамда демократик жамиятдаги бугунги
фаровонликнинг адолатли талаблари қондирилган бўлсин.
Ана шу ҳуқуқ ва эркинликларнинг амалга оширилиши Бирлашган Миллатлар
Ташкилоти мақсадлари ва принципларига сира зид бўлмаслиги керак.
30‐моддаУшбу Декларациясининг бутун руҳи бирор бир давлатга, шахслар гуруҳига
ѐки алоҳида шахсларга мазкур Декларацияда баѐн этилган ҳуқуқлар ва
эркинликларнинг йўқ қилинишига қаратилган бирор бир фаолият билан
шуғулланиш ѐки хатти‐ҳаракатлар содир этишга йўл қўйиб беради, деб
талқин этилиши мумкин эмас.